Лого на YouVersion
Икона за пребарување

Луқо 10

10
10–БОБ
Шогирдларнинг воизлик сафари
1Шундан кейин Раббимиз Исо етмиш икки#10:1 етмиш икки — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида етмиш. Шу бобнинг 17–оятида ҳам бор. одамни танлаб олди. Уларни иккита–иккита қилиб, боришни мўлжаллаган ҳар бир шаҳарга, ҳар бир жойга Ўзидан олдин жўнатди. 2Исо уларга шундай деди: “Ҳосил мўл, аммо ишчилар оз. Ҳосил Эгасидан: «Ҳосилингни йиғиб олишга яна ишчилар юбор», деб сўранглар. 3Боринглар! Сизни бўрилар орасига қўзилардай юборяпман. 4Ўзларингиз билан ҳамён, тўрва, чориқ олманглар. Йўлда одамлардан ҳол–аҳвол сўрашга вақтингизни кеткизманглар.
5Бирор хонадонга кирганларингизда, аввало: «Хонадонингизда тинчлик–омонлик бўлсин», деб айтинглар. 6Агар ўша хонадонда тинчликсевар одам яшаётган бўлса, сиз тилаган тинчлик ўша одамда қолади. Бўлмаса, ўзингизга қайтиб келади. 7Бир хонадондан бошқа хонадонга кўчиб юрманглар. Кирган хонадонингизда қолинглар. Олдингизга нима қўйишса, ўшани еб–ичинглар. Чунки меҳнаткаш иш ҳақини олишга муносибдир.
8Бир шаҳарга кирганингизда, шаҳар аҳолиси сизларни қабул қилса, олдингизга қўйганларини енглар. 9Ўша ердаги хасталарга шифо бериб, шаҳардаги одамларга: «Худонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди», деб айтинглар. 10Аммо бирон шаҳарга кирганингизда сизларни қабул қилмасалар, ўша шаҳарнинг шоҳ кўчаларига чиқиб шундай деб айтинглар: 11«Огоҳлантириш тариқасида шаҳрингиздан оёқларимизга ёпишган чангни ҳам қоқиб кетяпмиз#10:11 Огоҳлантириш тариқасида шаҳрингиздан оёқларимизга ёпишган чангни ҳам қоқиб кетяпмиз — 9:5 изоҳига қаранг.. Аммо билиб қўйинг, Худонинг Шоҳлиги яқинлашди!» 12Сизларга айтаманки, қиёмат кунида ўша шаҳарнинг ҳоли Садўм шаҳрининг#10:12 Садўм шаҳри — аҳолисининг ўта бузуқлиги оқибатида Эгамиз вайрон қилган шаҳар (Ибтидо 18:16-19:28 га қаранг). ҳолидан баттар бўлади.
Худони рад этган шаҳарларнинг ҳоли
13Сенинг ҳолингга вой, эй Хоразин! Сенинг ҳолингга вой, эй Байтсайда! Агар сизларда қилинган мўъжизалар Тир билан Сидон шаҳарларида#10:13 Тир билан Сидон шаҳарлари — Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган ғайрияҳудийлар шаҳарлари. Бу шаҳарлар Жалиладан шимоли–ғарбда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу ер Ливан мамлакатининг жанубий қисмини ташкил қилади. қилинганда эди, улар аллақачон қанорга ўраниб, кулга ўтириб#10:13 …қанорга ўраниб, кулга ўтириб… — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Қанорга ўраниб олиш ва кулга ўтириш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди. Кўпинча бу ҳаракат Худодан кечирим сўраб ибодат қилиш ва Ундан мадад тилаш билан биргаликда амалга оширилган., тавба қилган бўлардилар. 14Қиёмат кунида сизнинг ҳолингиз Тир ва Сидоннинг ҳолидан баттар бўлади. 15Эй Кафарнаҳум! Худо сени кўкларга кўтаради, деб ўйлайсанми?! Йўқ, У сени тубсиз чуқурликка улоқтиради!”
16Исо шогирдларига деди: “Сизларга қулоқ солган Менга қулоқ солган бўлади. Сизларни рад қилган Мени рад қилган бўлади. Мени рад қилган эса Мени Юборганни рад қилган бўлади.”
Шогирдлар сафардан қайтади
17Етмиш икки шогирд хурсанд бўлиб сафардан қайтиб келдилар. Улар Исога шундай дедилар:
— Ҳазрат, биз Сизнинг номингиздан буйруқ берганимизда, ҳатто жинлар ҳам итоат этяптилар.
18Исо уларга деди:
— Мен шайтоннинг осмондан яшиндай тушганини кўрдим. 19Мен сизларга илону чаёнларни босиб эзиш ҳокимиятини ва иблиснинг#10:19 иблис — юнонча матнда душман, бу сўз иблисга нисбатан айтилган (Матто 13:39, 1 Бутрус 5:8 га қаранг). бутун куч–қудратини оёқ ости қилиш ҳокимиятини берганман. Ҳеч нарса сизларга зарар етказмайди. 20Бироқ жинлар сизга бўйсунаётганидан хурсанд бўлманглар, балки номларингиз осмонда ёзилганидан хурсанд бўлинглар!
21Шу он Исо Муқаддас Руҳнинг шодлигига тўлиб, деди: “Эй Ота, еру осмоннинг Эгаси! Сен бу ишларни донолару идроклилардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга шукурлар айтаман. Ҳа, Ота, бу Сенинг эзгу хоҳишинг эди.”
22Сўнг Исо одамларга деди: “Осмондаги Отам ҳамма нарсани Менинг ихтиёримга топширган. Ўғилнинг кимлигини Отадан бошқа ҳеч ким билмайди. Отанинг кимлигини ҳам Ўғилдан бошқа ва Ўғил аён қилишни истаган одамдан бошқа ҳеч ким билмайди.”
23Исо шогирдларига ўгирилиб қаради–да, уларга алоҳида деди: “Сизлар кўраётганларни кўрадиган кўзлар бахтлидир! 24Сизларга шуни айтай: қанчадан–қанча пайғамбарлар, қанчадан–қанча шоҳлар сизлар кўрган воқеаларни кўришни истаганлар, аммо кўрмаганлар. Сизлар эшитганларингизни эшитишни улар истаганлар, аммо эшитмаганлар.”
Раҳмдил Самариялик ҳақида масал
25Шунда Исони синаш мақсадида келган Таврот тафсирчиларидан бири туриб, Унга савол берди:
— Устоз, абадий ҳаётга эга бўлишим учун мен нима қилишим керак?
26Исо:
— Тавротда бу тўғрида нима ёзилган? Сиз нима деб тушунасиз? — деб сўради. 27У киши шундай жавоб берди:
— У ерда ёзилганки: “Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун онгингиз билан, кучингиз борича севинг”#10:27 Қонунлар 6:5 га қаранг., яна: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.”#10:27 Левилар 19:18 га қаранг.
28Исо унга:
— Тўғри жавоб бердингиз. Сиз ҳам шундай қилинг, ана шунда яшайсиз! — деди. 29Аммо у одам ўзини оқламоқчи бўлиб, Исодан:
— Менинг яқиним ким? — деб сўради. 30Исо шундай жавоб берди:
— Бир одам Қуддусдан Ерихога#10:30 …Қуддусдан Ерихога… — Қуддусдан Ерихогача бўлган масофа қарийб 25 километрни ташкил қиларди. Саҳро орқали ва ғорлар ёнидан ўтган бу йўлда қароқчилар яшириниб юргани учун, шу йўл ниҳоятда хатарли ҳисобланар эди. бораётган экан, қароқчилар қўлига тушиб қолибди. Қароқчилар унинг кийимларини ечиб олиб, калтаклаб, чалажон қилиб ташлаб кетибдилар. 31Тасодифни қарангки, ўша йўлдан бир руҳоний#10:31 руҳоний — Қуддусдаги Маъбадда хизмат қиладиган эътиборли дин раҳнамоси. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги РУҲОНИЙ сўзига қаранг. кетаётган экан. У ҳалиги одамни кўрибди–ю, йўлнинг нариги четидан ўтиб кетаверибди. 32Ўша жойдан ўтиб кетаётган леви#10:32 леви — Қуддусдаги Маъбадда руҳонийга хизмат қилишда ёрдам берадиган одам. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЛЕВИ, ЛЕВИЛАР сўзига қаранг. ҳам худди шундай қилибди. У ярадор одамни кўриб, йўлнинг нариги четидан ўтиб кетаверибди. 33Аммо ўша ердан ўтиб кетаётган бир Самариялик#10:33 Самариялик — яҳудийлар Самарияликлардан ҳазар қилишар эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги САМАРИЯЛИК сўзига қаранг. ярадор одамни кўриб, унга ачиниб кетибди. 34Унинг ёнига келиб, яраларига зайтун мойи, шароб суриб#10:34 …яраларига зайтун мойи, шароб суриб… — булар қадимги пайтларда малҳам сифатида ишлатиларди. Зайтун мойи оғриқ қолдириб, терини қуриб кетишдан сақлар эди (Ишаё 1:6 га қаранг). Шароб ярани дезинфекция қилар эди., боғлаб қўйибди. Сўнг уни ўз уловига миндирибди–да, меҳмонхонага олиб келиб, уни парвариш қилибди. 35Эртаси куни#10:35 Эртаси куни — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Эртаси куни жўнаётганда. икки кумуш танга#10:35 кумуш танга — юнонча матнда динор. Бир динор мардикорнинг бир кунлик иш ҳақи эди. чиқарибди–да, меҳмонхона эгасига бериб: “Унга яхши қаранг, агар бундан ортиқ харажат қилсангиз, қайтишимда сизга тўлайман”, дебди. 36Сизнингча, ўша уч одамдан қайси бири қароқчилар қўлига тушган одамнинг яқини ҳисобланади?
37Тафсирчи:
— Унга шафқат кўрсатган одам–да, — деб жавоб берди.
— Боринг, сиз ҳам шундай қилинг! — деди унга Исо.
Исо Марям билан Мартанинг уйида
38Исо ва Унинг шогирдлари йўлда давом этдилар. Улар бир қишлоққа кирдилар. У ерда Марта исмли аёл Исони уйига таклиф қилди. 39Унинг Марям исмли бир синглиси бор эди. Марям Раббимиз Исонинг оёқлари олдида ўтириб, Унинг сўзларини тинглар эди. 40Марта эса меҳмон кутиш билан овора эди.
У Исонинг олдига келиб деди:
— Ҳазрат! Эътибор бермаяпсизми, синглим ҳамма ишни бир ўзимга ташлаб қўйди–ку! Унга айтинг, менга ёрдам берсин.
41Раббимиз Исо унга шундай жавоб берди:
— Эҳ, Марта, Марта, бунча уриниб ташвишланмасанг! 42Зарур бўлган биттагина нарса бор. Марям ўзи учун энг яхшисини танлади ва бу ундан тортиб олинмайди.

Селектирано:

Луқо 10: ЎзбМК

Нагласи

Сподели

Копирај

None

Дали сакаш да ги зачуваш Нагласувањата на сите твои уреди? Пријави се или најави се