Забур 30
30
30–САНО
1Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.
2Эй Эгам, Сенда мен паноҳ топаман,
Шарманда бўлишимга асло йўл қўйма,
Адолатлисан, мени қутқаргин.
3Қулоқ тут менга, дарров халос қилгин,
Менинг паноҳ қоям бўлгин.
Нажот топай, мустаҳкам қўрғоним бўлгин.
4Чиндан ҳам Сен суянган қоямсан, қалъамсан,
Ўз номинг ҳақи мени етакла, йўл кўрсатгин.
5Сен менинг паноҳимсан.
Қўйилган тузоқдан мени қутқаргин.
6Ҳаётимни Сенга топшираман, эй Эгам,
Мени қутқарасан, эй содиқ Худо.
7Сохта худоларни иззатлаганларга
Мен нафратимни сочаман.
Эй Эгам, мен Сенга умид боғлайман.
8Содиқ севгинг ила шод–хуррам бўлай,
Қайғуларимни Ўзинг кўргансан,
Жоним азобда қолганини биласан.
9Мени ғаним қўлига бермадинг,
Оёқларимни бехавотир ерга қўйдинг.
10Раҳм қил, эй Эгам, кулфатда қолдим,
Кўзларим қайғудан толди,
Жону танам адойи тамом бўлди.
11Ҳаётим азоб билан тугайди,
Йилларим оҳ–воҳ билан битади.
Гуноҳларим#30:11 Гуноҳларим — ибронийча матндан. Қадимий юнонча ва сурёнийча таржималарда кулфатларим. дастидан кучдан қолдим,
Этларим суякларимга ёпишиб кетган.
12Душманларим мени ҳақорат қилади,
Қўшниларим мендан ҳазар қилади.
Дўстларим ҳам мендан қўрқади,
Кўчада кўриб мени, қочиб кетади.
13Мени унутдилар, гўё ўлганман,
Гўё синган сопол идиш кабиман.
14Эшитяпман, кўпчилик ғийбат қилади,
Атрофимни даҳшат ўраб олган.
Биргаликда менга қарши фитна тўқишади,
Мени ўлдирмоқни ният қилишади.
15Эй Эгам, мен Сенга умид боғлайман,
“Менинг Худойим Сенсан”, деб айтаман.
16Ҳаётим Сенинг қўлингдадир,
Ғанимларим қўлидан,
Пайимга тушганлардан мени қутқаргин.
17Жамолинг мен, қулингга нурларини сочсин,
Сен содиқсан, мени қутқаргин.
18Йўл қўйма, эй Эгам, шарманда бўлишимга,
Мадад сўраб илтижо қилдим Сенга.
Қабиҳлар шармандаи шармисор бўлсин,
Ўликлар диёрига#30:18 Ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. 6:6 изоҳига қаранг. жим кириб борсин.
19Ўчсин уларнинг ёлғончи овозлари,
Зеро, такаббурлик ва нафрат билан
Улар солиҳга қарши сўйлар.
20О, нақадар буюкдир Сенинг эзгулигинг!
Ўзингдан қўрққанларга уни сақлаб қўйгансан,
Сенда паноҳ топганларга ҳадя қиласан,
Ҳамманинг кўзи олдида инъом қиласан.
21Ҳузурингда уларни ҳимоя қиласан,
Инсон фитналаридан омон сақлайсан.
Уларни Ўз чодиринг остида
Иғволардан сақлаб турасан.
22Қамалда қолган шаҳардай бўлганимда
Менга ажойиб садоқатингни кўрсатганинг учун
Эй Эгам, Сенга олқишлар бўлсин!
23Ваҳимага тушиб мен:
“Эй Эгам, Сенинг назарингдан маҳрум бўлдим”, дегандим.
Ҳа, мадад сўраб Сенга ёлворганимда
Илтижоларимни эшитдинг.
24Эй Эгамизнинг тақводорлари, Уни севинг!
Унга содиқ бўлганларни Эгамиз ҳимоя қилади,
Такаббурларга тўлиқ жазо беради.
25Бардам бўлинг, дадил бўлсин юрагингиз,
Эй сиз, Эгамиздан умид қилганлар!
Currently Selected:
Забур 30: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020