Ҳаётим азоб билан тугайди,
Йилларим оҳ–воҳ билан битади.
Гуноҳларим дастидан кучдан қолдим,
Этларим суякларимга ёпишиб кетган.
Душманларим мени ҳақорат қилади,
Қўшниларим мендан ҳазар қилади.
Дўстларим ҳам мендан қўрқади,
Кўчада кўриб мени, қочиб кетади.