YouVersion
Pictograma căutare

Юҳанно 19

19
19–БОБ
Исо ўлимга ҳукм қилинади
1Шундан кейин Пилат#19:1 Пилат — 18:28 нинг биринчи изоҳига қаранг. Исони олиб кетишни ва қамчилатишни буюрди. 2Рим аскарлари тиканлардан тож ўриб, Исонинг бошига қўйдилар, устига сафсар тўн кийдирдилар. 3Исонинг олдига қайта–қайта келиб:
— Яшавор–э, яҳудийларнинг Шоҳи! — деб, Уни тарсакилар эдилар.
4Пилат яна ташқарига чиқиб, яҳудийларга хитоб қилди:
— Мана, Уни олдингизга чиқаряпман, билиб қўйинглар, мен Ундан ҳеч қандай айб тополмадим!
5Шу пайт бошида тиканли тож, эгнида сафсар тўн билан Исо ташқарига чиқди.
— Мана, у Одам! — деди Пилат уларга. 6Бош руҳонийлар ва Маъбад миршаблари#19:6 Маъбад миршаблари — 7:32 нинг иккинчи изоҳига қаранг. Исони кўриб, бақиришди:
— Хочга михлансин! Хочга михлансин!
— Уни сизлар олиб хочга михланглар! Мен Ундан ҳеч қандай айб тополмадим, — деди Пилат уларга. 7Яҳудийлар унга жавобан:
— Бизда қонун бор, қонунимизга кўра#19:7 …қонунимизга кўра… — Левилар 24:16 га қаранг., У ўлиши керак, чунки У Ўзини Худонинг Ўғли#19:7 Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. деб айтяпти, — дедилар.
8Пилат буни эшитгач, юраги орқага тортиб кетди. 9Қайтадан ҳукумат саройига кириб, Исодан:
— Сен қаердансан? — деб сўради. Исо унга жавоб бермади.
10— Менга жавоб бермайсанми?! — деди Пилат. — Сени озод қилишга ёки хочга михлашга менда ҳокимият борлигини билмайсанми?!
11Исо жавоб берди:
— Агар Худо йўл қўймаганда эди, сиз Менга ҳеч қандай ҳукмингизни ўтказа олмас эдингиз. Шу сабабдан Мени сизнинг қўлингизга тутиб берган одамнинг гуноҳи сизнинг гуноҳингиздан каттароқ.
12Шундан кейин Пилат Исони қўйиб юборишга чора излай бошлади. Аммо яҳудийлар шундай деб қичқиришди:
— Агар Уни қўйиб юборсангиз, сиз Қайсарнинг#19:12 Қайсар — барча Рим императорларига берилган унвон. Бу ўринда Қайсар Тиберийга ишора қилинган. У милодий 14-37 йилларда ҳукмронлик қилган. дўсти эмассиз. Ўзини шоҳ дейдиган ҳар бир киши Қайсарга қарши чиққан бўлади!
13Пилат бу сўзни эшитгач, Исони ташқарига олиб чиқди ва Тош супа деб ном олган жойдаги ҳукм курсисига ўтирди (бу жойнинг орамийча#19:13 орамийча — 5:2 нинг биринчи изоҳига қаранг. номи Габбата эди). 14Ўша куни Фисиҳ байрами#19:14 Фисиҳ байрами — Нисон ойининг ўн бешинчи кунида бошланадиган “Хамиртурушсиз нон байрами”га ишора. Янги Аҳдда “Фисиҳ байрами” номи остида Фисиҳ зиёфати ва ундан кейин етти кун давомида нишонланадиган Хамиртурушсиз нон байрами назарда тутилган. Яҳудийларнинг урф–одатига кўра, янги кун қуёш ботгандан кейин бошланар эди. Шунинг учун бу оятда Юҳанно Хамиртурушсиз нон байрамидан олдинги кунни, яъни Нисон ойининг ўн тўртинчи куни қуёш ботмасдан олдинги пайтни назарда тутган. Замонавий кун ҳисобига кўра, бу пайт жума кунининг қуёш ботмасдан олдинги вақтига тўғри келади. Фисиҳ зиёфати Нисон ойининг ўн тўртинчи куни бошланганда, яъни пайшанба куни қуёш ботгандан кейин, кечқурун ейиларди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун БАЙРАМЛАР сўзи остида берилган ФИСИҲ ЗИЁФАТИ ва ХАМИРТУРУШСИЗ НОН БАЙРАМИ ибораларига қаранг. арафаси, туш маҳали#19:14 туш маҳали — юнонча матнда олтинчи соат, яҳудийларнинг урф–одатига кўра, куннинг бу пайти ўша соат билан белгиланар эди. эди. Пилат яҳудийларга хитоб қилди:
— Мана, Шоҳингиз!
15— Йўқ қилинг Уни, йўқ қилинг! Хочга михланг! — деб бақирди улар.
— Сизларнинг Шоҳингизни хочга михлаб қўяйми? — деб сўради Пилат.
— Қайсардан бошқа шоҳимиз йўқ, — дейишди бош руҳонийлар.
16Охири Пилат Исони хочга михлаш учун аскарларига топширди. Улар эса Исони олиб кетдилар.
Исони хочга михлашади
17Исо Ўз хочини#19:17 хоч — бу ўринда хочнинг кўндаланг ёғочига ишора қилинган. Ўлимга маҳкум қилинган инсон бу ёғочни ҳукм ижро қилинадиган жойгача ўзи кўтариб бориши керак эди. кўтариб, шаҳар ташқарисидаги Бош суяги деган жойга келди (бу жойнинг орамийча номи Гўлгота эди). 18У ерда Исони хочга михлаб қўйдилар. У билан бирга яна иккита одамни ҳам хочга михладилар. Уларнинг бири Исонинг бу томонида, бошқаси у томонида, Исо эса ўртада эди. 19Пилат бир лавҳага: “Яҳудийларнинг Шоҳи Носиралик Исо” деган сўзларни ёзиб, лавҳани хочга остириб қўйди.
20Исо хочга михланган жой шаҳарга яқин бўлгани учун, бу лавҳани кўп яҳудийлар ўқидилар. Лавҳа орамий, лотин ва юнон тилларида ёзилган эди. 21Яҳудий бош руҳонийлари эса Пилатга бориб шундай дедилар:
— “Яҳудийларнинг Шоҳи” деб ёзманг, балки “Бу Одам яҳудийларнинг Шоҳи бўлишга даъвогарлик қилган” деб ёзинг.
22— Мен қандай ёзган бўлсам, шундайлигича қолсин, — деди Пилат.
23Аскарлар Исони хочга михлаб бўлиб, Унинг кийимларини олдилар. Кийимларини тўрт бўлакка бўлиб, ҳар бир аскарга бердилар. Ички кўйлагини ҳам олдилар. Ички кўйлак бошдан–оёқ чоксиз бир тўқима эди. 24Аскарлар бир–бирига:
— Буни йиртмайлик, бу учун қуръа ташлаймиз, кимга тушса, ўшаники бўлсин, — дейишди.
Шу тариқа Муқаддас битиклардаги қуйидаги сўзлар бажо бўлди:
“Кийимларимни улар ўзаро бўлишган,
Либосим учун қуръа ташлашган.”#19:24 Забур 21:19 га қаранг.
Аскарлар худди шундай қилдилар.
25Исонинг хочи ёнида Унинг онаси ва холаси, Клопаснинг хотини Марям ҳамда Магдалалик#19:25 Магдала — Жалила кўлининг ғарбий қирғоғидаги қишлоқ. Марям турар эдилар. 26Исо онасини ва онаси ёнида турган севикли шогирдини#19:26 севикли шогирд — яъни Юҳанно. кўрди. Исо онасига:
— Мана бу сизнинг ўғлингиз! — деди. 27Кейин шогирдига қараб:
— Мана бу сенинг онанг! — деди.
Ўша вақтдан бошлаб шогирд Марямни ўз уйига олди.
Исо жон беради
28Исо ҳамма ишларини тугатганини биларди. Муқаддас битиклар#19:28 Муқаддас битиклар — Забур 21:16, 68:22 га қаранг. бажо бўлсин деб, У:
— Чанқадим! — деди.
29Бу ерда арзон шаробга#19:29 арзон шароб — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз авом халқ кунда ичадиган нордон шаробга ишора қилади. Бу шароб Рим аскарлари учун ўша ерга олиб келинган бўлиши мумкин. тўла бир идиш турган эди. Аскарлар шаробга шимгични ботирдилар–да, таёқнинг#19:29 таёқ — юнонча матнда иссоп. Иссоп бута бўлиб, унинг новдаси назарда тутилган. учига илиб, Исонинг оғзига олиб бордилар. 30Исо шаробни татиб кўргач:
— Амалга ошди! — деди–ю, бошини эгиб, жон берди.
31Ўша куни Шаббат арафаси эди. Эртанги Шаббат куни ниҳоятда табаррук кун#19:31 ниҳоятда табаррук кун — ҳар бир Шаббат куни муқаддас ҳисобланарди. Бу йил Хамиртурушсиз нон байрамининг биринчи куни Шаббат кунига тўғри келгани учун бу кун ниҳоятда табаррук ҳисобланган. ҳисоблангани учун, яҳудийлар жасадларни хочда қолдиришни истамадилар. Улар Пилатнинг олдига бориб, хочга михланган одамларнинг болдирларини синдириб ташлаб#19:31 …болдирларини синдириб ташлаб… — хочга михланган одамлар нафас олиш учун оёқларини тираб тик турардилар. Улар тезроқ жон бериши учун, болдирлари синдирилган., хочдан туширишни сўрадилар. 32Шунда аскарлар бориб, Исо билан бирга хочга михланган биринчи, сўнгра иккинчи одамнинг болдирларини синдириб ташладилар. 33Исонинг олдига келиб, Унинг ўлиб бўлганини кўрдилар. Шунинг учун болдирларини синдирмадилар. 34Лекин аскарлардан бири Исонинг биқинини найза билан тешди, шу заҳоти Унинг биқинидан қон билан сув оқиб чиқди. 35Бу ҳодисани кўрган киши#19:35 Бу ҳодисани кўрган киши — бу ерда муаллиф ўзига ишора қиляпти. Шу бобнинг 26–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг., сизлар ҳам ишонинглар деб, гувоҳлик бериб келмоқда. Унинг гувоҳлиги ҳақиқатдир, у ҳақиқат айтаётганини билади. 36Бу ҳодиса Муқаддас битиклардаги: “Биронта ҳам суяги синдирилмайди”#19:36 Забур 33:21 га қаранг. Яна Саҳрода 9:12 га қаранг. деган сўзлар амалга ошиши учун рўй берди. 37Муқаддас битикларнинг бошқа бир жойида шундай дейилган: “Улар ўзлари найза санчган Одамга қарайдилар.”#19:37 Закариё 12:10 га қаранг.
Исо дафн қилинади
38Ариматеялик#19:38 Ариматея — Қуддусдан 35 километр шимоли–ғарбда жойлашган шаҳар. Юсуф Исонинг шогирди эди, лекин яҳудийлардан қўрққани учун буни яшириб юрар эди. Исо ўлгандан кейин Юсуф Пилатдан Исонинг жасадини хочдан тушириб олишни илтимос қилди. Пилат ижозат берди. Шунда Юсуф бориб, Исонинг жасадини хочдан тушириб олди. 39Илгари Исонинг олдига кечаси борган Никодим#19:39 Никодим — 3:1-15 га қаранг. ҳам Юсуф билан бирга эди. Никодим икки пуд#19:39 икки пуд — юнонча матнда юз литра, тахминан 34 килога тўғри келади. мирра#19:39 мирра — маълум бир дарахтлар елимидан тайёрланган хушбўй мой. ва алоэ мойларининг қоришмасини олиб келганди. 40Улар иккови Исонинг жасадини олиб, яҳудийларнинг дафн одатларига кўра, бу муаттар моддаларни суртиб, Уни кафанладилар. 41Исо хочга михланган жойнинг яқинида бир боғ бор эди. У боғда ҳали ҳеч ким қўйилмаган янги бир қабр бор эди. 42Ўша кун яҳудийларнинг Шаббат арафаси бўлгани учун улар, бу жой яқинроқ, деб Исонинг жасадини ўша қабрга қўйдилар.

Evidențiere

Partajează

Copiază

None

Dorești să ai evidențierile salvate pe toate dispozitivele? Înscrie-te sau conectează-te