1
Ибтидо 9:12-13
Муқаддас Китоб
Сизлар ва жамики тирик жонзот билан қилаётган абадий аҳдимнинг аломати шу бўлади: Мен булутлар орасида Ўз камалагимни ҳосил қиламан. Бу камалак Менинг олам аҳли билан қилган аҳдимнинг аломати бўлади.
Konpare
Eksplore Ибтидо 9:12-13
2
Ибтидо 9:16
Камалак булутлар орасида турганда, Мен камалакни кўриб, ер юзидаги тирик жонзот билан Ўзим қилган абадий аҳдимни ёдимда тутаман.”
Eksplore Ибтидо 9:16
3
Ибтидо 9:6
Кимки инсон қонини тўкса, Унинг қонини ҳам инсон тўкар. Зеро, инсон зотини Мен, Худо, Яратганман Ўз суратимда.
Eksplore Ибтидо 9:6
4
Ибтидо 9:1
Худо Нуҳ билан унинг ўғилларига марҳамат қилиб, уларга деди: “Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдиринглар.
Eksplore Ибтидо 9:1
5
Ибтидо 9:3
Ўтни ва сабзавотларни сизларга емиш қилиб берганим сингари, ҳамма тирик жонзотларни ҳам сизлар учун емиш қилиб бераман.
Eksplore Ибтидо 9:3
6
Ибтидо 9:2
Ер юзидаги жамики ҳайвонлар, осмондаги ҳамма қушлар, ерда судралиб юрувчи жонивор ва ҳашаротларнинг ҳаммаси, денгиздаги ҳамма балиқлар сизлардан қўрқиб, ҳуркадиган бўлади. Буларнинг ҳаммаси устидан сизлар ҳукмрон бўласизлар.
Eksplore Ибтидо 9:2
7
Ибтидо 9:7
Баракали бўлиб кўпайинглар, ер юзида тўлиб–тошиб, тобора ортиб боринглар.”
Eksplore Ибтидо 9:7
Akèy
Bib
Plan yo
Videyo