Матто 2
2
2–БОБ
Шарқдан келган мунажжимлар
1Исо шоҳ Ҳироднинг ҳукмронлиги даврида#2:1 Ҳирод — Буюк Ҳирод унвони билан ҳам танилган бўлиб, у милоддан олдинги 37-4 йилларда бутун қадимги Фаластинда ҳукмронлик қилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ФАЛАСТИН сўзига қаранг., Яҳудиядаги Байтлаҳм шаҳрида туғилган эди. Орадан кўп ўтмай шарқдан Қуддусга мунажжимлар келишди. 2Улар:
— Яҳудийларнинг янги туғилган шоҳи қаерда? — деб сўрадилар. — Биз Унинг юлдузи чиққанини кўрдик#2:2 …Унинг юлдузи чиққанини кўрдик — ёки …шарқда Унинг юлдузини кўрдик.. Унга таъзим қилгани келдик.
3Бу гапни эшитиб шоҳ Ҳирод ҳам, бутун Қуддус аҳолиси ҳам безовталаниб қолди. 4Ҳирод барча бош руҳонийларни ва Таврот тафсирчиларини#2:4 Таврот тафсирчилари — Мусонинг қонунини жуда яхши билган зиёли одамлар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ТАВРОТ ТАФСИРЧИСИ иборасига қаранг. тўплаб, улардан:
— Масиҳ#2:4 Масиҳ — бу унвонни яҳудийлар келажакда уларни душманларидан қутқарадиган ва бутун ер юзидаги халқлар устидан ҳукмронлик қиладиган инсонга нисбатан ишлатганлар. Эски Аҳдда Масиҳнинг қиладиган ишлари ҳақида башоратлар ёзилган. Янги Аҳдга кўра Раббимиз Исо ўша Масиҳдир. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МАСИҲ сўзига қаранг. қаерда туғилиши керак? — деб сўради. 5Улар шундай жавоб бердилар:
— Яҳудиядаги Байтлаҳм шаҳрида, чунки пайғамбарнинг битикларида шундай ёзилган:
6“Эй Яҳудо юртидаги Байтлаҳм!
Сен Яҳудонинг буюк шаҳарларидан ҳеч кам эмассан.
Зеро, сендан бир Ҳукмдор чиқади,
У халқим Исроилга чўпонлик қилади.”#2:6 Михо 5:2 га қаранг.
7Шундан кейин Ҳирод ҳеч кимга билдирмай мунажжимларни чақириб, улардан юлдуз пайдо бўлган аниқ вақтни билиб олди. 8Сўнг уларни Байтлаҳмга жўнатаётиб, деди:
— Байтлаҳмга боринглар, Бола тўғрисида ҳамма нарсани аниқ билиб олинглар. Болани топганларингиздан кейин, менга хабар беринглар, токи мен ҳам бориб, Унга таъзим қилайин.
9-10Мунажжимлар шоҳнинг сўзларини эшитиб бўлиб, йўлга тушдилар. Уларга олдин кўринган юлдуз#2:9-10 Уларга олдин кўринган юлдуз — ёки Улар шарқда кўрган юлдуз. яна пайдо бўлди, мунажжимлар роса хурсанд бўлдилар. Юлдуз уларга йўл кўрсатиб борди ва ниҳоят, Бола ётган жой тепасига келиб тўхтади. 11Мунажжимлар уйга кириб, Болани ва Унинг онаси Марямни кўрдилар. Тиз чўкиб, Болага таъзим қилдилар. Сўнг хазиналар солинган қутичаларини очиб, Унга олтин, хушбўй тутатқилар ва миррани#2:11 мирра — маълум бир дарахтларнинг қотган елимидан тайёрланган қимматбаҳо хушбўй модда. тортиқ қилдилар. 12Ҳироднинг олдига қайтмасликлари тўғрисида улар тушларида огоҳлантирилгандан кейин, бошқа йўл билан ўз юртига қайтиб кетдилар.
Юсуф Марям ва чақалоқни Мисрга олиб қочади
13Мунажжимлар кетганларидан кейин, Эгамизнинг бир фариштаси Юсуфга тушида зоҳир бўлиб деди: “Тур! Бола билан онасини олиб, Мисрга қоч. Чунки Ҳирод Болани топиб, ўлдирмоқчи. Мен сенга айтмагунимча, Мисрда қол.” 14Юсуф ўрнидан туриб, Бола билан Марямни олди–ю, тунда Мисрга жўнади. 15Ҳироднинг ажали етгунча, у ерда қолди. Эгамизнинг пайғамбар орқали: “Мен Ўғлимни Мисрдан чақириб олдим”#2:15 Хўшея 11:1 га қаранг., деб айтган башорати бажо бўлиши учун бу воқеа юз берганди.
Байтлаҳмда болалар ўлдирилади
16Ҳирод мунажжимларнинг алдаб кетганини билиб, ғазабга минди. У Байтлаҳмдаги ва унинг атрофларидаги икки ёшгача бўлган ҳамма ўғил болаларни қиличдан ўтказишни буюрди. Чунки мунажжимларнинг айтгани бўйича юлдуз тахминан икки йил олдин чиққан эди. 17Шундай қилиб, Еремиё пайғамбарнинг айтганлари бажо бўлди:
18“Рама шаҳридан#2:18 Рама шаҳри — Қуддусдан қарийб 8 километр шимолда жойлашган. Роҳиланинг мақбараси Рама шаҳрининг яқинида, Зилзах деган ерда эди (1 Шоҳлар 10:2 га қаранг). Роҳила Ёқубнинг хотини эди, Ёқуб Исроил халқининг бобокалони эди. бир нидо эшитилар,
Аччиқ бир нолаю оҳу фиғон бу.
Болалари учун йиғлар Роҳила,
Овунишни хоҳламас, чунки улар энди йўқ.”#2:18 Еремиё 31:15 га қаранг.
Юсуф оиласи билан Мисрдан қайтиб келади
19Ҳирод вафот этгандан кейин Юсуф Мисрда экан, Эгамизнинг бир фариштаси унга тушида зоҳир бўлиб деди: 20“Тур, Бола билан онасини олиб, Исроил юртига қайтиб бор. Боланинг жонига қасд қилганлар оламдан ўтди.”
21Шунда Юсуф Бола билан Марямни олиб, Исроил юртига йўл олди. 22Аммо Яҳудияда Ҳирод ўрнига унинг ўғли Архелаюс#2:22 Архелаюс — Яҳудия, Самария ва Идумея ҳудудларида ҳукмронлик қилган. ҳукмронлик қилаётганини эшитиб, у ерга боришга қўрқди. Сўнг тушида ҳам Яҳудияга бормаслик ҳақида огоҳлантирилгандан кейин, Жалила ҳудудига йўл олди. 23У ерга бориб, Носира деган шаҳарга жойлашди. Шундай қилиб, Эгамиз пайғамбарлар орқали: “Уни Носиралик деб атайдилар”, деб айтган башорати#2:23 …Эгамиз пайғамбарлар орқали…айтган башорати… — пайғамбарларнинг, Масиҳ ҳақоратланади, рад этилади, деган башоратларига ишора бўлиши мумкин (Забур 21:7-8, Ишаё 53:3 га қаранг). Носира аҳамиятга эга бўлмаган кичкинагина шаҳар эди. Ўша даврларда одамлар Носираликларга паст назар билан қарар эдилар (Юҳанно 1:45-46 га қаранг). бажо бўлди.
Currently Selected:
Матто 2: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020