YouVersion Logo
Search Icon

Забур 29

29
29–САНО
1Довуд саноси. Эгамизнинг уйи бағишланган пайтда айтилган қўшиқ.
2Эй Эгам, Сени улуғлайман!
Қабр оғзидан мени қутқардинг,
Душманларим менинг устимдан кулишига йўл қўймадинг.
3Сендан мадад сўраб ёлвордим, эй Эгам Худо,
Менга Сен бердинг шифо.
4Эй Эгам, ўликлар диёридан#29:4 ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. 6:6 изоҳига қаранг. жонимни олиб чиқдинг,
Қабрдан мени қутқариб қолдинг.
5Эй Эгамизнинг тақводорлари!
Эгамизга ҳамду сано куйланглар,
Унинг муқаддас номини олқишланг.
6Эгамизнинг ғазаби бир лаҳза давом этади,
Лутфу карами бир умр тугамасдир.
Шу боис қайғу–алам тун бўйи давом этса ҳам,
Тонг билан бирга шодлик ҳам кириб келади.
7Ишларим юришганда,
“Асло қоқилмасман!” дер эдим.
8Эй Эгам, лутфу караминг билан
Мени тоғдай мустаҳкам қилгандинг.
Аммо юзингни ўгирганингда,
Мен даҳшатга тушдим.
9Эй Эгам, мен Сенга илтижо қилдим,
Шафқат сўраб, эй Раббий, Сенга ёлвордим:
10Агар мен кириб кетсам қабрга,
Менинг ўлимимдан не фойда Сенга?!
Тупроқ Сенга ҳамду сано айтарми?!#29:10 Тупроқ Сенга ҳамду сано айтарми?! — 6:6 га қаранг.
Сенинг содиқлигингни у сўйларми?!
11Эшит, эй Эгам, менга раҳм қилгин,
Эй Эгам, менга мададкор бўлгин!
12Азамни Сен тўйга айлантирдинг,
Аза либосини#29:12 Аза либоси — ибронийча матнда Қанор. Қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Қанорга ўраниб олиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди. Кўпинча бу ҳаракат Худодан кечирим сўраб ибодат қилиш ва Ундан мадад тилаш билан биргаликда амалга оширилган (шу санонинг 8-10–оятларига қаранг). эгнимдан олиб ташладинг,
Шодликни менга кийгиздинг.
13Қалбим сукут сақламай, Сени куйлаб сано ўқисин,
Эй Эгам Худо, Сенга то абад шукур айтаман.

Currently Selected:

Забур 29: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in