Лого на YouVersion
Икона за пребарување

Луқо 11

11
11–БОБ
Ибодат ҳақида
1Бир пайт Исо ибодат қилаётган эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга деди:
— Ҳазрат! Яҳё ўз шогирдларига ибодат қилишни ўргатганди. Сиз ҳам бизга ибодат қилишни ўргатинг.
2Исо уларга деди:
— Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар:
“Эй осмондаги Отамиз!
Сенинг муқаддас номинг улуғлансин.
Сенинг Шоҳлигинг келсин#11:2 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар оятга қўшимча қилинган: Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг ироданг бажо бўлсин..
3Кундалик ризқимизни бергин.
4Гуноҳларимизни кечиргин,
Чунки биз ҳам ўзимизга қарши гуноҳ қилган ҳар бир одамни кечирамиз.
Бизни васвасага дучор қилмагин#11:4 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар оятга қўшимча қилинган: Ёвуз шайтондан халос қилгин..”
5Исо шогирдларига деди: “Фараз қилайлик, орангиздан бирортангиз ярим кечаси дўстингизнинг олдига бориб, шундай деб илтимос қилдингиз:
— Дўстим, менга учта нон қарзга бериб тур. 6Ҳозир уйимга бир дўстим келиб қолди, унинг олдига қўядиган бирон егулигим йўқ.
7Ичкаридаги дўстингиз эса сизга шундай жавоб берди дейлик:
— Мени безовта қилма! Эшик қулф, болаларим мен билан бир тўшакда ётишибди. Ўрнимдан туриб сенга нон беролмайман!
8Мен сизларга айтаман: у сизга нонни дўсти бўлганингиз учун бермаса ҳам, сиз уни ҳоли–жонига қўймай сўрайверсангиз, сўраган нарсангизни албатта сизга беради.
9Сизларга айтаман: сўранг ва сизга берилади. Изланг, топасизлар. Тақиллатинг, эшик очилади. 10Чунки сўраган ҳар бир одам олади, излаган топади, тақиллатганга эшик очилади.
11Орангиздан қайси бир ота, ўғли балиқ сўраганда, унга балиқ ўрнига илон беради?#11:11 Орангиздан қайси бир ота…илон беради? — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Орангиздан қайси бир ота ўғли нон сўраганда, унга тош беради? Ёки балиқ сўраганда, унга илон беради. 12Ёки тухум сўраганда, унга чаён беради? 13Сизлар гуноҳкор бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера олар экансиз, осмондаги Ота ҳам Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни беришга қанчалар тайёр.”
Исо ва шайтон
14Бир куни Исо соқов одамдан ёвуз руҳни қувиб чиқарди. Жин чиққандан сўнг, соқов тилга кирди, халқ эса ҳайратда қолди. 15Аммо ораларидан баъзилари: “У инс–жинслар ҳукмдори Баалзабулнинг#11:15 инс–жинслар ҳукмдори Баалзабул — шайтон шоҳлигидаги қудратли бир мавжудотга ёки шайтоннинг ўзига ишора. кучи билан жинларни қувиб чиқаряпти!” дедилар. 16Бошқалар эса Исонинг Худодан келганини синаб кўрмоқчи бўлиб, мўъжизали аломат кўрсатишини талаб қилдилар.
17Исо эса уларнинг нима ҳақида ўйлаётганини билиб турарди. У ўша одамларга деди: “Низо туфайли ўз ичидан бўлиниб кетган ҳар бир шоҳлик хароб бўлади, низо туфайли бўлинган хонадон барбод бўлади. 18Шу сингари, шайтон шоҳлиги ҳам ўзаро бўлиниб кетса, унинг шоҳлиги қандай тура олади?! Сизларнинг гапингизга кўра, инс–жинслар ҳукмдори — Баалзабул ато этган қудрат билан Мен жинларни қувиб чиқараётган эмишман. 19Агар Мен жинларни Баалзабулнинг кучи билан қувиб чиқараётган бўлсам, у ҳолда ўз шерикларингиз кимнинг кучи билан жинларни қувиб чиқаришяпти? Шу сабабдан ҳам шерикларингиз сизларни ҳукм қилади. 20Агар Мен жинларни Худонинг қудрати билан қуваётган бўлсам, демак, Унинг Шоҳлиги сизларга ҳам келган.
21Бошдан–оёқ қуролланган кучли одам уйини қўриқлаганда, унинг мол–мулки бехатар бўлади. 22Аммо ундан кучлироғи ҳужум қилиб уни енгса, унинг таянган барча қуролларини тортиб олади ва ўлжасини истаганига тақсимлаб беради. 23Ким Мен томонда бўлмаса, Менга қаршидир. Ким Мен билан бирга йиғмаса, сочади.
24Ёвуз руҳ инсондан чиққандан кейин, ҳузур–ҳаловат излаб, сувсиз ерларни кезади ва топмагач: «Чиққан уйимга қайтиб бораман», дейди. 25Уйига келганда, уйни супурилган ва йиғиштирилган ҳолда кўради. 26Шунда бориб, ўзидан ҳам ёвузроқ бошқа еттита руҳни чақиради ва улар билан уйга кириб, жойлашиб олади. Охир–оқибат ўша одамнинг аҳволи олдингидан ҳам баттар бўлади.”
Ҳақиқий бахтиёрлик
27Исо шу гапларни айтаётганда, оломон орасидан бир аёл баланд овозда Исога деди:
— Сизни қорнида кўтариб юрган, Сизни эмизган аёл бахтлидир!
28Исо эса жавобан шундай деди:
— Тўғри, лекин Худонинг каломини тинглаб, унга риоя қиладиганлар бахтлироқдир!
Юнус пайғамбарнинг аломати
29Исонинг олдига катта оломон йиғилгандан кейин, Исо сўз бошлади: “Ҳозирги насл қабиҳ бир наслдир. Бу насл аломат сўрайди, аммо уларга Юнуснинг аломатидан#11:29 Юнуснинг аломати — Юнусни наҳанг балиқ ютиб юборгандан кейин, Худо уни наҳанг балиқнинг қорнидан халос этганди (Юнус 2:1, 11 га қаранг). Исо Юнуснинг ҳаётидаги бу воқеани тилга олиб, Ўзининг ўлими ва тирилишига ишора қилмоқда (Матто 12:39-40 га қаранг). бошқа аломат берилмайди. 30Юнус Найнаво#11:30 Найнаво — Юнус даврида Оссурия шоҳлигининг пойтахти эди. Бу шаҳар Ниневия номи билан ҳам маълум. аҳолисига аломат бўлгани сингари, Инсон Ўғли ҳам ҳозирги насл учун аломат#11:30 …Найнаво аҳолисига аломат…ҳозирги насл учун аломат… — Юнусни Худо юборганини англаган Найнаво аҳолиси ўз гуноҳларидан тавба қилганди (Юнус 3:1-10 га қаранг). Исонинг ўлими ва тирилиши ҳам ҳозирги замон одамларига аломат бўлиб хизмат қилади. Одамлар Исони Худодан юборилган деб қабул қилиб, ўз гуноҳларидан тавба қилишлари даркор (шу бобнинг 32–оятига қаранг). бўлади. 31Жануб маликаси#11:31 Жануб маликаси — Шава маликаси назарда тутилган (3 Шоҳлар 10:1-10 га қаранг). қиёмат кунида ўрнидан туриб, бу наслнинг одамларини маҳкум этади. Чунки Сулаймоннинг доно таълимотини тинглагани малика дунёнинг у четидан келган эди. Бу ерда эса Сулаймондан ҳам буюкроқ бир Зот турибди! 32Найнаво аҳолиси қиёмат кунида ўрнидан туриб, бу наслни маҳкум этади. Чунки Найнаволиклар Юнуснинг ваъзидан кейин тавба қилганлар. Бу ерда эса Юнусдан ҳам буюкроқ бир Зот турибди!
Тананинг чироғи
33Ҳеч ким чироқни ёқиб, уни кўринмас ерга қўймайди. Аксинча, кирганлар ёруғликни кўрсин деб, уни чироқпояга қўяди. 34Тананинг чироғи — кўз. Агар кўзингиз яхши бўлса, бутун танангиз ёп–ёруғ бўлади. Агарда кўзингиз ёмон бўлса, бутун танангиз зимзиё зулмат бўлади. 35Шунинг учун эътибор беринг: сиздаги нур зулмат бўлмасин. 36Агар танангиз ёп–ёруғ бўлиб, биронта қоронғи жойи бўлмаса, чироқнинг нури сизни ёритиб тургандай, баданингиз тамомила ёп–ёруғ бўлади.”
Исо фарзийларни ва Таврот тафсирчиларини айблайди
37Исо буларни гапириб турганда, бир фарзий Уни меҳмонга таклиф қилди. Исо унинг уйига кириб, дастурхон ёнига ёнбошлади. 38Исо овқатдан олдин қўлларини ювмаганини#11:38 қўлларини ювмагани — фарзийлар овқатланишдан олдин қўлларининг ювилишига алоҳида эътибор қаратишарди. Айниқса кўчада, одамлар орасида бўлиб келгандан кейин, дастурхонга ўтиришдан олдин урф–одатларга кўра қўлларини ювиб, ўзларини поклаб олишарди. фарзий кўриб, ажабланди.
39Раббимиз Исо унга деди: “Эй фарзийлар, сизлар пиёлаю идишнинг сиртини тозалайсизлар–у, аммо ичингиз очкўзлик ва ёвузликка тўла! 40Ҳой бефаҳмлар! Нарсанинг сиртини яратган унинг ичини ҳам яратган эмасми?! 41Яхшиси, идишингиз ичидагини камбағалларга хайр–садақа қилиб беринглар. Шунда ҳамма нарса сиз учун ҳалол бўлади.
42Эй фарзийлар, ҳолингизга вой! Сизлар ялпиз, заъфарон ва ҳар хил ошкўкдан ушр#11:42 ушр — ҳар қандай даромаднинг ўндан бир қисми. Левилар 27:30-33, Қонунлар 14:22-29, 26:12-13 га қаранг. берасизлар–у, аммо адолат ва Худонинг севгисини писанд қилмайсизлар! Буларнинг бирини бажара туриб, иккинчисини ҳам ташлаб қўймаслигингиз керак эди.
43Эй фарзийлар, ҳолингизга вой! Сизлар синагогаларнинг тўрида ўтиришни ва бозорларда сизларга салом беришларини яхши кўрасизлар. 44Ҳолингизга вой!#11:44 Ҳолингизга вой! — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Сизлар белгиси йўқ қабрларга ўхшайсизлар. Одамлар билмай туриб ўша қабрлар#11:44 Сизлар белгиси йўқ қабрларга ўхшайсизлар…ўша қабрлар… — яҳудийлар қабрларни ҳаром деб билишарди, шунинг учун қабрга тегиб кетган одам ҳам ҳаром бўларди (Саҳрода 19:16 га қаранг). Фарзийлар ташқи тозалик, диний покликка риоя қилиб, ҳақиқий солиҳликка эътиборсиз бўлганлари учун Худонинг назарида нопок эдилар. Уларнинг урф–одатлари нафақат ўзларини, балки уларнинг урф–одатларига риоя қилган ҳамма одамни булғар эди. устидан босиб ўтадилар.”
45Таврот тафсирчиларидан бири Исога деди: “Устоз, бу сўзларингиз билан бизни ҳақорат қилдингиз!”
46Исо эса деди: “Эй тафсирчилар, сизларнинг ҳам ҳолингизга вой! Сизлар кўтариб бўлмайдиган оғир юкни одамларга юклайсизлар–у, уларга ёрдам бергани ўзларингиз ҳатто бармоғингизни ҳам қимирлатмайсизлар. 47Ҳолингизга вой! Сизлар ота–боболарингиз ўлдирган пайғамбарларга мақбаралар қуряпсизлар. 48Шу тариқа ота–боболарингизнинг қилмишларини маъқуллаганингизни тасдиқлаяпсизлар. Улар пайғамбарларни ўлдиришган бўлса, сизлар пайғамбарларга мақбаралар қуряпсизлар! 49Шунинг учун ҳам Худо Ўз ҳикматларида шундай деган: «Мен уларга пайғамбарлар ва ҳаворийлар юбораман. Улардан баъзиларини ўлдирадилар, баъзиларини эса қувғин қиладилар.»
50Дунё яратилгандан бери ҳамма пайғамбарларнинг тўкилган қони учун бу насл жазоланади. 51Улар Ҳобилнинг тўкилган қонидан тортиб, қурбонгоҳ билан Маъбад орасида ўлдирилган Закариёнинг#11:51 …Ҳобил…Закариё… — Эски Аҳдда баён қилинган воқеаларга кўра, биринчи ўлдирилган инсон — Ҳобил, охирги ўлдирилган инсон эса Закариё эди (Ибтидо 4:8, 2 Солномалар 24:20-22 га қаранг). қонигача жавоб беришади. Ҳа, сизларга айтиб қўяй, бу насл ҳамма қотилликлар учун жавобгар бўлади.
52Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар! Сизлар илму маърифат калитини тортиб олдингизлар. Аммо ўзларингиз кирмадингизлар, кирмоқчи бўлганларнинг ҳам йўлларини тўсдингизлар.”
53Исо у ердан чиқиши биланоқ#11:53 Исо у ердан чиқиши биланоқ… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Исо буларни энди айтиб тугатар экан., тафсирчилар ва фарзийлар Уни қаттиқ сиқувга олдилар, кўп саволларга жавоб беришга мажбурладилар. 54Улар Исони тилидан илинтириб олиш учун фурсат пойлардилар.

Селектирано:

Луқо 11: ЎзбМК

Нагласи

Сподели

Копирај

None

Дали сакаш да ги зачуваш Нагласувањата на сите твои уреди? Пријави се или најави се