Луқо 9
9
9–БОБ
Исо ўн икки ҳаворийни хизматга юборади
1Исо ўн икки ҳаворийни ёнига чақириб, уларга ҳамма жинларни қувиб чиқариш ва касалликларни даволаш қудрати ва ҳокимиятини берди. 2Исо уларни Худонинг Шоҳлигини эълон қилишга ва хасталарни шифолашга юборар экан, 3шундай деди: “Йўлга ҳеч нарса олманглар: ҳасса ҳам, тўрва ҳам, нон, пул, ҳатто қўшимча кийим ҳам олманглар. 4Қайси уйга кирсангизлар, ўша шаҳардан кетгунингизча шу уйда қолинглар. 5Агар бирор шаҳарда сизни қабул қилмасалар, у ердан чиқаётганингизда уларга огоҳлантириш тариқасида оёқларингиздаги чангни қоқиб кетинглар#9:5 …уларга огоҳлантириш тариқасида оёқларингиздаги чангни қоқиб кетинглар — одамлар Худонинг элчиларини рад этганлари учун, ҳаворийлар оёқларидаги чангни қоқиб кетардилар. Ҳаворий Павлус ҳам шунга ўхшаш ҳаракатни ишлатган (Ҳаворийлар 18:6 га қаранг). Бу ҳаракат ўша одамларнинг аянчли қисматини, яъни Худо томонидан рад этилишини ва Унинг шоҳлигидан бенасиб қолиш хавфини англатарди..”
6Ҳаворийлар кетдилар. Қишлоқма–қишлоқ юриб, ҳамма ёқда Хушхабарни эълон қилдилар, хасталарга шифо бердилар.
Ҳирод саросимага тушади
7Вилоят ҳукмдори#9:7 Вилоят ҳукмдори — юнонча матнда Тетрарх. 3:1 нинг охирги изоҳига қаранг. Ҳирод#9:7 Ҳирод — 3:1 га ва ўша оятнинг тўртинчи изоҳига қаранг. содир бўлаётган ажойиботлар ҳақида эшитиб, эсанкираб қолди. Чунки баъзилар: “Яҳё тирилиб келибди”, десалар, 8бошқалар: “Илёс пайғамбар#9:8 Илёс пайғамбар — Эски Аҳд даврида яшаган энг буюк пайғамбарлардан бири. Яҳудийлар Илёснинг қайтиб келишини интизорлик билан кутишарди (Малаки 4:5-6 га қаранг). зоҳир бўлибди”, дер эдилар. Яна бошқалар бўлса: “Қадимги пайғамбарлардан бошқа бири тирилиб келибди”, дейишарди. 9Ҳирод: “Мен Яҳёнинг бошини олдирган эдим, аммо менга айтишаётган бу Одам ким бўлди экан?” деб Исони кўргиси келди.
Исо 5000 кишини тўйдиради
10Ҳаворийлар қайтиб келдилар#9:10 Ҳаворийлар қайтиб келдилар… — шу бобнинг 6–оятига қаранг. ва қилган ҳамма ишларини Исога айтиб бердилар. Исо фақатгина ҳаворийлари билан вақт ўтказмоқчи бўлиб, уларни Байтсайда шаҳрига#9:10 Байтсайда шаҳри — бу ўринда кўлнинг шимоли–шарқ томонидаги шаҳарга ёки кўлнинг шимоли–ғарб томонида жойлашган, Жалиладаги Байтсайда деган шаҳарга ишора қилинаётган бўлиши мумкин (Юҳанно 12:21 га қаранг). Анъанага кўра, Исо бир неча минг кишини тўйдирган жой Жалиладаги Байтсайдага яқин эди. олиб кетди#9:10 …уларни Байтсайда шаҳрига олиб кетди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида уларни Байтсайда шаҳри яқинидаги хилват жойга олиб кетди.. 11Оломон эса бу ҳақда хабар топиб, Унинг орқасидан эргашди. Исо оломонни яхши кутиб олди, уларга Худонинг Шоҳлиги тўғрисида гапирди, шифога муҳтожларни шифолади.
12Кун ботиб, кеч кира бошлади. Ўн икки ҳаворий Исонинг олдига келиб дедилар:
— Одамларни жўнатиб юборинг, токи улар атрофдаги қишлоқларга, овулларга бориб, ўзларига тунаш учун жой ва егулик топсинлар. Ахир, биз кимсасиз жойдамиз.
13— Сизлар уларга овқат беринглар! — деди Исо.
— Бешта нон ва иккита балиқдан бошқа ҳеч нарсамиз йўқ–ку! — дея жавоб берди шогирдлар. — Нима, биз бориб, шунча одамга овқат сотиб олайликми?!
14Оломон орасида тахминан беш мингга яқин эркак бор эди. Исо шогирдларига деди:
— Одамларни элликта–элликта қилиб ўтқазинглар.
15Шогирдлар айтилгандай қилиб, ҳаммани ерга ўтқаздилар. 16Исо бешта нон билан иккита балиқни олди, осмонга қараб шукрона дуосини ўқиди. Сўнг буларни синдириб, халққа тарқатиш учун шогирдларига берди. 17Ҳамма еб тўйди. Ортиб қолган бурдаларни йиғиб олишганда, ўн икки сават чиқди.
Бутрус Исонинг Масиҳ эканини тан олади
18Бир куни Исо ёлғиз Ўзи ибодат қилаётганда, шогирдлари келиб қолишди. Исо улардан:
— Халқ Мени ким деб билади? — дея сўради. 19Улар шундай жавоб бердилар:
— Баъзилар Сизни Яҳё чўмдирувчи деб ҳисоблайдилар, баъзилар Илёс#9:19 …Яҳё чўмдирувчи…Илёс… — шу бобнинг 7-8–оятларига ва 8–оятнинг изоҳига қаранг., бошқалари эса, қадимги пайғамбарлардан бири тирилиб келган, деб айтиб юрибдилар.
20— Сизлар–чи, Мени ким деб биласиз? — деб сўради Исо.
— Сиз Худо юборган Масиҳсиз!#9:20 Масиҳ — бу унвонни яҳудийлар келажакда уларни душманларидан қутқарадиган ва бутун ер юзидаги халқлар устидан ҳукмронлик қиладиган инсонга нисбатан ишлатганлар. Эски Аҳдда Масиҳнинг қиладиган ишлари ҳақида башоратлар ёзилган. Янги Аҳдга кўра Раббимиз Исо ўша Масиҳдир. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МАСИҲ сўзига қаранг. — деб жавоб берди Бутрус.
Исо Ўз ўлими тўғрисида гапиради
21Исо шогирдларига: “Буларни ҳеч кимга айтманглар, — деб қатъий огоҳлантириб гапирди. 22— Инсон Ўғли кўп азоб чекади. Йўлбошчилар, бош руҳонийлар#9:22 бош руҳонийлар — жамиятнинг бошқа эътиборли одамлари қаторида Олий кенгаш аъзолари эдилар. Олий кенгаш яҳудийларнинг сиёсий ва диний кенгаши эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БОШ РУҲОНИЙЛАР иборасига қаранг. ва Таврот тафсирчилари томонидан рад қилиниб, ўлдирилади. Учинчи куни эса тирилади.”
23Сўнг ҳаммага деди: “Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб#9:23 …ўз хочини кўтариб… — Рим империяси даврида ўлим жазосининг бир тури маҳкумни хочга михлаш эди. Бу жазо ҳаммага маълум бўлган. Одатда жиноятчи ўзи михланадиган хочнинг кўндаланг ёғочини ҳукм ижро этиладиган жойга кўтариб олиб борар эди (тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХОЧ сўзига қаранг). Исо Масиҳ мана шу тимсол орқали шогирдларини ҳамда Унга ишонганларни ўз манфаатларини кўзламасдан, Унга бутунлай ўзларини бағишлаб ва итоат қилиб ҳаёт кечиришга, ҳаттоки У учун ўлимга ҳам рози бўлишга даъват этади., ортимдан юрсин. 24Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун жонини берса, уни асраб қолади. 25Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, бироқ ўз ҳаётига ўзи зомин бўлса, бундан унга нима фойда?! 26Мендан ва Менинг сўзларимдан уялманглар! Акс ҳолда, Инсон Ўғли Ўзининг, самовий Отасининг ва муқаддас фаришталарнинг улуғворлигида келганда, У ҳам сизлардан уялади. 27Сизларга чинини айтайин: бу ерда турганлардан баъзилари Худонинг Шоҳлигини кўрмагунча, ўлмайдилар.”
Исонинг қиёфаси ўзгаради
28Исо бу гапларни айтгандан кейин орадан саккиз кун ўтди. У Бутрусни, Юҳанно билан Ёқубни олиб, ибодат қилгани тоққа чиқди. 29Ибодат пайтида Исонинг юзи ўзгарди, кийимлари ҳам кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди. 30-31Бирданига Исонинг олдида икки одам пайдо бўлди, уларнинг бутун борлиғи нур таратиб турарди. Бу икки одам Мусо ва Илёс бўлиб, Исо билан гаплашаётган эдилар. Улар Исонинг тез орада Қуддусга бориши ва у ерда Худонинг режасини амалга ошириб, оламдан ўтиши#9:30-31 …оламдан ўтиши… — юнонча матнда чиқиши, Исонинг ўлими ва тирилишига ишора қиладиган сўз. Бу сўз Эски Аҳдда баён қилинган воқеани, яъни Худо Ўз халқини Мисрдан олиб “чиқиш”ини эслатиш мақсадида қўлланилган бўлиши мумкин. Худо Исроил халқини Мисрдаги қулликдан озод қилган эди, Исонинг ўлими ва тирилиши орқали эса У тез орада инсониятни буюк нажотга эриштиради. тўғрисида суҳбатлашаётган эдилар.
32Бутрус ва у билан бирга бўлганлар қаттиқ уйқуга кетган эдилар. Улар бирдан уйғониб, Исонинг улуғворлигини ва Унинг ёнида турган икки одамни кўрдилар. 33Бу икки одам кетмоқчи бўлиб турганда Бутрус Исога деди:
— Устоз, яхши ҳам шу ерда эканмиз! Келинг, учта чайла ясайлик, биттаси Сизга, биттаси Мусога, биттаси Илёсга.
Аммо у нима деб айтаётганини ўзи ҳам билмас эди.
34У шу гапини тугатмаган ҳам эдики, булут пайдо бўлиб, ҳаммаларига соя солди. Булут остида қолган шогирдлар қўрқиб кетдилар. 35Булут орасидан эса шундай овоз эшитилди:
— Бу Менинг Ўғлимдир, Мен Уни танладим#9:35 Бу Менинг Ўғлимдир, Мен Уни танладим — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида бу Менинг севикли Ўғлимдир.. Унга қулоқ солинглар!
36Овоз тингандан кейин, шогирдлар Исонинг у ерда ёлғиз қолганини кўрдилар. Шогирдлар кўрганларини сир сақлаб, ўша кунларда ҳеч кимга айтмадилар.
Жинга чалинган болага Исо шифо беради
37Эртаси куни Исо ва Унинг уч шогирди тоғдан тушдилар. Исони катта оломон кутиб олди. 38Тўсатдан оломон орасидан бир одам бақириб қолди:
— Устоз! Ёлвораман, ўғлимни кўриб қўйинг! У менинг яккаю ягона ўғлим! 39Баъзан уни жин тутиб туради. Шунда ўғлим бирданига бақириб қолади. Оғзидан кўпик чиққунча, жин уни дағ–дағ қалтиратади. Болани ўлгудай чарчатиб, азоб беради. 40Мен шогирдларингизга, жинни қувиб чиқаринглар, деб ёлвордим, аммо улар эплай олмадилар.
41Исо шундай жавоб берди:
— Эй имонсиз ва бузуқ авлод! Қачонгача сизлар билан бирга бўлишим керак?! Сизларга яна қанча тоқат қилишим керак?! Ўғлингни бу ерга олиб кел!
42Бола яқинлашаётганда, жин уни ерга ағнатиб, қалтирата бошлади. Лекин Исо ёвуз руҳга дўқ уриб, болага шифо берди. Сўнг уни отасига топширди. 43Ҳамма Худонинг қудратига ҳайрон қолди.
Исо яна Ўз ўлими ҳақида гапиради
Одамлар Исонинг қилаётган ишларидан ҳайратланаётган эдилар. Шунда Исо Ўз шогирдларига деди: 44“Сизлар бу сўзларимни қулоқларингизга қуйиб олинглар! Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилади.” 45Аммо шогирдлар бу сўзларни тушунмадилар. Бу сўзларнинг маъноси улар учун қоронғи бўлиб, уни англамадилар. “Бу нима деганингиз?” деб Исодан сўрашга ҳам ботина олмадилар.
Ким катта?
46Шогирдлар ўртасида: “Орамизда энг катта ким?” деган баҳс бўлди. 47Уларнинг бу ўй–хаёлларини билган Исо бир болани олиб Ўзининг ёнига турғизди–да, 48уларга деди:
— Ким бу болани Менинг номимдан қабул қилса, Мени қабул қилган бўлади. Ким Мени қабул қилса, Мени Юборганни қабул қилган бўлади. Ораларингиздаги энг кичигингиз аслида энг каттангиздир.
Сизга қарши бўлмаган — сизнинг томонингизда
49Шунда Юҳанно деди:
— Устоз! Биз бир одамни кўрдик. У Сизнинг номингиз билан жинларни қувиб чиқараётган экан. У биз билан юрмагани сабабли, унга бундай қилишни ман этдик.
50— Ман этманг! — деди Исо. — Кимки сизларга қарши бўлмаса, у сиз томонда.
Самарияликлар Исони рад қилишади
51Исонинг осмонга кўтариладиган куни яқинлашиб келаркан, У Қуддусга боришга қарор қилди. 52Ўзидан олдин хабарчиларни юборди. Улар Исонинг келишига ҳозирлик кўриш учун Самариянинг бир қишлоғига кирдилар. 53Аммо Самарияликлар#9:53 Самарияликлар — яҳудийлар ва Самарияликлар узоқ вақт давомида бир–бирларига душман бўлиб келганлар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги САМАРИЯЛИК сўзига қаранг. Исони қабул қилмадилар, чунки У Қуддусга кетаётган эди. 54Унинг шогирдлари Ёқуб билан Юҳанно бу вазиятни кўриб, шундай дедилар:
— Ҳазрат, истасангиз, биз: “Осмондан олов тушсин! Буларни йўқ қилиб юборсин!” — деб буюрамиз#9:54 …деб буюрамиз — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида деб Илёс пайғамбар қилганидай буюрамиз.. 55Исо эса ўгирилиб қаради–да, уларни койиди. 56Шундан кейин улар бошқа қишлоққа кетдилар#9:55-56 …уларни койиди. 56 Шундан кейин улар бошқа қишлоққа кетдилар — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида уларни койиб деди: “Сизлар қандай руҳда бораётганингизни билмайсизлар. 56 Инсон Ўғли инсон жонини ҳалок қилиш учун эмас, халос қилиш учун келган.” Шундан кейин улар бошқа қишлоққа кетдилар..
Исога эргашиш шартлари
57Йўлда кетаётганларида, бир одам Исога:
— Қаерга борсангиз ҳам, мен ортингиздан бораман, — деди. 58Исо ўша одамга шундай деди:
— Тулкиларнинг уялари бор, қушларнинг инлари бор. Инсон Ўғлининг эса бош қўядиган жойи йўқ.
59Бошқа бир одамга Исо:
— Ортимдан юр! — деди. Лекин у:
— Ҳазрат, ижозат беринг, аввал бориб отамни дафн қилиб келай, — деди. 60Исо эса ўша одамга айтди:
— Марҳумларни руҳан ўлик бўлганлар#9:60 руҳан ўлик бўлганлар — юнонча матнда ўлик бўлганлар. дафн қилсинлар, сен эса бориб, Худонинг Шоҳлигини эълон қилгин.
61Яна бошқа бири айтди:
— Ҳазрат, мен Сизга эргашаман. Фақат олдин бориб уйдагилар билан хайрлашишимга ижозат беринг.
62Лекин Исо унга деди:
— Омочни тутиб, ортига қараган биронта одам Худонинг Шоҳлигига лойиқ эмас.
Селектирано:
Луқо 9: ЎзбМК
Нагласи
Сподели
Копирај
Дали сакаш да ги зачуваш Нагласувањата на сите твои уреди? Пријави се или најави се
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020