Забур 24
24
24–САНО
Довуд саноси.
1 # 24:1 Бу сано ибронийчада мувашшаҳ усулида ёзилган шеърдир. Бу санонинг ҳар бир оятидаги биринчи сўз иброний алифбеси тартиби бўйича бошланади. Юрагимни очаман Сенга, эй Эгам!
2Сенга умид боғлайман, эй Худойим!
Шарманда бўлишимга йўл қўймагин,
Душманларим мендан устун келмасин.
3Сенга ишонганлар асло бўлмасин шарманда.
Шармандалик келсин
Сенга асоссиз хиёнат қилганларнинг бошига.
4Эй Эгам, йўлларингни менга кўрсат,
Сўқмоқларингни менга ўргат.
5Ўзинг мени бошлаб боргин,
Ҳақиқатингни менга ўргатгин,
Нажоткорим Худо Ўзингсан,
Кун бўйи Сендан умид қиламан.
6Ёдингда тут, эй Эгам, буюк шафқатингни
Ҳамда севгида содиқлигингни.
Ахир, азалдан Сен шундай қилгансан.
7Ёшликда қилган гуноҳларимни эсга олмагин,
Итоатсизликларим учун мени жазоламагин.
Содиқ севгинг ҳақи ёдга ол мени,
Ахир, Сен яхшисан, эй Эгам!
8Эгамиз яхши, адолатлидир!
У гуноҳкорларга йўл–йўриқ кўрсатади.
9У камтарни тўғриликка бошлайди,
Камтарин инсонни Ўз йўлига ўргатади.
10Эгамиз қилган ҳар иши орқали
Унинг аҳдига риоя қилганларга
Севгисию садоқатини кўрсатади.
11Менинг айбларим кўп.
Эй Эгам, Ўз номинг ҳақи
Айбларимни кечиргин.
12Агарда инсон Эгамиздан қўрқса,
Эгамиз унга тўғри йўл танлашни ўргатади.
13Ўша инсон умрини фаровонликда ўтказади,
Унинг насли юртни мулк қилиб олади.
14Эгамиз Ундан қўрқадиганларга
Ўз ниятларини ишониб билдиради,
Ўз аҳдини уларга маълум қилади.
15Нигоҳим доимо Эгам томондадир,
У оёқларимни тузоқдан халос қилади.
16Эй Эгам, ҳолимга боқ, меҳрибонлик қил.
Мен ёлғизман, тушкунликка тушганман.
17Юракдаги ғамларим ортиб бормоқда,
Шу кулфатдан мени қутқаргин.
18Кулфату ғамларимни кўриб,
Барча гуноҳларимдан ўтгин.
19Қара, душманларим нақадар кўп,
Мендан қаттиқ нафрат қиларлар.
20Ҳаётимни асра, қутқаргин мени,
Шармандали аҳволга солмагин мени,
Зотан, Сенда паноҳ топаман мен.
21Ҳаққонийлик, тўғрилик сақласин мени,
Зотан, Сендан умид қиламан мен.
22Эй Худо, қутқаргин Исроилни
Жамики кулфатларидан!
Currently Selected:
Забур 24: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020