Муқаддас битикларда ёзилгандай: “Унга ишонган ҳеч бир инсон уятга қолмайди.” Яҳудийлар билан ғайрияҳудийлар орасида асло фарқ йўқ. Уларнинг Раббийси бир бўлиб, Унга илтижо қилганларнинг биронтасидан У Ўз меҳр–шафқатини аямайди. Ахир, “Раббимизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади”, деб ёзилган–ку.