1
Юҳанно 5:24
Муқаддас Китоб
Сизларга чинини айтай: Менинг сўзларимни тинглаган ва Мени Юборганга ишонган киши абадий ҳаётга эгадир. У ҳукм қилинмайди. Зотан, у ўлимдан ҳаётга ўтган.
Linganisha
Chunguza Юҳанно 5:24
2
Юҳанно 5:6
Исо унинг ётганини кўрди, у узоқ вақтдан бери хаста эканлигини Исо биларди. Шунинг учун ундан: — Соғайишни истайсанми? — деб сўради.
Chunguza Юҳанно 5:6
3
Юҳанно 5:39-40
Сизлар Муқаддас битикларни текширасизлар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эга бўламиз, деб ўйлайсизлар. Аммо ўша Ёзувлар Мен тўғримда гувоҳлик беради–ку! Сизлар эса ҳаётга эга бўлиш учун олдимга келишни истамайсизлар.
Chunguza Юҳанно 5:39-40
4
Юҳанно 5:8-9
Исо унга шундай деди: — Ўрнингдан тур! Тўшагингни олиб, юр! Ўша одам шу заҳоти соғайиб кетди. Тўшагини олиб, юра бошлади. Бу ҳодиса Шаббат куни содир бўлди.
Chunguza Юҳанно 5:8-9
5
Юҳанно 5:19
Исо яҳудийларга шундай деди: “Сизларга чинини айтай: Ўғил Ўзидан–Ўзи ҳеч нарса қила олмайди. Фақат Отасидан кўрган ишларни қилади. Осмондаги Ота нималарни қилса, Ўғил ҳам худди шуларни қилади.
Chunguza Юҳанно 5:19
Nyumbani
Bibilia
Mipango
Video