Луқо 3
3
3–БОБ
Яҳё чўмдирувчининг ваъзи
1Қайсар#3:1 Қайсар — барча Рим императорларига берилган унвон. Тиберий ҳукмронлигининг ўн бешинчи йили#3:1 Қайсар Тиберий ҳукмронлигининг ўн бешинчи йили — тахминан милодий 28 ёки 29 йил (Тиберий милодий 14-37 йилларда ҳукмронлик қилган). Ўша пайтда Исо тахминан 30 ёшларда эди (шу бобнинг 23–оятига қаранг). эди. Яҳудия вилоятида Пўнтий Пилат ҳоким эди#3:1 …Пўнтий Пилат ҳоким эди — Рим ҳукумати томонидан тайинланган ҳоким.. Жалила ҳудудида Ҳирод#3:1 Ҳирод — Антипас исми билан ҳам танилган бўлиб, Буюк Ҳироднинг ўғли эди., Итурея билан Трахонитис ҳудудларида Ҳироднинг укаси Филип, Авилина ҳудудида Лисанияс ҳукмронлик қилар#3:1 …ҳукмронлик қилар… — юнонча матнда бу учала ҳукмдор тетрарх деган унвон билан тилга олинган. Бу унвон Рим империяси томонидан жорий қилинган бўлиб, ҳокимияти чекланган ва фақат Рим ҳукумати рухсати билан иш юритадиган ҳукмдорга нисбатан қўлланилган. Авом халқ орасида бундай ҳукмдор шоҳ деб аталар эди (мисол учун, Матто 14:9, Марк 6:14 га қаранг)., 2Ханан ва Каяфас эса олий руҳоний эдилар#3:2 …Ханан ва Каяфас эса олий руҳоний эдилар… — Ханан милодий 6-15 йилларда олий руҳоний бўлиб хизмат қилган. Рим ҳукумати уни бу лавозимдан четлатгандан кейин унинг ўрнини куёви Каяфас эгаллаб, милодий 18-37 йилларда олий руҳоний бўлиб хизмат қилди. Ханан ўз вазифасидан четлатилганига қарамай, халқ уни ҳамон олий руҳоний деб биларди, у яҳудийлар жамиятида юксак эътибор ва нуфузга эга эди..
Ўша вақтда чўлда#3:2 чўл — 1:80 изоҳига қаранг. яшаётган Закариёнинг ўғли Яҳёга Худонинг сўзи келди. 3У Иордан дарёси атрофидаги ерларни кезиб, одамларга: “Гуноҳларингиздан тавба қилиб, сувга чўминглар, шунда Худо гуноҳларингизни кечиради”, деб ваъз қиларди. 4Шу тариқа Ишаё пайғамбар ўз китобида ёзган қуйидагича башорати амалга ошди:
“Чўлда бир овоз янграмоқда:
«Эгамизга йўл ҳозирланг,
Унга тўғри йўл очинг!
5Ҳар бир жарлик тўлдирилади,
Ҳар бир тоғу тепалик пасаяди.
Қинғир–қийшиқ йўллар ростланади,
Ўнқир–чўнқир сўқмоқлар текис бўлади.
6Бутун жонзот Худонинг нажотини кўради!»”#3:4-6 Муаллиф бу ўринда Ишаё 40:3-5 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.
7Катта бир оломон сувга чўмдирилиш учун Яҳёнинг олдига келди. Яҳё уларга деди:
— Ҳой, илонлар зоти! Бошингизга келаётган Худо ғазабидан қочиб қутуласиз, деб сизларга ким уқтирди? 8Бундан кейин тавбага яраша иш тутинглар! Ўзингизча: “Биз Иброҳим наслиданмиз”, деб айтишни хаёлингизга ҳам келтирманглар! Сизларга шуни айтай: Худо мана бу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир. 9Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди. Яхши мева бермаган ҳар бир дарахт кесилиб, оловга ташланади.
10Оломон Яҳёдан сўради:
— Ундай бўлса, биз нима қилишимиз керак?
11У жавоб бериб, деди:
— Кимнинг иккита кўйлаги бўлса, бирини кўйлаги бўлмаган одамга берсин. Кимнинг озиқ–овқати бўлса, у ҳам овқати йўқлар билан бўлишсин.
12Солиқчилардан#3:12 Солиқчилар — бу солиқчилар одатда яҳудий бўлиб туриб, Рим давлатига ишлагани учун ҳамма уларни ёмон кўрарди. Кўп солиқчилар фирибгарлик қилиб, халқдан солиқ учун керагидан ортиқроқ пул ундирардилар–да, бу пулни ўз чўнтакларига урардилар. Мана шунинг учун ҳам халқ солиқчилардан нафратланиб, уларни ўз имонини сотган хоинлар деб биларди. баъзилари ҳам сувга чўмдирилиш учун келиб, Яҳёдан:
— Устоз, биз нима қилишимиз керак? — деб сўрашди. 13Яҳё уларга шундай жавоб берди:
— Белгиланганидан ортиғини одамлардан талаб қилманглар.
14Баъзи бир аскарлар ҳам ундан:
— Биз–чи?! Биз нима қилишимиз керак? — деб сўрадилар. Яҳё уларга деди:
— Бировларни ноҳақ айблаб, пул орттирманглар, маошингиз билан қаноатланинглар.
15Халқ Масиҳнинг келишини орзиқиб кутарди. Улар: “Яҳё Масиҳ эмасмикин?” деган фикрни кўнгилдан ўтказишарди. 16Яҳё уларнинг ҳаммасига шундай деди:
— Мен сизларни сувга чўмдиряпман. Лекин мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот ортимдан келмоқда. Мен Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга#3:16 олов — имонлиларни поклайдиган Муқаддас Руҳнинг қудратига ишора бўлиши мумкин (Ҳаворийлар 1:5, 8, 2:1-4, 11:16 га қаранг). Аммо бу ўринда олов сўзи Ҳукм кунига ишора қилаётганининг эҳтимоли кўпроқ (шу бобнинг 7-9, 17–оятларига қаранг). Охиратда одамлар Исога ва Унинг таълимотига ишонган–ишонмаганларига қараб ҳукм қилинадилар. чўмдиради. 17Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У Ўз хирмонини шопиради: буғдойни Ўз омборига тўплаб, сомонни эса сўнмас ўтда ёндириб юборади.
18Яҳё яна кўп бошқа насиҳатлар бериб, халққа Хушхабарни эълон қиларди. 19Вилоят ҳукмдори#3:19 Вилоят ҳукмдори — юнонча матнда Тетрарх. Шу бобнинг 1–оятига берилган охирги изоҳга қаранг. Ҳироднинг қилмишларини эса фош қилди. Чунки Ҳирод ўз укасининг хотини Ҳиродияга уйланган ва яна бошқа ёмон ишлар ҳам қилганди. 20Шуниси етмагандай, у Яҳёни ҳам зиндонга қаматиб қўйди.
Исо сувга чўмдирилади
21Бутун халқ сувга чўмдирилаётганда, Исо ҳам сувга чўмдирилди. У ибодат қилиб турганда осмон очилиб кетди 22ва Муқаддас Руҳ каптар шаклида Унинг устига тушиб келди. Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан#3:22 Сен Менинг севикли Ўғлимсан — Забур 2:7 га қаранг., Сендан ниҳоятда мамнунман#3:22 Сендан ниҳоятда мамнунман — Ишаё 42:1 га қаранг.” деган овоз келди.
Исонинг насабномаси
Исодан Зарубабелгача
23Исо хизматини бошлаганда ўттиз ёшларда эди. Одамлар Уни Юсуфнинг ўғли деб ҳисоблардилар#3:23 Одамлар Уни Юсуфнинг ўғли деб ҳисоблардилар — Юсуф Исонинг асл отаси эмасди (1:26-37 га ва Матто 1:18-22 га қаранг)..
Юсуф эса — Элахнинг ўғли#3:23 …ўғли… — мазкур рўйхатдаги ўғли сўзининг маъноси авлоди бўлиши ҳам мумкин. Одатда Муқаддас Китобда берилган насабномаларда ҳамма наслларнинг тўлиқ рўйхати берилмай, фақат маълум бир авлоднинг маълум бир аждоддан келиб чиққанини кўрсатади. Баъзи ҳолларда эса бирор насабдан тарқалган наслларнинг сонини кўрсатиш мақсадида насабномага исмлар киритилади (Матто 1:17 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Мазкур насабномада Исодан Одам Атогача бўлган 77 та насл тилга олинган. Одатда 77 сони баркамолликни билдиради. Исо нафақат Исроил халқи учун, балки дунёдаги жамики халқларга нажот бериш учун келган. Буни кўрсатиш мақсадида, бу ўринда Исо Масиҳнинг насаби то инсоният бобокалони бўлмиш Одам Атогача кўрсатилган.,
24Элах — Маттотнинг ўғли,
Маттот — Левининг ўғли,
Леви — Малкийнинг ўғли,
Малкий — Яннайнинг ўғли,
Яннай — Юсуфнинг ўғли,
25Юсуф — Маттатиёнинг ўғли,
Маттатиё — Амоснинг ўғли,
Амос — Нохумнинг ўғли,
Нохум — Ҳеслининг ўғли,
Ҳесли — Нагайнинг ўғли,
26Нагай — Махатнинг ўғли,
Махат — Маттатиёнинг ўғли,
Маттатиё — Шимахнинг ўғли,
Шимах — Йўсехнинг ўғли,
Йўсех — Йўдонинг ўғли,
27Йўдо — Йўханоннинг ўғли,
Йўханон — Резонинг ўғли,
Резо — Зарубабелнинг ўғли,
Зарубабел#3:27 Зарубабел — Исроил халқи Бобилдаги сургундан қайтиб келгандан кейин халққа бошчилик қилган эътиборли етакчи эди (Эзра 2:1-2, 3:1-2, Хаггей 1:1 га қаранг). Насабноманинг биринчи қисми сургундан кейин яшаган 21 наслни ўз ичига олган. Шалтиёлнинг ўғли эди.
Шалтиёлдан Натангача
Шалтиёл — Нерийнинг ўғли,
28Нерий — Малкийнинг ўғли,
Малкий — Йиддонинг ўғли,
Йиддо — Қосамнинг ўғли,
Қосам — Элмодамнинг ўғли,
Элмодам — Ғурнинг ўғли,
29Ғур — Ёшуанинг ўғли,
Ёшуа — Элиазарнинг ўғли,
Элиазар — Йўримнинг ўғли,
Йўрим — Маттотнинг ўғли,
Маттот — Левининг ўғли,
30Леви — Шимўннинг ўғли,
Шимўн — Яҳудонинг ўғли,
Яҳудо — Юсуфнинг ўғли,
Юсуф — Юнамнинг ўғли,
Юнам — Элияқимнинг ўғли,
31Элияқим — Малиёнинг ўғли,
Малиё — Маннонинг ўғли,
Манно — Маттатонинг ўғли,
Маттато — Натаннинг ўғли,
Натан#3:31 Натан — насабноманинг бу иккинчи қисми шоҳ Довуд давридан то халқ Бобилга сургун бўлган пайтгача яшаган 21 наслни ўз ичига олган. Довуднинг ўғли эди.
Довуддан Исҳоққача
32Довуд — Эссайнинг ўғли,
Эссай — Обиднинг ўғли,
Обид — Бўазнинг ўғли,
Бўаз — Салмўннинг ўғли,
Салмўн — Нахшўннинг ўғли,
33Нахшўн — Оминадавнинг ўғли,
Оминадав — Админнинг ўғли,
Админ — Арнийнинг ўғли,
Арний — Хазроннинг ўғли#3:33 Оминадав — Админнинг ўғли, Админ — Арнийнинг ўғли, Арний — Хазроннинг ўғли — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Оминадав — Рамнинг ўғли, Рам — Хазроннинг ўғли (яна 1 Солномалар 2:9-10 га қаранг). Яна шу бобнинг 23–оятига берилган иккинчи изоҳга қаранг.,
Хазрон — Паразнинг ўғли,
Параз — Яҳудонинг ўғли,
34Яҳудо — Ёқубнинг ўғли,
Ёқуб — Исҳоқнинг ўғли,
Исҳоқ#3:34 Исҳоқ — насабноманинг бу учинчи қисми 14 наслни ўз ичига олган. Иброҳимнинг ўғли эди.
Иброҳимдан Одам Атогача
Иброҳим — Тераҳнинг ўғли,
Тераҳ — Нахўрнинг ўғли,
35Нахўр — Саруғнинг ўғли,
Саруғ — Равунинг ўғли,
Раву — Палахнинг ўғли,
Палах — Ибирнинг ўғли,
Ибир — Шилахнинг ўғли,
36Шилах — Хенаннинг ўғли,
Хенан — Арпахшоднинг ўғли,
Арпахшод — Сомнинг ўғли,
Сом — Нуҳнинг ўғли,
Нуҳ — Ламакнинг ўғли,
37Ламак — Матушалоҳнинг ўғли,
Матушалоҳ — Ханўхнинг#3:37 Ханўх — шарқ ёзма адабиётида Идрис пайғамбар деб эътироф этилган. ўғли,
Ханўх — Ёреднинг ўғли,
Ёред — Махалиёлнинг ўғли,
Махалиёл — Хенаннинг ўғли,
38Хенан — Энўшнинг ўғли,
Энўш — Шиснинг ўғли,
Шис — Одам Атонинг ўғли,
Одам Ато#3:38 Одам Ато — насабноманинг бу сўнгги қисми 21 наслни ўз ичига олган. Худонинг ўғли#3:38 Худонинг ўғли — Одам Ато Худонинг суратида яратилганига ишора қилинади (Ибтидо 1:26-27, 5:1-3 га қаранг). Худди шу сингари, бутун одамзод Худодан келиб чиққан (Ҳаворийлар 17:28-29 га қаранг). эди.
Селектирано:
Луқо 3: ЎзбМК
Нагласи
Сподели
Копирај
![None](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fimageproxy.youversionapi.com%2F58%2Fhttps%3A%2F%2Fweb-assets.youversion.com%2Fapp-icons%2Fmk.png&w=128&q=75)
Дали сакаш да ги зачуваш Нагласувањата на сите твои уреди? Пријави се или најави се
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020