YouVersion Logo
Search Icon

Ибтидо 49

49
49–БОБ
Ёқубнинг сўнгги сўзлари
1Ёқуб ўғилларини ҳузурига чорлаб деди: “Ёнимга келинглар, келгусида сизларга нима бўлишини айтай.
2Келинг, қулоқ солинг, эй Ёқуб ўғиллари,
Эшитинг отангиз Исроилнинг сўзларини.
3Рубен, сенсан менинг тўнғичим,
Қувватимнинг илк меваси, ҳам қудратим,
Шуҳрату қудратда юксаги сенсан.
4Лекин денгиз тўлқинидай бетизгинсан,
Бундан кейин асло устун бўлмайсан.
Отангнинг ётоғига сен кирдинг,
Тўшагимга чиқиб, уни булғадинг#49:4 …Тўшагимга чиқиб, уни булғадинг — 35:22 га қаранг..
5Шимўн билан Леви ҳамтовоқлардир,
Қиличлари жабр–жафо қуролидир#49:5 …Қиличлари жабр–жафо қуролидир — 34:25-26 га қаранг. Бу ерда қилич деб таржима қилинган ибронийча сўзнинг маъноси баҳсли..
6Ҳеч қачон шерик бўлмасман уларнинг фитналарига,
Асло қўшилмасман уларнинг йиғинларига.
Улар ғазаб ила ўлдирдилар инсонларни,
Роҳатланиш учун майиб қилдилар ҳўкизларни.
7Лаънат бўлсин уларнинг раҳмсиз ғазабига,
Лаънат бўлсин уларнинг беаёв зулмларига!
Тарқатиб юбораман уларни ҳар томонга,
Ёқубнинг юртида — Исроилнинг юртида.
8Эй Яҳудо#49:8 Яҳудо — бу исм ибронийчадаги мадҳ этар сўзига оҳангдош., сени мадҳ этар биродарларинг,
Ғанимларинг гарданида бўлар қўлларинг.
Сенга таъзим қилишар отангнинг ўғиллари.
9Яҳудо шернинг боласига ўхшар,
Ўғлим, овдан қайтиб келдинг сен,
Шердек чўкиб, чўзилиб ётарсан.
Сени уйғотмоққа ким журъат этар?!
10Яҳудонинг қўлидан кетмас салтанат ҳассаси#49:10 салтанат ҳассаси — бу махсус ҳасса бўлиб, шоҳ ва ҳукмдорларнинг ҳокимиятини билдирувчи рамз эди.,
Унинг наслида қолар салтанат тамғаси,
Халқлар унга ўлпон келтирарлар#49:10 …Халқлар унга ўлпон келтирарлар… — ёки …Салтанат ҳассасининг эгаси келгунга қадар… ёхуд …Ҳукмдор келгунга қадар…. Ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …Шилў келгунга қадар…. Шилў Исроилнинг шимолидаги бир жой эди. Ёшуа давридан тортиб Шомуил даврига қадар Муқаддас чодир ва Аҳд сандиғи Шилўда эди (Ёшуа 18:1, Ҳакамлар 18:31, 1 Шоҳлар 1:24, 4:3 га қаранг). Шилў сўзининг бу оятдаги маъноси баҳсли.,
Унга итоат этиб таъзим қиларлар.
11Эшагини у доим боғлайди токка,
Хўтикчани — ток новдасига.
Шаробда ювади кийимларини
Аъло шаробда — кўйлакларини#49:11 Шаробда ювади…кўйлакларини — бу ибора кўчма маънода бўлиб, Яҳудо баракали ва бой–бадавлат бўлишини, узум токидан мўл ҳосил олишини билдиради..
12Шаробдан ҳам қора кўзлари,
Сутдан ҳам оппоқ тишлари#49:12 Шаробдан ҳам қора кўзлари, Сутдан ҳам оппоқ тишлари — бу ибора кўчма маънода бўлиб, Яҳудонинг шароби ва сути мўл бўлишини билдиради. Шароб ва сутнинг мўллиги бараканинг белгиси эди..
13Забулун ўрнашади денгиз бўйида,
Кемаларга у бандаргоҳ бўлажак.
Унинг чегараси Сидонгача#49:13 Сидон — Ўрта ер денгизи бўйидаги қадимги Финикияга қарашли шаҳар бўлиб, ҳозирги Ливан мамлакатининг жанубий қисмида жойлашган. боражак.
14Иссахор қўрада#49:14 …қўрада… — ёки …хуржунлар орасида…. ўрнашиб ётган
Кучли эшакка ўхшар.
15Кўрсаки, ўрнашган ери нақадар яхши,
Жуда ёқимли экан бу жойлар.
Юкни кўтармак чун елкасин тутди,
Оғир меҳнатга у қул бўлиб қолди.
16Исроил қабиласининг биттаси бўлиб,
Дан#49:16 Дан — ибронийчадаги маъноси ҳукм қилди. Бу исм ибронийчадаги ҳукм қилади сўзига оҳангдош. ўз халқини ҳукм қилади.
17Дан йўлда ётган бир илон бўлади,
Сўқмоқда чўзилиб ётган заҳарли илон.
Отларнинг тўпиғини у чақиб олар,
Чавандоз йиқилар, чалқанча тушар.
18Сендан нажот кутарман, эй Эгам!#49:18 Сендан нажот кутарман, эй Эгам! — бу сўзлар дуо таркибига кирмайди. Булар Ёқубнинг Эгамизга қилган илтижоси ёки муаллифнинг гапи бўлиши мумкин.
19Гадни#49:19 Гад — бу исм ибронийчадаги босқинчилар ва талаб кетади сўзларига оҳангдош. талаб кетади босқинчилар,
Гад уларнинг изидан бостириб борар.
20Ошер тансиқ таом етиштирар,
Шоҳона ноз–неъматлар тайёрлар.
21Нафтали озод юрган оҳуга ўхшар,
Ажойиб оҳучалар дунёга келтирар#49:21 …Ажойиб оҳучалар дунёга келтирар — ёки …У ёқимли сўзларни айтар..
22Юсуф ўхшар серҳосил токка —
Булоқ бўйидаги серҳосил узумга.
Унинг новдалари девордан ошиб ўтар#49:22 Юсуф ўхшар серҳосил токка…новдалари девордан ошиб ўтар — ёки Юсуф ўхшар қулонга — Булоқ бўйидаги қулонга. Қирлардаги қулондайдир у..
23Раҳмсиз камонкашлар унга ҳужум қилишди,
Ўқ отишди унга, қаттиқ сиқишди.
24Лекин Юсуфнинг камони таранг тортилди,
Унинг қўллари ҳам чаққонлашди
Ёқубнинг қудратли Худоси кучи туфайли,
Исроилнинг Чўпони, Қояси туфайли.
25Отангнинг Худоси сенга мадад бергай,
Қодир Худо сенга марҳамат кўрсатгай
Юқоридаги осмон баракалари ила,
Ер қаъридан чиққан сувнинг баракалари ила,
Она кўкрагию пуштининг баракаси ила.
26Абадий тоғлар баракасидан#49:26 Абадий тоғлар баракасидан… — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда Аждодларнинг баракасидан…. ҳам,
Қадим тепаликлар неъматидан ҳам,
Отангнинг дуолари кучлидир.
Бу баракалар Юсуфга насиб этар,
Биродарлари ичра у йўлбошчи бўлар.
27Бенямин оч бўрига ўхшар,
Сабоҳда у ўлжасини ямлаб ютар,
Оқшомда у топганини бўлишар.”
28Исроилнинг ўн икки қабиласи ана шулар бўлиб, отаси уларни дуо қилганда, юқоридаги сўзларни айтган эди. Ҳар бирини ўзига лойиқ тарзда дуо қилди.
Ёқуб вафот этиб, дафн қилинади
29Шундан сўнг Ёқуб ўғилларига васият қилди:
— Менинг куним битиб боряпти. Мени Хет халқидан Эфрўннинг даласидаги ғорга — ота–боболарим ёнига дафн қилинглар. 30Ўша ғор Канъон юртида, Мамре шарқида жойлашган Махпаладаги далада. Бобом Иброҳим бу далани Эфрўндан қабристон учун сотиб олган. 31У ерга бобом Иброҳим билан бувим Сора дафн қилинган#49:31 У ерга бобом Иброҳим билан бувим Сора дафн қилинган — 23:17-20, 25:9-10 га қаранг.. Отам Исҳоқ билан онам Ривқо ҳам у ерга дафн қилинган. У ерга мен Леахни дафн қилганман. 32Бобом Иброҳим Хет халқидан сотиб олган ғор ўшадир.
33Ёқуб ўғилларига васият қилиб бўлгач, яна тўшагига ётди–ю, жони узилиб, ота–боболари ёнига кетди.

Currently Selected:

Ибтидо 49: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in