Матто 3
3
3–БОБ
Яҳё чўмдирувчининг келиши
1Ўша кунларда#3:1 Ўша кунлар — тахминан милодий 28 ёки 29 йил назарда тутилган (Луқо 3:1-3 оятларга ва Луқо 3:1 нинг иккинчи изоҳига қаранг). Яҳё чўмдирувчи Яҳудия чўлида#3:1 Яҳудия чўли — Иордан дарёсининг Ўлик денгизга қуйиладиган жойига яқин бўлган, дарёдан ғарбда жойлашган ерлар. ваъз қила бошлади. 2У одамларга: “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги#3:2 Осмон Шоҳлиги — Худонинг ҳозирги пайтда инсонлар ҳаётидаги ҳукмронлиги ва охиратда ҳар бир яратилган мавжудотнинг янгиланишига ишора. Бу ибора фақатгина Матто китобида ишлатилган ва маъноси “Худонинг Шоҳлиги” деган ибора билан бир хил. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ШОҲЛИГИ иборасига қаранг. яқинлашди!” деб айтарди. 3Яҳё тўғрисида Ишаё пайғамбар шундай деган эди:
“Чўлда бир овоз янграмоқда:
«Эгамизга йўл ҳозирланг,
Унга тўғри йўл очинг!»”#3:3 Муаллиф бу ўринда Ишаё 40:3 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.
4Яҳё туя жунидан тўқилган кийим кийиб, чарм камар тақиб юрарди#3:4 …туя жунидан тўқилган кийим…чарм камар… — Илёс пайғамбар ва бошқа пайғамбарлар кийган кийимлар (4 Шоҳлар 1:8, Закариё 13:4 га қаранг).. Унинг егулиги чигиртка ва ёввойи асал эди. 5Унинг олдига Қуддус шаҳри ва Яҳудия ўлкасининг қолган ҳамма жойларидан ҳамда Иордан дарёси атрофларидан одамлар келарди. 6Улар гуноҳларини эътироф этишар, Яҳё эса уларни Иордан сувига чўмдирарди.
7Фарзий#3:7 Фарзий — яҳудийларнинг муҳим бир диний мазҳаби. Фарзийлар Таврот қонунларига қатъий риоя қилардилар, оғзаки равишда тарқалган урф–одатларга ҳамда покланиш удумларига изчил амал қилардилар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ФАРЗИЙ сўзига қаранг. ва саддуқий#3:7 саддуқий — яҳудийларнинг муҳим бир диний мазҳаби. Фарзийлардан фарқли равишда, улар оғзаки тарқалган урф–одатларни қабул қилмасдилар, балки фақатгина Тавротда ёзилган қонун–қоидаларга риоя қилардилар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги САДДУҚИЙ сўзига қаранг. мазҳабларидан бўлган кўп одамлар сувга чўмдирилиш учун келаётганларини Яҳё кўриб, деди: “Ҳой, илонлар зоти! Бошингизга келаётган Худо ғазабидан қочиб қутуласиз, деб сизларга ким уқтирди? 8Тавбага яраша иш тутинглар! 9Ўзингизча: «Биз Иброҳим наслиданмиз», деб айтишни хаёлингизга ҳам келтирманглар! Сизларга шуни айтай: Худо мана бу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир. 10Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди. Яхши мева бермаган ҳар бир дарахт кесилиб, оловга ташланади. 11Тавба қилганингизни кўрсатиш учун мен сизларни сувга чўмдиряпман. Лекин мендан ҳам қудратлироқ бўлган бир Зот ортимдан келмоқда. Мен Унинг чориқларини кўтариб юришга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга#3:11 олов — имонлиларни поклайдиган Муқаддас Руҳнинг қудратига ишора бўлиши мумкин (Ҳаворийлар 1:5, 8, 2:1-4, 11:16 га қаранг). Аммо бу ўринда олов сўзи Ҳукм кунига ишора қилаётган бўлса керак (шу бобнинг 7-10, 12–оятларига қаранг). Охиратда одамлар Исога ва Унинг таълимотига қулоқ тутган–тутмаганларига қараб ҳукм қилинадилар. чўмдиради. 12Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У Ўз хирмонини шопиради: буғдойини омборга тўплаб, сомонни эса сўнмас ўтда ёндириб юборади.”
Исо сувга чўмдирилади
13Шу орада Исо Жалила ҳудудидан Иордан дарёси бўйига борди. У Яҳё томонидан сувга чўмдирилмоқчи эди. 14Лекин Яҳё Исони тўхтатмоқчи бўлиб деди:
— Аслида Сиз мени сувга чўмдиришингиз керак! Сиз бўлсангиз менинг олдимга келдингиз!
15Исо унга деди:
— Келинг, бу сафар шундай бўла қолсин. Ахир, биз Худонинг иродасини тўла бажаришимиз зарур.
Шундан кейин Яҳё рози бўлди. 16Исо сувга чўмдирилди. У сувдан чиққан заҳоти, осмон очилиб кетди ва Исо Ўз устига Худонинг Руҳи каптар шаклида тушиб қўнганини кўрди. 17Шу пайт осмондан: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир#3:17 Бу Менинг севикли Ўғлимдир — Забур 2:7 га қаранг., Ундан ниҳоятда мамнунман#3:17 Ундан ниҳоятда мамнунман — Ишаё 42:1 га қаранг.”, деган овоз келди.
Currently Selected:
Матто 3: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020