Logo YouVersion
Eicon Chwilio

Ибтидо 16

16
16–БОБ
Ҳожар ва Исмоил
1Ибромнинг#16:1 Ибром — 11:26 изоҳига қаранг. хотини Сорай#16:1 Сорай — 11:29 изоҳига қаранг. ҳамон бола кўрмас эди. Сорай Мисрлик Ҳожар деган бир аёлни чўри қилиб олган эди. 2Бир куни Сорай Ибромга айтди:
— Эгамиз мени фарзанддан қисди. Энди чўримнинг ёнига кираверинг. Балки у орқали фарзандли бўларман#16:2 …у орқали фарзандли бўларман — қадимги пайтларда фарзанд кўра олмаган хотин эрига ўз чўриларидан бирини хотинликка бериши одат эди. Чўридан туғилган болалар бекасининг болалари ҳисобланар эди..
Ибром Сорайнинг таклифига рози бўлди. 3Шундай қилиб, Ибромнинг хотини Сорай Мисрлик чўриси Ҳожарни эрига хотин#16:3 хотин — Ҳожар Ибромнинг чўри хотини бўлиб, унинг оиладаги ўрни Сорайникидан анча паст эди. Агар Ҳожар Ибромга меросхўр туғиб берса, бошқаларнинг назарида у асосий хотинга айланар эди. қилиб олиб берди. Бу воқеа юз берганда, Ибром Канъон юртига кирганига ўн йил бўлган эди. 4Ибром Ҳожарнинг ёнига кирди. Ҳожар ҳомиладор бўлди. Ҳожар ҳомиладорлигини билгач, бекаси Сорайни назар–писанд қилмай қўйди. 5Шунда Сорай Ибромга деди:
— Чўримга имтиёз бериб, ўзим уни сизнинг қўйнингизга солиб қўйдим. Энди у ҳомиладор бўлиб, мени назарига илмай қўйди–я. Буларнинг ҳаммасига сиз айбдорсиз!#16:5 Буларнинг ҳаммасига сиз айбдорсиз! — ёки Менга қилинган бундай ноҳақлик учун бошингиз балодан чиқмасин. Худога солдим, қай биримизнинг ҳақ эканимизни Худо ҳал қилсин!
6Ибром Сорайга:
— Ҳозир ҳам у сенинг чўринг, унга истаганингни қилавер, — деб жавоб берди. Сорай Ҳожарга шунақанги шафқатсизлик қилдики, Ҳожар қочиб кетишга мажбур бўлди.
7Эгамизнинг фариштаси саҳродаги булоқ ёнида — Шурга#16:7 Шур — Мисрнинг шарқий чегарасидаги жой. Ҳожар Мисрлик эди (шу бобнинг 1–оятига қаранг). борадиган йўл бўйида Ҳожарни топди.
8— Эй Ҳожар, Сорайнинг чўриси! Қаердан келиб, қаерга кетяпсан? — деб сўради.
— Бекам Сорайдан қочиб келяпман, — деб жавоб берди Ҳожар.
9— Бекангнинг ёнига қайт, унга итоат эт, — деди Эгамизнинг фариштаси Ҳожарга. 10— Сенинг наслингни шу қадар кўп қиламанки, кўплигидан ҳеч ким санай олмайди.
11Эгамизнинг фариштаси Ҳожарга яна гапирди:
“Сен ҳомиладорсан ва туққайсан ўғил,
Эгамиз эшитди жафоларингни,
Унинг исмини қўйгайсан Исмоил#16:11 Исмоил — ибронийчадаги маъноси Худо эшитади ёки Худо эшитсин..
12Ўғлинг бўлғай асов эшакдай,
Унинг қўли кўтарилгай ҳаммага қарши
Ва ҳамманинг қўли — унга қарши,
Қариндошлари билан душман бўлиб яшагай#16:12 …Қариндошлари билан душман бўлиб яшагай — ёки …Қариндошларидан бўлак бўлиб яшагай ёхуд …Қариндошларидан шарқда яшагай..”
13Ҳожар: “Мени кўрадиган Худони кўрдим–а!”#16:13 “Мени кўрадиган Худони кўрдим–а!” — ёки “Наҳотки Худони кўрганимдан кейин тирик қолган бўлсам!” деди. Шунинг учун у ўзига гапирган Эгамизга: “Мени кўрадиган Худосан”#16:13 “Мени кўрадиган Худосан” — ёки “Мен кўрган Худо Сенсан”. деб ном берди. 14Шунинг учун бу қудуққа Бэр–Лахай–Руй#16:14 Бэр–Лахай–Руй — ибронийчадаги маъноси мени кўриб турган тирик Худонинг қудуғи. деб ном берилган. Қудуқ Кадеш билан Барид орасида жойлашган.
15Ҳожар Ибромга ўғил туғиб берди, Ибром бу болага Исмоил деб исм қўйди. 16Бу пайтда Ибром саксон олти ёшда эди.

Uwcholeuo

Rhanna

Copi

None

Eisiau i'th uchafbwyntiau gael eu cadw ar draws dy holl ddyfeisiau? Cofrestra neu mewngofnoda