Ибтидо 48
48
48–БОБ
Ёқуб Эфрайим билан Манашени дуо қилади
1Бир куни Юсуфга: “Отангиз касал” деган хабар етиб келди. Юсуф иккала ўғлини — Манаше билан Эфрайимни ёнига олиб, отасининг ҳузурига борди. 2Ёқуб Юсуфнинг келганини эшитгач, кучини йиғиб, тўшагига ўтирди. 3Ёқуб Юсуфга деди:
— Қодир Худо Канъон юртидаги Луз шаҳрида#48:3 Луз шаҳри — Байтил шаҳрининг олдинги номи (28:19 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Ўша шаҳарда Худо Ёқубга икки марта зоҳир бўлган эди (28:10-22, 35:1-15 га қаранг). Бу оятда Ёқуб Худо унга иккинчи марта зоҳир бўлгани ҳақида гапиряпти. менга зоҳир бўлган ва марҳамат кўрсатиб, 4шундай деган эди: “Мен сени баракали қилиб, наслингни кўпайтираман. Мен сендан кўп халқларни яратаман. Бу ерни сендан кейин наслингга абадий мулк қилиб бераман.” 5Мен Мисрга келмасимдан аввал Эфрайим билан Манаше бу ерда туғилган эдилар. Шу иккала ўғлинг энди менинг ўғилларимдир. Рубен ва Шимўн менга қандай ўғил бўлса, сенинг иккала ўғлинг ҳам менинг ўғилларим бўлади. 6Эфрайим билан Манашедан кейин туғиладиган ўғилларинг эса ўзингники бўлади. Туғиладиган ўғилларингга Эфрайим ва Манашега қарашли ерлардан мерос берилсин. 7Буни шу сабабдан қиляпманки, мен Паддондан#48:7 Паддон — Паддон–Орамнинг қисқа шакли. 25:20 изоҳига қаранг. қайтиб келаётганимда, афсуски, онанг Роҳила Канъон юртида — Эфратга етиб бормасдан йўлда оламдан ўтган эди. Мен уни ўша ерда — Эфратга борадиган йўл бўйида дафн қилганман. (Эфрат ҳозир Байтлаҳм#48:7 Байтлаҳм — 35:19 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. деб юритилади.)
8-10Бу пайтга келиб Ёқубнинг#48:8-10 Ёқуб — ибронийча матнда Исроил, Ёқубнинг яна бир исми (шу бобнинг 11, 13, 14, 21–оятларида ҳам бор). 32:27-28 га қаранг. кўзлари кексаликдан хиралашган, яхши кўрмас эди. Ёқуб Юсуфнинг ўғилларини кўрганда, “Булар кимлар?” деб сўради.
— Булар Худо шу ерда менга берган ўғилларим, — деб жавоб берди Юсуф.
— Менга яқинроқ олиб келгин уларни, дуо қилайин.
Юсуф ўғилларини отасига яқинроқ олиб борди. Ёқуб болаларни бағрига босиб, ўпди. 11Ёқуб Юсуфга деди:
— Мен сени ҳеч қачон кўрмайман, деб ўйлаган эдим. Аммо Худо сенинг болаларингни ҳам кўришни насиб этди.
12Юсуф болаларни отасининг тиззасидан#48:12 …тиззасидан… — Ёқуб Эфрайим ва Манашени дуо қилганда улар Ёқубнинг ёнида ёки тиззаларининг орасида турган бўлишлари мумкин. Улар улғайган, Ёқуб эса ниҳоятда қариб қолгани учун уларни тиззаларида ушлаб ўтира олмаган бўлиши мумкин. олди ва отасига мук тушиб таъзим қилди. 13Юсуф ўнг қўли билан Эфрайимни ушлаб, Ёқубнинг чап томонига, чап қўли билан Манашени ушлаб, Ёқубнинг ўнг томонига яқинроқ олиб келди. 14Лекин Ёқуб қўлларини чалиштирди–ю, ўнг қўлини#48:14 ўнг қўли — ўнг қўл кучлироқ ҳисоблангани учун, одамлар ўнг қўлни қўйиб дуо қилишганда, кўпроқ барака келади, деб ишонишарди. кенжа ўғил Эфрайимнинг бошига, чап қўлини тўнғич ўғил Манашенинг бошига қўйди. 15Сўнгра Юсуфни дуо қилди#48:15 …Юсуфни дуо қилди… — Ёқуб Эфрайим ва Манашени дуо қилиш орқали Юсуфни дуо қилганди.:
“Ота–боболарим Иброҳим ва Исҳоққа йўл кўрсатган Худо,
Умрим бўйи менинг чўпоним бўлган Худо,
16Барча офатлардан мени сақлаган фаришта
Бу болаларга ҳам марҳамат кўрсатсин.
Менинг номим, бобом Иброҳим, отам Исҳоқнинг номи
Шу болалар орқали яшасин, ер юзида улар лак–лак кўпайсин.”
17Лекин отаси ўнг қўлини Эфрайимнинг бошига қўйгани Юсуфга ёқмади. Шунинг учун отасининг ўнг қўлини Эфрайимнинг бошидан Манашенинг бошига олиб қўймоқчи бўлди.
18— Бундай эмас, ота, — деди Юсуф, — буниси тўнғичи, ўнг қўлингизни унинг бошига қўйинг.
19Лекин отаси рози бўлмади:
— Биламан, ўғлим, биламан. Манашенинг насли ҳам буюк халқ бўлади. Лекин Эфрайимнинг авлоди, Манашеникига қараганда, янада буюк бўлиб, Эфрайимнинг авлодидан кўп халқлар келиб чиқади.
20Ёқуб ўша куни Эфрайим билан Манашени шундай деб дуо қилди:
“Исроил халқи сизларнинг номингизни айтар бир–бирини дуо қилганда,
Эфрайим ва Манашедай қилсин сени Худо, деб айтганларида.”
Шундай қилиб, Ёқуб Эфрайимни Манашедан юқори қўйди.
21Шундан кейин Ёқуб Юсуфга деди:
— Менинг умрим охирлаб боряпти. Лекин Худо сизлар билан бирга бўлади, сизларни ота–боболарингизнинг ерига яна қайтариб олиб боради. 22Шакамни#48:22 Шакам — 12:6 нинг биринчи изоҳига қаранг. Бу ўриндаги ибронийча сўзни улуш ёки тепаликлар деб таржима қилса ҳам бўлади. эса акаларингга эмас, сенга беряпман. Бу ҳосилдор ерларни мен қиличу камоним билан Амор халқларидан тортиб олганман#48:22 …мен қиличу камоним билан Амор халқларидан тортиб олганман — 34:25-29 да баён этилган воқеа назарда тутилган бўлиши мумкин, лекин ўша пайтда Ёқуб иккала ўғлининг қилмишини қаттиқ танқид қилган эди (34:30 га қаранг). Китобда ёзилмаган бошқа бир ҳодиса назарда тутилган бўлиши ҳам мумкин..
Currently Selected:
Ибтидо 48: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020