YouVersion Logo
Search Icon

Ибтидо 35

35
35–БОБ
Худо Байтилда Ёқубга марҳамат қилади
1Худо Ёқубга деди:
— Қани, отлан, Байтилга кўчиб бор, ўша ерда жойлашиб, Менга атаб қурбонгоҳ ўрнат. Сен аканг Эсовдан қочиб кетаётганингда, Мен у ерда сенга зоҳир бўлган эдим#35:1 …Байтилга кўчиб бор…Мен у ерда сенга зоҳир бўлган эдим — 28:10-19 оятларга ва 28:19 изоҳига қаранг..
2Ёқуб хонадонидагиларга ва ёнидагиларга айтди:
— Бегона худоларингизни йўқотинглар, ўзларингизни поклаб, тоза кийимларингизни кийинглар. 3Энди бу ердан кетиб, Байтилга борамиз. У ерда мен Худога қурбонгоҳ қураман. Кулфатда қолганимда, Худо менга мадад берган эди. Қаерга борсам, У мен билан бирга бўлди.
4Ҳаммалари бегона худоларини, зиракларини#35:4 …худоларини, зиракларини… — Шакамдан ўлжа қилиб олинган нарсалар бўлиши мумкин. Бу оятда айтиб ўтилган “худолар” — кичкина ҳайкалчалар шаклида бўлиб, фол очиш ёки бало–қазолардан асраш учун ишлатилган бўлиши мумкин (яна 31:19 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Зираклар ҳам ирим қилиб, ёмонликдан асраш учун тақилган бўлиши мумкин. Ёқубга беришди. Ёқуб бу нарсаларни Шакам яқинидаги эман дарахтининг#35:4 Шакам яқинидаги эман дарахти — ёки Шакам яқинидаги теребинт дарахти. 12:6 га ва ўша оятнинг изоҳларига қаранг. остига кўмди.
5Ёқуб хонадонидагиларини бошлаб йўлга тушганда, Худо бутун атрофдаги шаҳарлар аҳолисига қўрқув юборди. Шунинг учун ҳеч ким уларни таъқиб қилмади. 6Ниҳоят, Ёқуб бутун хонадон аҳлини бошлаб Луз шаҳрига етиб келди. (Луз ҳозир Байтил деб юритилади.) 7Ёқуб бу ерда бир қурбонгоҳ қуриб, бу жойни Байтилнинг Худоси#35:7 Байтилнинг Худоси — ибронийча матнда Эл–Байтил, маъноси Байтилнинг Худоси. Яна 33:20 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. деб атади. Ёқуб акасидан қочиб кетаётганда, Худо Ўзини унга шу ерда зоҳир қилган эди.
8Шу орада Ривқонинг энагаси Добира вафот этди#35:8 …Ривқонинг энагаси Добира вафот этди — Ёқуб Паддон–Орамга кетган пайтдан (27:42-46 га қаранг) то шу пайтгача онаси Ривқо ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Шундай экан, Ёқуб Паддон–Орамда яшаб юрган пайтларда Ривқо оламдан ўтган, деб тахмин қилишимиз мумкин.. Уни Байтилнинг ёнидаги эман дарахти остига дафн қилдилар. Ўшандан буён бу дарахт Йиғи дарахти#35:8 Йиғи дарахти — ибронийча матнда Олўн–Бакут, маъноси йиғи эман дарахти. деб юритилади.
9Ёқуб Паддон–Орамдан#35:9 Паддон–Орам — 25:20 изоҳига қаранг. қайтиб келгандан кейин, Худо унга яна зоҳир бўлди ва унга марҳамат кўрсатиб, деди: 10“Сенинг исминг Ёқуб, лекин бундан кейин сени Ёқуб#35:10 Ёқуб — 25:26 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. деб чақирмайдилар, сенинг исминг Исроил#35:10 Исроил — 32:22-30 оятларга ва 32:28 изоҳига қаранг. бўлади.” Шунинг учун у Исроил деб ном олди.
11Худо шундай деди:
— Мен Қодир Худоман, баракали бўл, наслинг кўп бўлсин. Буюк халқ, ҳатто кўп халқлар сендан пайдо бўлади. Сен шоҳларнинг бобоси бўласан. 12Мен Иброҳимга ва Исҳоққа ваъда қилган юртни сенга бераман. Сендан кейин бу ерни наслингга бераман.
13Шундан кейин Худо Ёқубга гапирган жойидан кетди. 14Ёқуб ўша жойга ёдгорлик тоши ўрнатди. Сўнгра ёдгорлик тоши устига Худога атаб шароб ва зайтун мойи қуйди. 15Ёқуб бу жойга Байтил#35:15 Байтил — 28:19 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. деб ном берди.
Роҳила вафот этади
16Ёқуб билан унинг оиласи Байтилдан чиқиб, Эфрат томон йўл олдилар. Улар Эфратга ҳали етиб бормасдан, Роҳиланинг кўзи ёрийдиган пайти келди, уни қаттиқ тўлғоқ тутиб қолди. 17Роҳила тўлғоқдан кўп азоб чеккандан кейин, ниҳоят, дояси: “Қўрқма, яна ўғил туғдинг”, деди. 18Роҳила жон бераётганда, охирги нафасда ўғлининг исмини Бенўн деб қўйди. Отаси эса унга Бенямин#35:18 …Бенўн…Бенямин… — ибронийчада Бенўн исмининг маъноси — қайғумнинг ўғли, Бенямин исмининг маъноси эса — ўнг қўлимнинг ўғли. Ўнг қўл — мурувват ва барака томони, деб ҳисобланган. Роҳила Ёқубнинг суюкли хотини бўлиб, эрининг “ўнг қўли” эди. деб исм қўйди. 19Шундай қилиб, Роҳила вафот этди ва Эфрат йўлида дафн қилинди. (Эфрат ҳозир Байтлаҳм#35:19 Байтлаҳм — Қуддусдан қарийб 8 километр жанубда жойлашган шаҳар. деб юритилади.) 20Ёқуб Роҳиланинг қабрига ёдгорлик тоши ўрнатди. Бу тош шу кунгача#35:20 шу кунгача — шу китоб ёзилган вақтга ишора. бор.
21Шундан кейин Ёқуб#35:21 Ёқуб — ибронийча матнда Исроил, Ёқубнинг яна бир исми (шу бобнинг 22–оятида ҳам бор). 32:27-28 га қаранг. яна кўчиб, Эдер минораси ортида чодирини тикди.
Ёқубнинг ўғиллари
22Ёқуб ўша ерда яшаётганда, Рубен отасининг чўриси#35:22 чўри — 22:24 изоҳига қаранг. Билхахнинг ёнига кирди#35:22 …Рубен отасининг чўриси Билхахнинг ёнига кирди — Рубен Леахнинг тўнғич ўғли, Билхах эса Роҳиланинг чўриси эди (29:28-32 га қаранг). Марҳум Роҳила Ёқубнинг суюкли хотини бўлгани боис, Билхах унинг ўрнини эгалламасин деб, Рубен бу ишга қўл урган бўлиши мумкин. Рубен бу қилмиши билан Ёқубнинг оила бошлиғи сифатидаги ўрнини эгалламоқчи бўлгани ҳам, эҳтимолдан ҳоли эмас.. Ёқуб буни эшитиб қолди.
Ёқубнинг ўн иккита ўғли бор эди:
23Леах туққан ўғиллари — Рубен (Ёқубнинг тўнғич ўғли), Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор ва Забулун.
24Роҳила туққан ўғиллари — Юсуф билан Бенямин.
25Роҳиланинг чўриси Билхах туққан ўғиллари — Дан билан Нафтали.
26Леахнинг чўриси Зилпо туққан ўғиллари — Гад билан Ошер.
Ёқубнинг Паддон–Орамда туғилган ўғиллари ана шулар эди.
Исҳоқ вафот этади
27Ёқуб Мамрега — Хират–Арбага отасининг уйига келди. (Хират–Арба ҳозир Хеврон деб юритилади.) Иброҳим ва Исҳоқ Хевронда истиқомат қилган эдилар. 28Исҳоқ 180 йил умр кўрди. 29У кексайиб, ёшини яшаб оламдан ўтди. Ўғиллари Эсов билан Ёқуб уни дафн қилишди.

Currently Selected:

Ибтидо 35: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in