Матто 10
10
10–БОБ
Исо ўн икки ҳаворийни хизматга юборади
1Исо Ўзининг ўн икки ҳаворийсини ёнига чақириб, уларга ёвуз руҳларни қувиб чиқариш ва ҳар қандай дарду хасталикларни соғайтириш қудратини берди. 2Бу ўн икки ҳаворийнинг исмлари қуйидагичадир: биринчиси Бутрус деб аталган Шимўн, унинг укаси Эндрус, Забадиёнинг ўғиллари Ёқуб ва Юҳанно, 3Филип, Бартоломей, Тўма, солиқчи#10:3 солиқчи — 5:46 изоҳига қаранг. Матто, Халфей ўғли Ёқуб, Таддеюс#10:3 Таддеюс — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Лебаюс, яъни Таддеюс. Айрим олимларнинг фикри бўйича, бу исм Ёқуб ўғли Яҳудонинг яна бир исми эди (Луқо 6:16, Ҳаворийлар 1:13 га қаранг). Хоин Яҳудодан ажралиб туриши учун унга Таддеюс исми берилган бўлиши мумкин., 4ватанпарвар#10:4 ватанпарвар — бу ном Шимўннинг Рим империясига қаршилик кўрсатган авом халқ ҳаракатининг аъзоси эканига ишора қилаётган бўлиши мумкин. Ушбу ҳаракат аъзолари сиёсий, иқтисодий ва диний мақсадларни кўзлаган эдилар. Шимўн ва Исога хоинлик қилган Яҳудо Ишқариёт.
5Исо ўн икки ҳаворийни жўнатаётиб, уларга қуйидагича кўрсатмалар берди: “Ғайрияҳудийлар яшайдиган жойларга оёқ босманглар, Самарияликларнинг#10:5 Самарияликлар — яҳудийлар ва Самарияликлар узоқ вақт давомида бир–бирларига душман бўлиб келганлар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги САМАРИЯЛИК сўзига қаранг. шаҳарларига кирманглар. 6Аксинча, адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи олдига боринглар. 7Борганларингизда: «Осмон Шоҳлиги яқинлашди», деб эълон қилинглар. 8Хасталарни соғайтиринглар, ўликларни тирилтиринглар, тери касаллигига#10:8 тери касаллиги — 8:2 нинг биринчи изоҳига қаранг. чалинганларни покланглар, жинларни қувиб чиқаринглар. Текин олдингизлар, текин беринглар. 9Белбоғларингизга олтин, кумуш, ҳатто мис чақа ҳам қистириб олманглар. 10Йўлга тўрва ҳам, қўшимча кийим ҳам, чориқ ҳам, ҳасса ҳам олманглар. Чунки меҳнаткаш ўзининг нон–насибасига муносибдир.
11Қайси шаҳар ёки қишлоққа кирсангиз, у ерда ўзингизга муносиб одамни топиб, кетгунингизча ўша одамнинг уйида туринглар. 12Уйга кирганингизда: «Хонадонингизда тинчлик–омонлик бўлсин», деб айтинглар. 13Агар у муносиб хонадон бўлса, сиз тилаган тинчлик ўша хонадонда қолади. Агарда номуносиб бўлса, тилаган тинчлигингиз ўзингизга қайтиб келади. 14Агар ким сизни қабул қилмаса ва сўзларингизга қулоқ солмаса, ўша уйдан ёки шаҳардан чиқиб кетаётганингизда оёқларингиздаги чангни қоқиб кетинглар#10:14 …оёқларингиздаги чангни қоқиб кетинглар — одамлар Худонинг элчиларини рад этганлари учун, ҳаворийлар оёқларидаги чангни қоқиб кетардилар. Ҳаворий Павлус ҳам шунга ўхшаш ҳаракатни ишлатган (Ҳаворийлар 18:6 га қаранг). Бу ҳаракат ўша одамларнинг аянчли қисматини, яъни Худо томонидан рад этилишини ва Унинг шоҳлигидан бенасиб қолиш хавфини англатарди.. 15Сизга чинини айтаман: қиёмат кунида ўша шаҳарнинг ҳоли Садўм ва Ғамўра шаҳарларининг#10:15 Садўм ва Ғамўра шаҳарлари — аҳолисининг ўта бузуқлиги оқибатида Эгамиз вайрон қилган иккита шаҳар (Ибтидо 18:16-19:28 га қаранг). ҳолидан ҳам баттар бўлади.
Келажакдаги машаққатлар
16Мен сизларни бўрилар орасига қўйлардай юборяпман. Сизлар илондай зийрак, каптардай оқ кўнгил бўлинглар. 17Инсонлардан эҳтиёт бўлинглар. Чунки улар сизларни маҳкамаларга топшириб, синагогаларда калтаклайдилар. 18Мен туфайли сизларни ҳокимлар ва шоҳлар ҳузурига олиб борадилар, сизлар эса уларга ва ғайрияҳудийларга Мен ҳақимдаги Хушхабарни айтасизлар. 19Сизларни маҳкамага олиб боришганда: «Қандай гапирамиз, нима айтамиз», деб хавотир олманглар. Нима айтишингиз ўша вақтда сизларга билдирилади. 20Ўшанда сизлар эмас, балки Отангиз Худонинг Руҳи сизлар орқали гапиради.
21Ака укасини, ота боласини ўлимга топширади. Болалар ўз ота–оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдиртирадилар. 22Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. Лекин охиригача бардош берган нажот топади. 23Агар сизларни бир шаҳарда қувғин қилсалар, бошқасига қочиб боринглар. Сизларга чинини айтайин: сизлар Исроилнинг шаҳарларини айланиб чиқишга улгурмасингиздан, Инсон Ўғли келади.
24Шогирд устозидан устун эмас, қул ҳам ўзининг хўжайинидан устун эмас. 25Шогирд устозидай, қул хўжайинидай бўлса кифоя. Агар уй эгасини Баалзабул, яъни инс–жинслар ҳукмдори#10:25 Баалзабул, яъни инс–жинслар ҳукмдори — 9:34 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. деб атаган бўлишса, уй аҳлини ундан баттар ном билан аташади!
Қўрқиш ва қўрқмаслик ҳақида
26Шундай бўлса–да, одамлардан қўрқманглар! Ахир, ҳар қандай яширин нарса маълум бўлади, ҳар қандай сир очилади. 27Сизга қоронғида гапираётганларимни ёруғда айтинглар. Қулоғингизга шивирлаб айтганларимни уйларнинг томи устидан бақириб, эълон қилинглар. 28Танани ўлдириб, жонни ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар. Худодан қўрқинглар! Чунки У жонни ҳам, танани ҳам дўзахда ҳалок этишга қодир. 29Иккита чумчуқ бир тангага#10:29 бир танга — юнонча матнда ассарион, Рим империясидаги мис чақа. Ўн олти ассарион бир динор қийматига тўғри келарди. Бир динор мардикорнинг бир кунлик иш ҳақи эди. сотилади, шундай эмасми? Бироқ буларнинг биронтаси ҳам осмондаги Отангизнинг хоҳишисиз ерга тушмайди. 30Сизларнинг эса ҳатто бошингиздаги ҳар бир тола сочингиз саналган. 31Шунинг учун қўрқманглар, сизлар кўплаб чумчуқлардан қадрлироқсизлар.
Исога лойиқ бўлиш ҳақида
32Ким Мени инсонлар олдида тан олса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни тан оламан. 33Аммо ким инсонлар олдида Мени рад этса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни рад этаман.
34Мени ер юзига тинчлик олиб келган, деб ўйламанглар. Мен тинчлик эмас, қилич олиб келганман. 35Ўғилни отасидан, қизни онасидан, келинни қайнанасидан ажратиш учун келганман. 36Инсоннинг душманлари ўз уйидагилари бўлади#10:35-36 Ўғилни отасидан…ажратиш учун келганман. 36 Инсоннинг душманлари ўз уйидагилари бўлади — Михо 7:6 га қаранг.. 37Кимки отасини ёки онасини Мендан ортиқ севса, Менга лойиқ эмас. Кимки ўғлини ёки қизини Мендан ортиқ севса, Менга лойиқ эмас. 38Кимки ўз хочини олиб#10:38 …ўз хочини олиб… — Рим империяси даврида ўлим жазосининг бир тури маҳкумни хочга михлаш эди. Бу жазо ҳаммага маълум бўлган. Одатда жиноятчи ўзи михланадиган хочнинг кўндаланг ёғочини ҳукм ижро этиладиган жойга кўтариб олиб борар эди (тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХОЧ сўзига қаранг). Исо Масиҳ мана шу тимсол орқали шогирдларини ҳамда Унга ишонганларни ўз манфаатларини кўзламасдан, Унга бутунлай ўзларини бағишлаб ва итоат қилиб ҳаёт кечиришга, ҳаттоки У учун ўлимга ҳам рози бўлишга даъват этади., ортимдан юрмаса, Менга лойиқ эмас. 39Ўз жонини аямоқчи бўлган уни йўқотади. Мен учун жонини берган эса, уни асраб қолади.
40Сизни қабул қилган одам Мени қабул қилган бўлади. Мени қабул қилган эса Мени Юборганни қабул қилган бўлади. 41Кимки пайғамбарни пайғамбар бўлгани учун қабул қилса, пайғамбарга муносиб мукофотни олади. Кимки солиҳ одамни солиҳ бўлгани учун қабул қилса, солиҳга муносиб мукофотни олади. 42Агар сиз шогирдларимнинг энг кичигига у Менинг шогирдим бўлгани учун бир пиёла совуқ сув берсангиз, албатта мукофотингизни оласиз, деб сизга чинини айтаман.”
Currently Selected:
Матто 10: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020