YouVersion Logo
Search Icon

Яҳудо 1

1
1–БОБ
Дуойи салом
1Исо Масиҳнинг қули ва Ёқубнинг укаси мен — Яҳудодан#1:1 Ёқубнинг укаси мен — Яҳудо — Қуддусдаги жамоатнинг етакчиси бўлган Ёқубнинг ва Исонинг укаси (Марк 6:3, Ҳаворийлар 15:13, 21:18, Галатияликлар 1:18-19 га қаранг)., Худонинг халқи бўлишга даъват қилинган биродарларга салом! Отамиз Худо сизларни Исо Масиҳ келишига қадар#1:1 …Исо Масиҳ келишига қадар… — ёки …Исо Масиҳ орқали…. Ўз меҳр–муҳаббати паноҳида омон сақлайди#1:1 Отамиз Худо сизларни…Ўз меҳр–муҳаббати паноҳида омон сақлайди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Отамиз Худо сизларни…муқаддас қилиб, Ўз паноҳида омон сақлайди.. 2Худо сизларга чексиз марҳамат, тинчлик ва меҳр–оқибат ато қилсин.
Сохта устозлардан эҳтиёт бўлинглар
3Азизларим, ҳаммамиз биргаликда баҳра олаётган нажотимиз ҳақида мен сизларга ёзишни жуда хоҳлаган эдим. Аммо бунинг ўрнига сизларни: “Имонимизни ҳимоя қилайлик”, деб ундамоқчиман. Ахир, Худо бу ўзгармас имонни азиз халқига то абад топширган. 4Гап шундаки, баъзи бетавфиқ одамлар орангизга ўғринча кириб олибдилар. Улар ўз ахлоқсизлигини оқлаш учун Худойимизнинг инояти ҳақидаги хабарни бузиб ўргатяптилар. Ягона Хўжайинимиз#1:4 Хўжайинимиз — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Эгамиз Худо. ва Раббимиз Исо Масиҳни рад этяптилар. Ўша бетавфиқларнинг жазоси азалданоқ ёзилгандир#1:4 азалданоқ ёзилган — шу бобнинг 5-16–оятларида Яҳудо бетавфиқларнинг қандай жазоланиши ҳақида мисоллар келтирган..
Сохта устозларнинг жазоси
5Бундай одамларнинг қисмати нима бўлишини ўзларингиз яхши биласизлар. Буларни сизларга яна бир бор эслатмоқчиман: Эгамиз Ўз халқи Исроилни Мисрдаги қулликдан қутқарганди. Кейинроқ эса ишонмаган одамларни ҳалок қилган эди#1:5 …ишонмаган одамларни ҳалок қилган эди — Саҳрода 14:26-38 га қаранг.. 6Шунингдек, ўз мавқеига яраша иш тутмай, маконини ташлаб кетган фаришталарни#1:6 ўз мавқеига яраша иш тутмай, маконини ташлаб кетган фаришталар — қилмишлари учун жазоланган илоҳий зотларга ишора бўлиши мумкин, бу зотлар ҳақида Ибтидо 6:1-4 да ёзилган. Яна 1 Бутрус 3:19-20, 2 Бутрус 2:4 га қаранг. ҳам Эгамиз қоронғи зимистонга абадий занжирбанд қилганди. Уларни буюк қиёмат кунигача ўша ерда сақлаб турибди. 7Ўша фаришталар сингари, Садўм ва Ғамўра шаҳарлари#1:7 Садўм ва Ғамўра шаҳарлари — аҳолисининг ўта бузуқлиги оқибатида Эгамиз вайрон қилган иккита шаҳар (Ибтидо 18:16-19:28 га қаранг). аҳолиси, шунингдек, булар атрофидаги барча шаҳарлар аҳолиси ҳам нотабиий бузуқ эҳтиросларга ва шаҳвоний ҳирсга берилган эдилар. Оқибатда эса абадий ўтда куйиб, ўз жазосини олганлар. Уларнинг қисмати ҳаммага сабоқ бўлди.
8Шунга қарамай, орамизга кириб олган бетавфиқлар ўз ваҳийларига таяниб, баданларини ҳаром этяптилар. Худонинг ҳокимиятини рад этиб, самовий мавжудотларни ҳақорат қиляптилар#1:8 …самовий мавжудотларни ҳақорат қиляптилар — уларнинг мағрурлигини ва такаббурлигини намоён қиладиган хулқ–атворлари. Яна 2 Бутрус 2:10-11 га қаранг.. 9Эсингизда бўлса, бош фаришта Микойил иблис билан Мусонинг жасади борасида баҳслашганди#1:9 …Микойил иблис билан Мусонинг жасади борасида баҳслашганди — Яҳудо бу ўринда яҳудийларга яхши маълум бўлган афсонани назарда тутган. Бу афсона яҳудийларнинг “Мусонинг жаннатга кўтарилиши” деб номланган қадимги китобидан олинган.. Аммо Микойил шунда ҳам иблисни ҳақоратлаб, ҳукм қилишга журъат этмади, у Худонинг ҳокимиятини эъзозлаган ҳолда, фақат: “Эгамнинг Ўзи сени ҳукм қилсин”, — деб айтган эди, холос. 10Ўша бетавфиқлар эса Худонинг қонунини тушунмайдилар, тушунмаганлари учун ҳам ўша қонунни менсимайдилар. Улар ўзларини онгсиз ҳайвонлардай тутиб, эҳтиросларга берилиб яшашдан бошқа ҳеч нарсани билмайдилар. Бунинг натижасида ҳалокатга йўлиқадилар.
11Бу сохта устозларнинг ҳолига вой! Ахир, улар Қобилнинг#1:11 Қобил — Ибтидо 4:3-8 га қаранг. Бу оятда айтиб ўтилган одамлар ахлоқи бузуқ бўлиб, бошқаларни ҳам гуноҳга етаклагани билан танилган. изидан боряптилар. Пулга берилиб, бошқаларни Баломга#1:11 Балом — Мўаб ва Мидиён халқлари билан қилган ҳамкорлиги учун Исроил халқининг душмани ҳисобланган эди (Саҳрода 25:1-5, 16-18, 31:16, Ёшуа 13:22, 24:9-10, Ваҳий 2:14 га қаранг). ўхшаб йўлдан уряптилар. Кўрах#1:11 Кўрах — Саҳрода 16:1-35 га қаранг. сингари исён кўтариб, ҳалокатга юз тутяптилар.
12Бу одамлар жамоатингизни ҳам ҳалокатга йўлиқтирадилар#1:12 Бу одамлар жамоатингизни ҳам ҳалокатга йўлиқтирадилар — Яҳудо бу ўринда денгиз сувининг остидаги кўзга кўринмайдиган қоятошларни билдирадиган юнонча сўзни ишлатган. Кемалар ўша қоятошларга урилиб, ҳалокатга учрар эди. Бу тимсол жамоатни ҳалокатга йўлиқтирадиган одамларга роса мос келарди. Баъзи олимларнинг тахмини бўйича эса бу юнонча сўз кийим–кечакдаги доғни англатади. Шунинг учун уларнинг назарида юқоридаги гапни Бу одамлар жамоатингизга доғ туширади деб таржима қилса ҳам бўлади.. Улар фақат ўзини боқадиган чўпонларга ўхшайди. Сизлар таом ейиш учун бирга йиғилганингизда, Раббимиз Исони хотирлаш учун нон синдирганингизда, улар уялмай, очкўзлик билан қоринларини тўйдирадилар. Улар шамол ҳайдаган ёмғирсиз булутларга ўхшайдилар, мавсумида мева бермайдиган дарахтлар кабидирлар. Бу устозлар қўпориб ташланган дарахтлардай ўликдирлар. 13Улар денгизнинг ваҳший тўлқинлари каби жўш уради#1:13 Улар денгизнинг ваҳший тўлқинлари каби жўш уради… — Ишаё 57:20-21 га қаранг., шармандали ишларини ифлос кўпикдай юзага чиқариб, атрофга сочади. Улар тайёрлаб қўйилган қоп–қоронғи зулматга адашган юлдузлардай#1:13 адашган юлдузлар — ёвузликка юз тутган фаришталарга рамзий маънода ишора қилинган бўлиши мумкин. абадий ғарқ бўлишади.
14Одам Атодан бошлаб, еттинчи#1:14 еттинчи — баркамоллик тимсоли, Ханўхнинг сўзлари ҳақиқат эканлигига урғу бериш мақсадида ишлатилган бўлиши мумкин. авлодда яшаган Ханўх#1:14 Ханўх — шарқ ёзма адабиётида Идрис пайғамбар деб эътироф этилган. Ибтидо 5:18-24 га қаранг. бу одамлар ҳақида шундай башорат қилган#1:14 …Ханўх бу одамлар ҳақида шундай башорат қилган… — мазкур оятдаги башорат сўзлари яҳудийлар орасида кенг тарқалган “Ханўхнинг китоби”дан олинган. Мазкур китобдаги ҳикоялар яҳудийларга ҳам, масиҳийларга ҳам маълум бўлган.:
“Раббимиз минг–минглаб муқаддас малаклари билан келади.
15У жамики одамзодни ҳукм қилади.
Гуноҳга ботган бетавфиқларни маҳкум этади,
Ярамас қилмишлари учун,
Уни ҳақоратлаганлари учун
Бетавфиқларни жазолайди.”
16Орамизга кириб олган бу бетавфиқлар, қачон қараманг, минғирлаб нолиб юрадилар. Улар фақат ўз нафсини ўйлаб иш тутадилар, мақтанадилар, ўз манфаатини кўзлаб, тилёғламалик қиладилар.
Худога содиқ қолинглар
17Сизлар эса, эй азизларим, Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳаворийлари айтган башоратларни#1:17 айтган башоратлар — мисол учун, Ҳаворийлар 20:29, 2 Бутрус 2:1-3, 1 Тимўтий 4:1, 2 Тимўтий 3:1-5 га қаранг. эсингизда тутинглар. 18Ахир, улар сизларни қуйидагича огоҳлантиришган: “Охирги замонда шундай одамлар бўладики, улар фақат ўз нафсини қондириш билан овора бўлишади, ҳақиқатга итоат қилувчиларни мазах қилишади.” 19Муқаддас Руҳга эга бўлмаган бу бетавфиқ устозлар инсон табиатига қул бўлиб яшайдилар, орангизга низо уруғини сочадилар.
20Сизлар эса, эй азизларим, қутлуғ имонингизга таяниб ҳаёт кечиринглар. Муқаддас Руҳ илҳоми билан ибодат қилинглар. 21Худонинг севгиси паноҳида бўлиб, ўзингизни асранглар. Раббимиз Исо Масиҳнинг келишини кутинглар. У келиб, Ўз марҳамати туфайли бизга абадий ҳаёт ато қилади. 22Иккиланувчи биродарларингизга раҳмдил бўлиб#1:22 Иккиланувчи биродарларингизга раҳмдил бўлиб… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Мулоҳаза билан баъзи биродарларингизга раҳмдил бўлиб…., 23уларни қутқаринглар. Ана шунда сизлар бундай одамларни қиёмат алангасидан чиқариб олгандай бўласизлар. Ўз билганидан қайтмаганларга эса ачининглар#1:23 …қайтмаганларга эса ачининглар — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қайтмаганларни эса фош қилинглар.. Бироқ эҳтиёт бўлинглар, уларнинг қабиҳ қилмишларидан ҳазар қилинглар. Уларнинг ҳатто кийими ҳам сизлар учун ҳаром ва жирканчлидир.
Сўнгги дуо
24Имондан қайтиб кетишдан сизларни фақатгина Худо асрай олади. У сизларни беғубор ва шод–хуррам қилиб, Ўзининг улуғвор ҳузурига олиб киришга қодир. 25Бизни Исо Масиҳ орқали қутқарган яккаю ягона нажоткоримиз Худога#1:25 нажоткоримиз Худо — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида донишманд нажоткоримиз Худо. ҳамдлар бўлсин! Азалдан, ҳозир ва то абад салобатли, куч–қудратли, салтанат Соҳиби бўлган Худога шон–шарафлар бўлсин! Омин.

Currently Selected:

Яҳудо 1: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in