Ибтидо 9

9
9–БОБ
Худо Нуҳ билан аҳд қилади
1Худо Нуҳ билан унинг ўғилларига марҳамат қилиб, уларга деди: “Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдиринглар. 2Ер юзидаги жамики ҳайвонлар, осмондаги ҳамма қушлар, ерда судралиб юрувчи жонивор ва ҳашаротларнинг ҳаммаси, денгиздаги ҳамма балиқлар сизлардан қўрқиб, ҳуркадиган бўлади. Буларнинг ҳаммаси устидан сизлар ҳукмрон бўласизлар. 3Ўтни ва сабзавотларни сизларга емиш қилиб берганим сингари, ҳамма тирик жонзотларни ҳам сизлар учун емиш қилиб бераман. 4Лекин этни қони билан емайсизлар. Қонда жон бўлгани учун Мен буни тақиқлайман. 5Қотиллик жазоланади. Инсоннинг жонини олган инсондан Мен хун талаб қиламан, инсонни ўлдирган ҳар қандай ҳайвон ўлдирилиши лозим.
6Кимки инсон қонини тўкса,
Унинг қонини ҳам инсон тўкар.
Зеро, инсон зотини Мен, Худо,
Яратганман Ўз суратимда.
7Баракали бўлиб кўпайинглар, ер юзида тўлиб–тошиб, тобора ортиб боринглар.”
8Худо Нуҳ билан унинг ўғилларига яна гапирди: 9“Мен энди сизлар билан ва сизларнинг авлодингиз билан аҳд қиламан. 10Сизлар билан кемадан чиққан ҳамма тирик жонзот — қушлар, чорва, ер юзида яшовчи ҳамма жониворлар билан ҳам аҳд қиламан. 11Сизлар билан қатъий аҳд қиламан: бундан буён барча жонзот тўфон туфайли қирилиб кетмайди, ер юзини қириб битирадиган тўфон бошқа ҳеч қачон бўлмайди, деб ваъда бераман. 12Сизлар ва жамики тирик жонзот билан қилаётган абадий аҳдимнинг аломати шу бўлади: 13Мен булутлар орасида Ўз камалагимни#9:13 …Ўз камалагим… — бу оятдаги ҳамда шу бобнинг 14, 16–оятларидаги ибронийча сўз камон сўзини ҳам билдиради. ҳосил қиламан. Бу камалак Менинг олам аҳли билан қилган аҳдимнинг аломати бўлади. 14Мен булутларни ер устига олиб келганимда, камалак булутлар орасида кўриниб туради. 15Ана ўшанда Мен Ўзим билан сизлар ва ҳамма тирик жонзот ўртасида қилган аҳдимни ёдимда тутаман. Тўфон энди ҳеч қачон жамики жонзотни йўқ қилмайди. 16Камалак булутлар орасида турганда, Мен камалакни кўриб, ер юзидаги тирик жонзот билан Ўзим қилган абадий аҳдимни ёдимда тутаман.” 17Худо яна Нуҳга деди: “Ер юзидаги жамики тирик жонзот билан Мен қилаётган аҳднинг аломати ана шудир.”
Нуҳ ва унинг ўғиллари
18Нуҳ ва унинг ўғиллари Сом, Хом ва Ёфас кемадан чиқишди. Кейинроқ Хом ўғил кўриб, исмини Канъон қўйди. 19Нуҳнинг учала ўғлидан бутун ер юзидаги халқлар тарқалди.
20Тўфондан кейин Нуҳ деҳқон бўлди ва илк бор узумзор барпо қилди. 21Бир куни у ўзи тайёрлаган майдан ичди. Маст бўлиб, чодирида яланғоч ётган эди, 22Канъоннинг отаси Хом отасининг яланғоч ётганини кўрди ва ташқарига чиқиб, акаларига айтди#9:22 …Хом отасининг яланғоч ётганини кўрди…акаларига айтди — Хомнинг акалари отасини ниҳоятда ҳурмат қилганлари учун, унинг яланғоч танасига қарамасликка ҳаракат қилганлар (шу бобнинг 23–оятига қаранг), Хом эса, акаларидан фарқли равишда, ўз қилмиши билан отасини шарманда қилди.. 23Сом билан Ёфас бир кийимни олиб, елкаларига ташладилар. Орқалари билан чодирга кириб, оталарининг яланғоч танасини кўрмаслик учун юзларини тескари ўгириб, унинг устини кийим билан ёпиб қўйдилар. 24Нуҳ ўзига келгач, кенжа ўғлининг#9:24 кенжа ўғли — шу бобнинг 18–оятида Нуҳнинг ўғиллари Сом, Хом ва Ёфас, деб кўрсатилган. Исмларнинг шу тартибда ёзилишига қарамай, бу ҳикоя кўрсатиб турибдики, Хом Нуҳнинг кенжа ўғил экан. қилмишини билди. 25Шунда Нуҳ деди:
“Канъон#9:25 Канъон — нимага Нуҳ Хомнинг ўрнига Канъонни лаънатлади? Кўп олимларнинг шарҳлашича, Хомнинг бундай бузуқ хулқ–атвори ўғли Канъоннинг авлодларига ҳам хос эди. Бу оятда айтилган башорат келажакда Канъон авлодининг бошига тушадиган ҳукмни билдиради (яна 15:16 га ва ўша оятнинг иккинчи изоҳига қаранг). Кейинчалик Канъон халқи ахлоқий бузуқлиги ва бутпарастлиги билан танилиб, Канъон юртини босиб олган Исроил халқи томонидан бутунлай қириб ташланади (Исроил халқи Сомдан келиб чиққан, шу бобнинг 26–оятига қаранг). Баъзи олимларнинг таъкидлашича, Хом Нуҳнинг кенжа ўғли бўлгани учун, Нуҳ Хомнинг кенжа ўғли Канъонни лаънатлаган эди. Баъзи олимлар эса, Худо яқиндагина Хомни баракалагани учун (9:1 га қаранг) Нуҳ ўғлини лаънатлай олмай, Хомнинг ўғлини лаънатлаган эди, деб таъкидлашади. лаънати бўлсин!
Қулларнинг ҳам қули бўлсин акаларига!#9:25 …акаларига — Сом ва Ёфасга ёки уларнинг авлодларига.
26Нуҳ яна деди:
“Сомнинг Худоси — Эгамизга
Ҳамду санолар бўлсин.
Канъон Сомга қул бўлсин!
27Худо Ёфасга мўл ер берсин#9:27 Худо Ёфасга мўл ер берсин… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Худо Ёфасни кенгайтирсин…. Ёфас ибронийчадаги кенгайтирмоқ сўзига оҳангдош.,
Унинг насли Сомнинг халқи билан яшасин!
Канъон Ёфасга қул бўлсин!”
28Нуҳ тўфондан кейин 350 йил яшади. 29У 950 ёшида оламдан ўтди.

Pati Souliye

Pataje

Kopye

None

Ou vle gen souliye ou yo sere sou tout aparèy ou yo? Enskri oswa konekte