YouVersion
Pictograma căutare

Юҳанно 18

18
18–БОБ
Исо ҳибсга олинади
1Бу сўзларни айтгандан сўнг, Исо Ўз шогирдлари билан у ердан чиқиб, Қидрон сойлигининг#18:1 Қидрон сойлиги — Қуддус шаҳридан шарқда, шаҳар билан Зайтун тоғи оралиғидан ўтган. нариги томонига ўтди. Ўша ерда бир боғ бор эди. Исо шогирдлари билан боққа кирди. 2Хоин Яҳудо ҳам ўша жойни билар эди, чунки Исо шогирдлари билан у ерда тез–тез учрашиб турар эди. 3Шундай қилиб, Яҳудо бир бўлинма Рим аскарларини ҳамда бош руҳонийлар ва фарзийлар томонидан юборилган Маъбад миршабларини#18:3 Маъбад миршаблари — 7:32 нинг иккинчи изоҳига қаранг. бошлаб, у ерга келди. Қўлларида машъалаю фонуслар, қурол–яроғлар бор эди.
4Исо бошидан кечадиган ҳамма нарсани билар эди. У одамларга пешвоз чиқиб, сўради:
— Кимни қидиряпсизлар?
5— Носиралик Исони, — деб жавоб беришди улар.
— Ўша Менман, — деди Исо.
Хоин Яҳудо уларнинг орасида турган эди. 6Исо “Ўша Менман” дейиши биланоқ улар орқага тисарилиб, ерга йиқилишди. 7Исо улардан яна сўради:
— Кимни қидиряпсизлар?
— Носиралик Исони, — дедилар.
8— Сизларга айтдим–ку, Ўша Менман, — деди уларга Исо. — Агар Мени қидираётган бўлсангизлар, буларни қўйиб юборинглар, кетаверишсин.
9Шу йўсин Исонинг илгари: “Ота, Сен Менга берган одамлардан ҳеч бирининг йўқолишига йўл қўймадим#18:9 Сен Менга берган одамлардан ҳеч бирининг йўқолишига йўл қўймадим — 6:39, 17:12 га қаранг.” деган сўзлари бажо бўлди.
10Шу онда Бутрус#18:10 Бутрус — юнонча матнда Шимўн Бутрус (шу бобнинг 15, 25–оятларида ҳам бор). 1:40 изоҳига қаранг. ёнидаги қиличини қинидан суғурди–да, олий руҳонийнинг хизматкорига бир уриб, ўнг қулоғини кесиб ташлади. Хизматкорнинг исми Малхус эди.
11Исо Бутрусга:
— Қиличингни қинига солиб қўй! Наҳотки Мен осмондаги Отам берган азоб косасидан#18:11 азоб косаси — юнонча матнда коса, Исонинг азоблари ва хочдаги ўлимига ишора. “Косадан ичмоқ” ибораси азоб–уқубат тортиб, жазо олиш маъносини билдиради (мисол учун, Забур 74:9, Ишаё 51:17, Еремиё 25:15 га қаранг). ичмасам?! — деди.
12Шунда Рим аскарлари билан бўлинма қўмондони ва яҳудий миршаблари Исони қўлга олиб, боғлашди. 13Уни олдин Ханан олдига олиб боришди. Ханан ўша йилги олий руҳоний бўлган Каяфаснинг қайнатаси эди#18:13 Ханан…Каяфаснинг қайнатаси эди — Ханан милодий 6-15 йилларда олий руҳоний бўлиб хизмат қилган. Рим ҳукумати уни бу лавозимдан четлатгандан кейин, унинг ўрнини куёви Каяфас эгаллаб, милодий 18-37 йилларда олий руҳоний бўлиб хизмат қилди. Ханан ўз вазифасидан четлатилганига қарамай, халқ уни ҳамон олий руҳоний деб биларди, у яҳудийлар жамиятида юксак эътибор ва нуфузга эга эди (Луқо 3:2 га қаранг).. 14Яҳудийларга: “Халқ учун битта одамнинг ўлиши яхшироқ”, деб маслаҳат берган ўша Каяфас#18:14 ўша Каяфас — 11:49-50 га қаранг. эди.
Бутрус Исодан тонади
15Исонинг орқасидан Бутрус ва яна бошқа бир шогирд эргашиб боришар эди. Бу шогирд олий руҳоний Хананнинг#18:15 олий руҳоний Ханан — шу бобнинг 13–ояти изоҳига қаранг. таниши бўлиб, Исо билан бемалол олий руҳонийнинг ҳовлисига кирди. 16Бутрус эса ташқарида, дарвоза олдида қолди. Олий руҳонийга таниш бўлган шогирд кейинроқ яна ташқарига чиқди–да, дарвозабон чўрига нимадир деб, Бутрусни ичкарига олиб кирди. 17Шунда дарвозабон чўри Бутрусдан:
— Сиз ҳам у Одамнинг шогирдларидан эмасмисиз? — деб сўради.
— Йўқ! — деди Бутрус.
18Ҳаво совуқ бўлгани учун у ерда турган хизматкорлар билан миршаблар кўмир ёқиб, исинаётган эдилар. Бутрус ҳам уларнинг олдига бориб, исиниб турди.
Исо олий руҳоний Ханан олдида
19Шу пайтда олий руҳоний Ханан Исони сўроқ қилаётган эди. Шогирдлари ва таълимотига тааллуқли саволлар берди. 20Исо унга жавоб бериб деди:
— Мен элу оламга очиқ сўзладим. Ҳар доим яҳудийлар йиғиладиган синагогаларда ва Маъбадда таълим бериб юрдим, ҳеч яширинча гап айтмадим. 21Нега Мени сўроқ қиляпсиз? Гапларимни эшитган одамлардан сўранг. Нималар ҳақида гапирганимни улар билишади.
22Исо буларни айтиб бўлгач, ёнида турган Маъбад миршабларидан бири Исонинг юзига бир шапалоқ уриб, деди:
— Олий руҳонийга ҳам шундай жавоб берасанми?
23Исо бунга жавобан деди:
— Агар Мен нотўғри гапирган бўлсам, нотўғри жойини кўрсат. Агар тўғри гапирган бўлсам, нега Мени урасан?
24Шундан кейин Ханан Исони боғланган ҳолда олий руҳоний Каяфас#18:24 олий руҳоний Каяфас — шу бобнинг 13–ояти изоҳига қаранг. ҳузурига юборди.
Бутрус Исодан яна тонади
25Бутрус олов олдида исиниб тураркан, кимдир ундан:
— Сен ҳам Унинг шогирдларидан эмасмисан? — деб сўради.
— Йўқ! — деб тонди у.
26Олий руҳонийнинг хизматкорларидан бири Бутрус қулоғини узиб юборган одамнинг қариндоши эди. Бу хизматкор Бутрусга деди:
— Сени боғда У билан кўрдим, шекилли?
27Бутрус эса яна тонди. Нақ шу пайт хўроз қичқирди.
Исо Пилат ҳузурида
28Тонг отди. Яҳудийлар Исони Каяфас ҳузуридан олиб чиқиб, ҳоким Пилатнинг#18:28 ҳоким Пилат — Рим ҳукумати томонидан Яҳудия вилоятига тайинланган ҳоким. саройига олиб бордилар. Ўзлари эса булғанишни истамай ҳукумат саройига кирмадилар#18:28 …булғанишни истамай ҳукумат саройига кирмадилар — яҳудийларнинг таълимотига кўра, ғайрияҳудийларнинг уйига кириш уларни ҳаром қилиб қўярди., чунки булғанган одам Фисиҳ таомини#18:28 Фисиҳ таоми — бир кун олдин, яъни Нисон ойининг ўн тўртинчи куни Фисиҳ зиёфатида ейиладиган таом эмас. Янги Аҳдда “Фисиҳ” номи остида Фисиҳ зиёфати ва ундан кейин етти кун давомида нишонланадиган Хамиртурушсиз нон байрами назарда тутилган. Хамиртурушсиз нон байрами давомида бошқа таомлар ҳам тановул қилинарди, мазкур оятда ўша таомларга ишора қилинган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун БАЙРАМЛАР сўзи остида берилган ФИСИҲ ЗИЁФАТИ ва ХАМИРТУРУШСИЗ НОН БАЙРАМИ ибораларига қаранг. ея олмасди. 29Шу сабабли Пилат ташқарига, уларнинг олдига чиқди.
— Бу Одамни нимада айблаяпсизлар? — деб сўради.
30— Агар У жиноятчи бўлмаганда, Уни сизнинг қўлингизга топширмас эдик, — деб жавоб беришди улар.
31— Уни олиб кетиб, ўз қонунингиз бўйича ҳукм қилаверинглар, — деди Пилат.
— Бизга ҳеч кимни қатл қилишга ижозат берилмаган, — дейишди унга яҳудийлар.
32Исо Ўзининг қандай ўлиши ҳақида айтган сўзлари амалга ошиши учун#18:32 Исо…айтган сўзлари амалга ошиши учун… — Исо, юқорига кўтариламан, деганда, Ўзининг хочга михланишини назарда тутган эди (3:14, 8:28, 12:31-33 га қаранг). Рим қонунларига кўра, фақатгина Рим ҳукмдори жиноятчини ўлимга ҳукм қила олар эди. Одатда, жамиятдаги паст табақа ёки ҳукумат душмани ҳисобланган одамлар хочга михланиш йўли билан жазоланар эди. бу воқеа содир бўлди.
33Шунда Пилат яна саройга кирди ва Исони чақиртириб:
— Сен яҳудийларнинг Шоҳимисан? — деб сўради.
34— Ўзингиз қизиқиб сўраяпсизми, ёки бошқалар сизга Мен тўғримда айтишдими? — деб сўради Исо.
35Пилат деди:
— Нима, мен яҳудиймидим?! Ўз халқинг, бош руҳонийларинг Сени менга топширишди. Сен нима иш қилиб қўйдинг?
36Исо жавоб берди:
— Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас. Агар Шоҳлигим бу дунёдан бўлганда эди, яҳудийларнинг қўлига тушмаслигим учун Менинг хизматкорларим курашар эдилар. Бироқ Менинг Шоҳлигим бу ердан эмас.
37— Демак, Сен Шоҳ экансан–да?! — деди Пилат.
— Шоҳ эканимни ўзингиз айтдингиз, — деди Исо. — Мен ҳақиқат тўғрисида шоҳидлик қилмоқ учун туғилганман, ана шу мақсадда оламга келдим. Ҳақиқат тарафида бўлган ҳар бир одам Менга қулоқ солади.
38— Ҳақиқат ўзи нима? — деб сўради Пилат. Шундай деди–ю, яна ташқарига, яҳудийларнинг олдига чиқди.
— Мен Ундан ҳеч қандай айб топмадим, — деди уларга. 39— Сизларнинг бир одатингиз бор–ку, ҳар Фисиҳ байрамида сизлар учун бир маҳбусни озод қилар эдим. Шунга кўра, сизлар учун яҳудийларнинг Шоҳини озод қилишимни истайсизларми?
40— Уни эмас, Бараббасни озод қилинг! — деб бақирди улар.
Бараббас эса исёнда иштирок этганди.

Evidențiere

Partajează

Copiază

None

Dorești să ai evidențierile salvate pe toate dispozitivele? Înscrie-te sau conectează-te