YouVersion Logo
Search Icon

Чиқиш 2

2
2–БОБ
Мусонинг туғилиши
1Ўша пайтда Леви наслидан бир йигит билан қиз оила қурдилар. 2Кейинчалик аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Аёл чақалоқнинг чиройлилигини кўриб, уни уч ой яшириб юрди.
3Лекин аёл чақалоқни ортиқ яшириб юролмаслигига кўзи етгач, қамиш сават олди. Сув кирмасин деб, саватни қора сақич билан сувади. Кейин саватнинг ичига чақалоқни солиб, саватни дарё бўйидаги қамишзор орасига қўйиб кетди. 4Чақалоқнинг опаси#2:4 опа — яъни Марям (Саҳрода 26:59 га қаранг). эса: “Унинг тақдири нима бўларкин”, деб узоқдан кузатиб турди.
5Шу пайтда фиръавннинг қизи дарё бўйига чўмилгани келиб қолди. Канизаклари эса дарё бўйида юришарди. Фиръавннинг қизи бирдан қамишзор орасидаги саватни кўриб қолди–да, чўрисига: “Саватни олиб кел!” деб буюрди. 6Фиръавннинг қизи саватни очиб қарасаки, бир чақалоқ йиғлаб ётган экан. “Бу иброний болаларидан бири”, деди у. Чақалоққа раҳми келди.
7Чақалоқнинг опаси шу пайтда фиръавннинг қизи олдига келиб, ундан сўради:
— Бориб, иброний аёлларидан бирортасини чақириб келайми? У энагалик қилиб, сизга чақалоқни боқиб берарди.
8— Майли, бор, — деди фиръавннинг қизи. Қизча бориб, чақалоқнинг онасини чақириб келди. 9Фиръавннинг қизи аёлга:
— Мана бу чақалоқни олиб бор, менга боқиб бер, — деди. — Қилган хизматинг учун ҳақини тўлайман.
Шундай қилиб, аёл чақалоқни олиб кетди ва ўзи парвариш қилди.
10Бола катта бўлгач, аёл уни фиръавннинг қизига олиб келди. Фиръавннинг қизи болани ўзига ўғил қилиб олди. “Уни сувдан чиқариб олганман”, деб исмини Мусо#2:10 Мусо — мисрча исм бўлиб, туғилган деган маънони англатади. Бу исм ибронийчадаги чиқариб олмоқ сўзига оҳангдош. Мусога қўйилган бу исм Худонинг Исроил халқини Мусо орқали Мисрдан чиқариб олиши ва Қизил денгиздан олиб ўтиши ҳақидаги илоҳий режасини аён қилади (13:17-14:31 га ва Ишаё 63:11-12 га қаранг). Ҳақиқатдан, Мусо Худо томонидан танланган халоскор эди. қўйди.
Мусо Мидиён юртига қочиб кетади
11Мусо улғайгандан кейин, бир куни қабиладошларини кўргани борди. У қабиладошлари қилаётган оғир меҳнатни кузатиб турганда, бир иброний биродарини бир Мисрлик ураётганига кўзи тушиб қолди. 12Мусо атрофга қаради. Ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, Мисрлик одамни ўлдириб, қумга кўмиб қўйди.
13Кейинги куни Мусо яна ўша ерга борганда, иккита ибронийнинг бир–бири билан жанжаллашаётганини кўриб қолди. Мусо ноҳақлик қилган одамдан: “Нимага биродарингни уряпсан?” деб сўради. 14Шунда ҳалиги одам:
— Ким сени бизга ҳукмдор ва ҳакам қилиб қўйди? Мисрликни ўлдирганингдай, мени ҳам ўлдирмоқчимисан? — деди. Ўша заҳоти Мусо: “Бу иш ошкор бўлиб қолганга ўхшайди”, деб ўйлаб қўрқиб кетди. 15Кейин фиръавн ҳам бу воқеани эшитиб, Мусони ўлдирмоқчи бўлди. Лекин Мусо фиръавндан қочиб Мидиён юртига#2:15 Мидиён юрти — Мисрдан шарқда жойлашган. Бу оятда тилга олинган Мидиён юртининг айнан қаерда жойлашгани маълум эмас. Бу юрт Синай ярим оролида ё Ўлик денгизнинг жанубидаги ерларда ёки ҳозирги Ақаба қўлтиғининг шарқ томонида жойлашган бўлса керак. кетди. У Мидиёнга келиб, қудуқ ёнида ўтирди.
16Мидиён юрти руҳонийсининг еттита қизи бор эди. Қизлар отасининг қўй–эчкиларини суғориш учун охурларга сув тўлдиргани келиб қолдилар. 17Аммо бир нечта чўпон келиб, қизларни ҳайдаб юборишди. Шунда Мусо қизларни ҳимоя қилди, уларнинг қўйларини суғоришга ҳам ёрдамлашди. 18Кейин қизлар оталари Ятронинг#2:18 Ятро — ибронийча матнда Рувел, Ятронинг яна бир исми (3:1 га қаранг). ёнига қайтиб келдилар.
— Нимага бугун эрта қайтиб келдингизлар? — деб сўради Ятро қизларидан.
19— Мисрлик бир одам бизни чўпонлардан ҳимоя қилди, — деб жавоб беришди қизлар. — Бунинг устига, бизнинг ўрнимизга сув тортиб, қўйларимизни ҳам суғорди.
20— Қаерда ўша одам? — деб сўради Ятро қизларидан. — Нимага у одамни қолдириб келдингизлар? Боринглар, уни чақириб келинглар, биз билан бирга овқатлансин.
21Шундай қилиб, Мусо Ятроникида яшашга рози бўлди. Ятро эса Мусони қизи Зиппурага уйлантириб қўйди. 22Зиппура Мусога ўғил туғиб берди. Мусо: “Мен бегона юртда мусофир бўлиб қолдим”, деб ўғлининг исмини Гершом#2:22 Гершом — бу исм ибронийчадаги у ерда мусофир сўзига оҳангдош. қўйди.
23Йиллар ўтди. Бу орада Миср фиръавни оламдан ўтиб кетди. Исроил халқи ҳамон қулликда азоб чекар, мадад сўраб фарёд қиларди. Уларнинг фарёди Худога етиб борди. 24Худо Исроил халқининг оҳу нолаларини эшитди. Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб билан аҳд қилиб берган ваъдаси#2:24 Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб билан аҳд қилиб берган ваъдаси… — Ибтидо 12:1-3, 26:2-5, 28:13-15 га қаранг. Унинг ёдида эди. 25Хуллас, Худо Исроил халқининг аҳволини кўриб, уларга ачинди.

Currently Selected:

Чиқиш 2: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in