Луқо 4
4
4–БОБ
Исони иблис васвасага солади
1Исо Иордан дарёсидан Муқаддас Руҳга тўлиб қайтди. Руҳ Уни саҳрога бошлаб кетди. 2Саҳрода Исони иблис қирқ кун васвасага солди. Ўша кунлар давомида Исо ҳеч нарса емади, охири оч қолди. 3Шунда иблис Исога деди:
— Агар Сен Худонинг Ўғли#4:3 Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. бўлсанг, бу тошга буюр, нонга айлансин!
4Исо унга шундай жавоб берди:
— Ёзилганки: “Инсон фақат нон билан яшамайди#4:4 Инсон фақат нон билан яшамайди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг ҳар бир сўзи билан яшайди. Қонунлар 8:3 га қаранг..”
5Сўнг Исони иблис тепаликка#4:5 тепалик — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида баланд бир тоғ. олиб чиқиб, бир лаҳзада Унга оламнинг барча шоҳликларини кўрсатди. 6У Исога деди:
— Сени ана шу шоҳликлар устидан ҳукмрон қиламан, уларнинг шон–шуҳратини Сенга бераман. Буларнинг ҳаммаси менга берилган, мен эса истаганимга бераман. 7Менга сажда қил, шунда ҳаммаси Сеники бўлади.
8Исо жавоб бериб деди:
— Ёзилганки#4:8 Ёзилганки… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Йўқол кўзимдан, шайтон! Ёзилганки.: “Эганг Худога сажда қил, фақат Унга хизмат қил.”#4:8 Қонунлар 6:13 га қаранг.
9Кейин иблис Исони Қуддусга олиб борди. Уни Маъбаднинг энг юқори жойига чиқариб, шундай деди:
— Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни бу ердан пастга ташла. 10Ахир, ёзилган–ку:
“Худо Сен тўғрингда фаришталарига амр беради,
Фаришталар Сени қўриқлайди.
11Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин дея,
Фаришталар қўлларида Сени кўтариб боради.”#4:10-11 Забур 90:11-12 га қаранг.
12Исо иблисга жавобан деди:
— Яна ёзилганки: “Эганг Худони синама.”#4:12 Қонунлар 6:16 га қаранг.
13Иблис ҳар томонлама Исони васвасага солиб бўлгандан сўнг Унинг ёнидан кетди, бироқ қайтиб келиш учун фурсат пойлаб юрди.
Исо Ўз юртида рад қилинади
14Исо Руҳ қудратига тўлиб, Жалила ҳудудига қайтди. У ҳақидаги овоза бутун атрофга тарқалди. 15У синагогаларда таълим берарди, ҳамма Уни мақтарди.
16Сўнг Исо Ўзи улғайиб ўсган шаҳри Носирага борди. Ўз одати бўйича Шаббат кунида синагогага кириб, Муқаддас битикларни ўқиш учун ўрнидан турди. 17Унга Ишаё пайғамбарнинг ўрамини узатдилар. У ўрамни очиб, қуйидаги парчани топиб ўқиди:
18“Эгамизнинг Руҳи мени қамради.
Йўқсилларга Хушхабар етказмоқ учун#4:18 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар кейинги мисра сифатида қўшимча қилинган: Дилабгорларга шифо бермоқ учун.
Эгам мени танлади.
Зиндондагиларга эркин бўласиз, деб айтмоқ учун,
Кўрларга, кўзингиз очилади, деб хабар бермоқ учун,
Асирларни озод қилмоқ учун,
19Эгамнинг марҳамат йилини маълум этмоқ учун
Эгам мени юборди.”#4:18-19 Муаллиф бу ўринда Ишаё 61:1-2 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган. Асирларни озод қилмоқ учун ибораси Ишаё 58:6 дан олинган.
20Кейин Исо ўрамни қайта ўради–да, хизматчига бериб, ўтирди. Синагогадаги барчанинг кўзи Унга тикилди. 21Исо уларга деди:
— Сизлар эшитган бу калом шу бугун бажо бўлди.
22Ҳамма Исони мақтар эди. Унинг латиф сўзларига маҳлиё бўлиб: “Наҳотки бу Одам Юсуфнинг ўғли бўлса?!” деб айтишарди.
23Исо уларга деди:
— Билиб турибман, сизлар: “Эй табиб, ўзингни ўзинг даволаб кўр–чи!” деган иборани юзимга солмоқчисизлар. “Кафарнаҳумда қилган мўъжизалар ҳақида хабар топдик. Ўшаларни Ўз шаҳрингда ҳам қил”, деб айтмоқчисизлар.
24Сўнг Исо гапида давом этиб, деди:
— Сизларга чинини айтайин, ҳеч қандай пайғамбар ўз юртида қабул қилинмайди. 25Сизларга яна бир ҳақиқатни айтаман: Илёс пайғамбар даврида#4:25 …Илёс пайғамбар даврида… — 3 Шоҳлар 17:1-24 га қаранг. Исроил юртида кўп бевалар бор эди. Осмондан уч йилу олти ой давомида бир томчи ҳам ёмғир ёғмади, бутун юртда даҳшатли очарчилик бўлди. 26Аммо Худо Илёсни уларнинг биронтасига юбормай, фақатгина Сидон шаҳри яқинидаги Зорафатда яшовчи бир бевага юборган эди. 27Худди шу сингари, Элишай пайғамбар даврида#4:27 …Элишай пайғамбар даврида… — 4 Шоҳлар 5:1-14 га қаранг. ҳам Исроил юртида тери касаллигига#4:27 тери касаллиги — бу ибора юнончада ҳар хил тери касалликларига нисбатан ишлатилган сўзнинг таржимасидир. Одатда бу ибора мохов касаллигига ишора деб тушунилади. чалинган кўп одамлар бор эди. Аммо биронтаси ҳам шифо топмади, фақат Суриялик Нўъмон шифо топди, холос.
28Синагогадаги одамлар буларни эшитгач, ҳаммалари ғазабланишди. 29Ўринларидан сакраб туриб, Исони шаҳардан ташқарига ҳайдаб чиқаришди. Носира шаҳри тепалик устида жойлашган эди. Одамлар Исони ўша тепаликнинг четига олиб бориб, жарликка ташламоқчи бўлишди. 30Лекин Исо уларнинг орасидан ўтиб, Ўз йўлига кетди.
Жинга чалинган одам шифо топади
31Исо Жалиладаги Кафарнаҳум шаҳрига борди. Шаббат кунларида халққа таълим берадиган бўлди. 32Халойиқ Исонинг таълимотини эшитиб, ҳайратда қолди, чунки У ҳокимият билан гапирарди.
33Шаҳардаги синагогада жинга чалинган бир одам бор эди. У овози борича бақириб деди:
34— Эй Носиралик Исо! Бизни тинч қўй! Сен бизни ҳалок қилгани келдингми?! Сенинг кимлигингни биламан: Сен Худонинг Азизисан!
35Бироқ Исо жинга дўқ уриб:
— Жим бўл! Ундан чиқиб кет! — деди. Шунда жин ҳамманинг кўзи олдида ҳалиги одамни ерга ағнатиб, унинг ичидан чиқиб кетди. Одам ҳеч қандай зарар кўрмади. 36Ҳамма ҳайратда қолди.
— Нима бўляпти ўзи?! У қудрату ҳокимият билан буйруқ берганда ёвуз руҳлар чиқиб кетяпти! — деб бир–бирларига гапирардилар. 37Исо ҳақидаги овоза бутун теварак–атрофга тарқалди.
Исо кўп одамларга шифо беради
38Исо синагогадан чиқиб, Шимўннинг#4:38 Шимўн — Бутрус исми билан ҳам танилган, Бутрус исмини унга Исо қўйган эди (6:14 га қаранг). уйига кирди. Шимўннинг қайнанаси қаттиқ иситмалаб ётган эди. Исодан, касални кўриб қўйинг, деб илтимос қилишди. 39Исо аёлнинг ёнига келиб, иситмага: “Аёлни тарк эт!” — деб буйруқ берди. Иситма аёлни тарк этди. Аёл ўша заҳоти ўрнидан туриб, уларга хизмат қила бошлади.
40Қуёш ботаётган пайтда#4:40 Қуёш ботаётган пайтда… — яҳудийларнинг урф–одатига кўра, янги кун қуёш ботгандан кейин бошланар эди. Матнда тасвирланган пайт Шаббат кунининг якуни ва якшанба кунининг бошланиши эди. Яҳудийларда якшанба ҳафтанинг биринчи куни ҳисобланар эди., одамлар турли хасталикдан азоб чекаётган қариндош–уруғларини Исонинг олдига олиб келдилар. Исо ҳамма хасталарга қўлини қўйиб, шифо берди. 41Жинлар эса: “Сен Худонинг Ўғлисан!”#4:41 “Сен Худонинг Ўғлисан!” — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида “Сен Худонинг Ўғли — Масиҳсан!” — деб бақирганларича, кўплаб одамларни тарк этардилар. Исо жинларга дўқ уриб, уларнинг гапиришларига ижозат бермасди, чунки жинлар Исонинг Масиҳ эканини билишарди.
Исо синагогаларда ваъз қилади
42Тонг отгач, Исо шаҳарни тарк этиб, кимсасиз бир жойга кетди. Бир тўда оломон Уни излаб ортидан борди. Улар Исони топганларидан сўнг: “Ёнимиздан кетманг”, деб Уни олиб қолишга ҳаракат қилдилар. 43Исо эса одамларга шундай деди:
— Мен Худонинг Шоҳлиги#4:43 Худонинг Шоҳлиги — Худонинг ҳозирги пайтда инсонлар ҳаётидаги ҳукмронлиги ва охиратда ҳар бир яратилган мавжудотнинг янгиланишига ишора. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ШОҲЛИГИ иборасига қаранг. тўғрисидаги Хушхабарни бошқа шаҳарларда ҳам эълон қилишим керак, Мен шу мақсадда юборилганман.
44Шундай қилиб, Исо юртдаги#4:44 юрт — юнонча матнда Яҳудия. Бу ўринда Яҳудия деганда бутун қадимги Фаластин назарда тутилган. синагогаларда воизлик қилишни давом эттирди.
Селектирано:
Луқо 4: ЎзбМК
Нагласи
Сподели
Копирај
Дали сакаш да ги зачуваш Нагласувањата на сите твои уреди? Пријави се или најави се
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020