Забур 25
25
25–САНО
Довуд саноси.
1Эй Эгам, тўғри юрганим учун
Мени оқлагин.
Қоқилмасдан Сенга таяндим.
2Синаб, имтиҳон қил мени, эй Эгам!
Юрагимни, ниятимни синаб кўр!
3Сенинг содиқ севгинг кўз ўнгимдадир,
Сенга доим содиқман#25:3 …Сенга доим содиқман — ёки …Садоқатинг туфайли йўлимни топаман..
4Ёлғончиларга мен шерик бўлмайман,
Мунофиқлар билан дўст бўлмайман.
5Фосиқлар тўдасидан нафрат этаман,
Қабиҳларга мен шерик бўлмайман.
6Намоён қилмоқ учун айбсизлигимни
Қўлларимни юваман, эй Эгам.
Қурбонгоҳинг атрофида юраман,
7Баланд овоз ила шукрона қўшиғини куйлайман,
Жамики мўъжизаларинг ҳақида айтаман.
8Эй Эгам, севаман Сен маскан қилган уйни,
Улуғворлигинг порлаган жойни.
9Гуноҳкорлар қатори жонимни олма,
Қонхўрлар қатори ҳаётимга чек қўйма.
10Уларнинг қўллари тузади ёвуз режа,
Ўнг қўллари порага тўла.
11Мен эса пок ҳаёт кечираман,
Қутқар мени, қил менга шафқат.
12Тўғри йўлдан оғмайман,
Эй Эгам, улуғ йиғинларда Сени олқишлайман.
Currently Selected:
Забур 25: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020