Римликлар 10
10
10–БОБ
Нажот ҳамма учун
1Биродарларим, мен ўз халқим Исроилнинг нажот топишини чин дилдан истайман ва бу учун Худога илтижо қиламан. 2Ахир, ўзим гувоҳман: улар жон–жаҳдлари билан Худога берилганлар, аммо ҳақиқий тушунчага эга эмаслар. 3Худонинг инсонларни оқлаш йўлини тушунмасдан, ўзларини оқлаш ниятида, улар Худонинг ҳақ йўлига бўйсунмадилар. 4Исо Масиҳ эса қонуннинг мақсадини амалга оширди, шу тариқа ҳамма имон орқали оқланади.
5Қонун орқали оқланиш ҳақида Мусо қуйидагича ёзган эди: “Худонинг қонун–қоидаларига риоя қилган одам ҳаётдан баҳраманд бўлади.”#10:5 Левилар 18:5 га қаранг. 6-7Имон орқали оқланиш ҳақида эса Муқаддас битикларда нима деб ёзилган? “Юрагингизда: «Ким осмонга чиқади? Ким тубсиз чуқурликка тушади?» дея сўраманглар”, деб ёзилган#10:6-7 …деб ёзилган — бу ўринда Павлус Қонунлар 30:12-13 ни назарда тутган.. Демак, Масиҳни ерга тушириш учун ҳеч ким осмонга чиқиши шарт эмас, Масиҳни тирилтириш учун ҳам ҳеч ким ўликлар диёрига#10:6-7 ўликлар диёри — яҳудийлар бу жойни, ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой, деб тушунарди. тушиши шарт эмас. 8Ахир, Муқаддас битикларда яна шундай ёзилган: “Бу калом сизнинг яқинингиздадир, оғзингизда ва юрагингиздадир.”#10:8 Қонунлар 30:14 га қаранг. Биз ваъз қилаётган имон ҳақидаги калом ана шудир. 9Агар ўз оғзингиз билан Исони Раббим деб эътироф этиб, Худо Уни ўликдан тирилтирганига чин юракдан ишонсангиз, нажот топасиз. 10Чунки инсон қалбидан ишониб оқланади ва оғзи билан эътироф этиб нажот топади. 11Муқаддас битикларда ёзилгандай: “Унга ишонган ҳеч бир инсон уятга қолмайди.”#10:11 Ишаё 28:16 га қаранг. 12Яҳудийлар билан ғайрияҳудийлар орасида асло фарқ йўқ. Уларнинг Раббийси бир бўлиб, Унга илтижо қилганларнинг биронтасидан У Ўз меҳр–шафқатини аямайди. 13Ахир, “Раббимизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади”#10:13 Йўэл 2:32 га қаранг., деб ёзилган–ку.
14Аммо Раббимиз Исога ишонмаганлар қандай қилиб Унга илтижо қиладилар?! У ҳақда эшитмаган бўлсалар, қандай қилиб Унга ишонадилар?! Ҳеч ким уларга Хушхабарни эълон қилмаса, қандай қилиб эшитадилар?! 15Уларни ҳеч ким юбормаса, қандай қилиб Хушхабарни эълон қиладилар?! Муқаддас битикларда қуйидагича ёзилган–ку: “Хушхабарни эълон қилган хабарчининг қадамлари нақадар гўзал!”#10:15 Ишаё 52:7 га қаранг. 16Аммо Хушхабарга ҳамма ҳам ишонмади. Ишаё ҳам шундай деган–ку: “Эй Эгам, бизнинг хабаримизга ким ишонди?”#10:16 Ишаё 53:1 га қаранг.
17Демак, имон тинглашдан, яъни Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни эшитишдан келиб чиқади. 18Менинг бир саволим бор. Хўш, улар эшитмаганмиди? Албатта эшитганлар, чунки “хабарчиларнинг овозлари ҳар томонга тарқалди, хабарлари оламнинг четигача етиб борди”#10:18 Забур 18:5 га қаранг., деб ёзилган–ку. 19Бундан яна бир савол келиб чиқади. Хўш, Исроил халқи хабарни тушунмадими? Мусо орқали Худо шундай деганди:
“Мен ҳам халқ бўлмаганлар билан уларнинг рашкини келтираман,
Ақлсиз бир халқ билан ғазабини қўзғатаман.”#10:19 Қонунлар 32:21 га қаранг.
20Ишаё ҳам Худонинг сўзларини жасорат билан етказган:
“Мени изламаганлар топди,
Мени сўрамаганларга кўриндим.”#10:20 Ишаё 65:1 га қаранг.
21Исроил халқи ҳақида эса шундай дейди:
“Итоатсиз ва ўжар халқни
Кун бўйи қучоқ очиб кутдим.”#10:21 Ишаё 65:2 га қаранг.
Currently Selected:
Римликлар 10: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020