Logo YouVersion
Eicon Chwilio

Ибтидо 15

15
15–БОБ
Худо Ибром билан аҳд қилади
1Шундан кейин Эгамиз Ибромга#15:1 Ибром — 11:26 изоҳига қаранг. шу сўзларни ваҳийда аён қилди:
— Қўрқма, Ибром, Мен сенга қалқон бўламан, сенга берадиган мукофотим буюк бўлади.
2— Эй Эгам Раббий! Сен менга нима ҳам берар эдинг?! Мен ҳамон бефарзандман, бутун мол–мулким Дамашқлик хизматкорим Элиазарга қолади. 3Сен менга фарзанд бермадинг, шунинг учун хонадонимда туғилган қулим менинг меросхўрим бўлади–да.
4Лекин Ибромга Эгамиз яна шу сўзларни аён қилди:
— Йўқ, қулинг сенинг меросхўринг бўлмайди, ўзингнинг пушти камарингдан бўладиган ўғлинг сенинг ҳамма мол–мулкингга меросхўр бўлади.
5Сўнгра Эгамиз Ибромни ташқарига олиб чиқиб, унга:
— Осмонга қара, агар юлдузларни санай олсанг, санаб кўр, — деди.
Эгамиз яна айтди:
— Сенинг наслинг ҳам ўша юлдузларга ўхшаган кўп бўлади.
6Ибром Эгамизга ишонди, Эгамиз уни ишончи учун солиҳ деб билди.
7Сўнгра Эгамиз унга деди:
— Мен сенинг Эгангман, бу юртни сенга мулк қилиб бермоқчиман, шунинг учун сени Халдейдаги Ур шаҳридан#15:7 Халдейдаги Ур шаҳри — 11:28 изоҳига қаранг. олиб чиққанман.
8— Эй Эгам Раббий! Бу юртни мерос қилиб олишимга қандай ишонч ҳосил қиламан? — деб сўради Ибром.
9— Менга уч ёшли ғунажин, уч ёшли эчки, уч ёшли қўчқор, каптар, мусичани олиб кел, — деди Эгамиз.
10Эгамиз нима айтган бўлса, ҳаммасини Ибром олиб келиб, сўйди. Ҳайвонларни узунасига ўртасидан бўлиб, бўлакларни бир–бирига қаратиб қўйди. Лекин қушларни иккига бўлмади. 11Қузғунлар гўштларни ейиш учун қўнганда, Ибром қузғунларни ҳайдади.
12Қуёш ботаётганда, Ибромни қаттиқ уйқу босди. Уни қўрқув, ваҳима қамраб олди. 13Шунда Эгамиз Ибромга айтди:
— Шуни яхши билиб қўйки, сенинг наслинг бегона юртда мусофир бўлиб яшайди. Тўрт юз йил қул бўлиб, жабр–зулм тортади. 14Лекин Мен сенинг наслингни қул қилган халқни жазолайман. Сенинг наслинг бегона юртдан катта бойлик билан чиқиб кетади. 15Сен жуда ҳам кексайиб оламдан ўтиб, дафн этиласан, ота–боболаринг ёнига хотиржам кетасан. 16Сенинг наслинг тўрт авлод ўтгандан кейин#15:16 …тўрт авлод ўтгандан кейин… — мана бу сўзлар шу бобнинг 13–оятида айтиб ўтилган тўрт юз йилга ишора қилишнинг бошқа бир услуби. бу ерга қайтиб келади, чунки Амор халқларининг қабиҳлиги ҳали ҳаддан ошмади#15:16 …чунки Амор халқларининг қабиҳлиги ҳали ҳаддан ошмади — Эски Аҳднинг баъзи жойларида Канъон юртида истиқомат қилган барча халқларга нисбатан Амор халқлари деган ном ишлатилган. Кейинчалик Худо Исроил халқи орқали Канъон аҳолисини қилган қабиҳликлари учун жазолайди, бироқ жазолашнинг вақт–соати ҳали етиб келмаган эди (яна 9:25 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг)..
17Қуёш ботиб, қоронғи тушгандан кейин, Ибром ичидан тутун чиқиб турган тоғорани ва ёнаётган машъалани кўрди. Ўша тоғора ва машъала бўғизланган ҳайвон бўлаклари орасидан ўтди#15:17 …ичидан тутун чиқиб турган тоғорани ва ёнаётган машъалани кўрди…бўғизланган ҳайвон бўлаклари орасидан ўтди — тутун ва олов Эгамизнинг ўша ерда зоҳир бўлганини англатади. Бўғизланган ҳайвон бўлакларининг маъноси баҳсли. Баъзи олимларнинг тахмини бўйича, ҳайвонларнинг бўлакланиши бирор кишининг онт ичиб, ваъда беришга алоқадор бўлган урф–одат. Иккига бўлинган ҳайвонларнинг орасидан ўтадиган одам: “Агар ўз ваъдамда турмасам, мен ҳам мана шу ҳайвонлардай бўлакланай”, деб онт ичаётгандай бўлади. Бошқа олимларнинг тахмини бўйича эса, бу ҳайвонлар Иброҳимнинг авлоди бўлган Исроил халқининг тимсоли. Худо иккига бўлакланган ҳайвонларнинг орасидан ўтиб, Иброҳимнинг авлоди билан бирга бўлишини ваъда қилади. Худо уларни Мисрга ўхшаган қудратли ажнабий шоҳликлардан асрайди. Иброҳимнинг қузғунларни ҳайдаши мана шунинг рамзидир (шу бобнинг 11-14–оятларига қаранг).. 18Шундай қилиб, ўша куни Эгамиз Ибром билан аҳд қилди ва шундай деди:
— Мен сенинг наслингга Мисрдаги дарёдан#15:18 Мисрдаги дарё — Синай ярим оролининг шимоли–шарқидаги Ариш сойлиги ёки Нил дарёсининг шарқий ирмоғи назарда тутилган (яна Саҳрода 34:5 ва Ёшуа 13:3, 15:4, 47 га қаранг). тортиб буюк Фурот дарёсигача бўлган жойларни 19— Хайин, Ханаз, Кадмон, 20Хет, Париз, Рафа, 21Амор, Канъон, Гиргош, Ёбус халқларининг ерларини бераман.

Uwcholeuo

Rhanna

Copi

None

Eisiau i'th uchafbwyntiau gael eu cadw ar draws dy holl ddyfeisiau? Cofrestra neu mewngofnoda