Ибтидо 36
36
36–БОБ
Эсовнинг насл–насаби
1Эсовнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир (у Эдом исми билан таниқли):
2Эсов Канъонлик қизларга уйланган эди. Биринчи хотинининг исми Оида бўлиб, Хет халқидан Элўн деганнинг қизи эди. Иккинчисиники Охолибом бўлиб, Хив халқидан Анаҳ деганнинг қизи эди. Бобосининг исми Зибўн эди. 3Учинчи хотинининг исми Босимат бўлиб, Исмоилнинг қизи эди. Қизнинг Наваёт деган акаси бор эди. 4Оида Эсовга Элифазни, Босимат Рувелни, 5Охолибом эса Ёуш, Ялом ва Кўрахни туғиб берди. Эсовнинг Канъон юртида туғилган ўғиллари ана шулардир.
6Сўнгра Эсов хотинларини, болаларини, хонадонидаги ҳамма одамларини, подасию сурувларини, Канъон юртида топган жамики бойликларини олиб, укаси Ёқубдан узоқроқ ерга кўчиб кетди. 7Икковининг подалари ва сурувлари бениҳоя кўп бўлганидан, ер торлик қилиб қолган эди. 8Шунинг учун Эсов, яъни Эдом, Сеир тоғларига#36:8 Сеир тоғлари — 32:3 изоҳига қаранг. бориб ўрнашди.
9Сеир тоғларидаги Эдом халқининг ота–бобоси Эсовнинг насл–насаби мана булардир:
10Эсовнинг хотинлари Оида ва Босимат туққан ўғиллари қуйидагилардир: Оида Элифазни туғди, Босимат Рувелни туғди.
11Элифаз беш ўғил кўрди: Темон, Ўмар, Зафў, Гатам ва Ханаз. 12Элифазнинг чўриси#36:12 чўри — 22:24 изоҳига қаранг. Тимна ҳам унга ўғил туғиб, исмини Омолек қўйди. Эсовнинг хотини Оиданинг набиралари ана шулар эди.
13Рувел тўрт ўғил кўрди: Нахат, Зерах, Шаммох ва Миззо. Булар Эсовнинг хотини Босиматнинг набиралари эди.
14Эсовнинг учинчи хотини Анаҳнинг қизи Охолибом унга уч ўғил туғиб берди. Ўғилларининг исми Ёуш, Ялом ва Кўрах эди.
15Эсовнинг ўғиллари ва набиралари қуйидаги уруғларнинг йўлбошчилари бўлдилар:
Эсовнинг тўнғич ўғли Элифазнинг ўғиллари қуйидаги уруғларнинг йўлбошчилари бўлдилар: Темон, Ўмар, Зафў, Ханаз, 16Кўрах, Гатам ва Омолек уруғлари. Эдом юртидаги бу уруғлар Эсовнинг хотини Оидадан келиб чиққан эди.
17Эсов ўғли Рувелнинг ўғиллари қуйидаги уруғларнинг йўлбошчилари бўлдилар: Нахат, Зерах, Шаммох ва Миззо уруғлари. Эдом юртидаги бу уруғлар Эсовнинг хотини Босиматдан пайдо бўлган эди.
18Эсовнинг хотини Охолибомнинг ўғиллари қуйидаги уруғларнинг йўлбошчилари бўлдилар: Ёуш, Ялом ва Кўрах уруғлари. Охолибомнинг отаси Анаҳ эди.
19Эсов, яъни Эдомдан келиб чиққан уруғларнинг ҳаммаси ана шулардир.
Эдомнинг туб аҳолиси
20-21Эдом юртининг туб аҳолиси қабилаларга бўлинган эди. Бу қабилаларнинг ота–бобоси Сеир деган одам бўлиб, у Хорим халқидан эди. Сеирнинг қуйидаги насллари уруғларга асос солди:
Лўтон, Шўвал, Зибўн, Анаҳ, Дишон, Эзер ва Дишан.
22Лўтоннинг ўғиллари исми Хўри ва Хўмам#36:22 Хўмам — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Хаман. Унинг Хўмам деган шакли 1 Солномалар 1:39 дан олинган. эди. Лўтоннинг Тимна деган синглиси ҳам бор эди.
23Шўвалнинг ўғиллари исми Элиён#36:23 Элиён — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Элвон. Унинг Элиён деган шакли 1 Солномалар 1:40 дан олинган., Монахат, Эбал, Шафо ва Ўнам эди.
24Зибўннинг ўғиллари исми Оё ва Анаҳ эди. Анаҳ отаси Зибўннинг эшакларини боқиб юрганда, саҳрода иссиқ булоқлар#36:24 иссиқ булоқлар — ёки булоқ ёхуд сув. топган эди.
25Анаҳнинг Дишон деган ўғли ва Охолибом деган қизи бор эди.
26Дишоннинг ўғиллари исми Хамдон, Эшбон, Йитрон ва Херон эди.
27Эзернинг ўғиллари исми Билхан, Завон ва Оқон эди.
28Дишаннинг ўғиллари исми Уз ва Орон эди.
29Шундай қилиб, қуйидагилар Хорим халқи уруғларининг йўлбошчилари бўлди: Лўтон, Шўвал, Зибўн, Анаҳ, 30Дишон, Эзер ва Дишан. Хорим халқининг уруғлари Сеир юртида яшаган уруғ йўлбошчилари номи билан юритилган.
Эдом шоҳлари
31Ҳали Исроилда шоҳлар бўлмасдан олдин ҳам, Эдомда шоҳлар ҳукмронлик қилган эди. Бу шоҳлар қуйидагилардир:
32Бавўр ўғли Белах, у Динхаба шаҳридан эди.
33Белах вафот этгач, унинг ўрнига Зерах ўғли Йўвов шоҳ бўлди. У Бозрах шаҳридан эди.
34Йўвов вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Хушом шоҳ бўлди. У Темон юртидан эди.
35Хушом вафот этгач, унинг ўрнига Бадад ўғли Ҳадад шоҳ бўлди. У Обит шаҳридан эди. Ҳадад Мўаб юртида Мидиён лашкарини қириб ташлаган эди.
36Ҳадад вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Самло шоҳ бўлди. У Масрихо шаҳридан эди.
37Самло вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Шовул шоҳ бўлди. У Фурот дарёси#36:37 Фурот дарёси — ибронийча матнда дарё, Фурот дарёси назарда тутилган бўлиши мумкин. бўйидаги Рехобўт шаҳридан эди.
38Шовул вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ахбор ўғли Баалханон шоҳ бўлди.
39Баалханон вафот этгандан кейин, унинг ўрнига Ҳадад#36:39 Ҳадад — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ҳадар. Унинг Ҳадад деган шакли 1 Солномалар 1:50 дан олинган. шоҳ бўлди. У Поғу шаҳридан эди. Ҳададнинг хотини Махитавал эди, Махитавалнинг отаси — Матрид, бобоси Мезахаб эди.
40Эсов уруғларининг йўлбошчилари номлари қуйидагичадир: Тимно, Элво, Етет, 41Охолибом, Элох, Пинон, 42Ханаз, Темон, Мивзар, 43Махдиёл ва Иром. Эдом халқининг ота–бобоси Эсов уруғларининг номлари ана шулардир. Ҳар бир уруғ ўзи эгаллаган ҳудудга ўзининг номини берган.
Currently Selected:
Ибтидо 36: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020