Имондан қайтиб кетишдан сизларни фақатгина Худо асрай олади. У сизларни беғубор ва шод–хуррам қилиб, Ўзининг улуғвор ҳузурига олиб киришга қодир. Бизни Исо Масиҳ орқали қутқарган яккаю ягона нажоткоримиз Худога ҳамдлар бўлсин! Азалдан, ҳозир ва то абад салобатли, куч–қудратли, салтанат Соҳиби бўлган Худога шон–шарафлар бўлсин! Омин.