Мусо улғайгандан кейин, бир куни қабиладошларини кўргани борди. У қабиладошлари қилаётган оғир меҳнатни кузатиб турганда, бир иброний биродарини бир Мисрлик ураётганига кўзи тушиб қолди. Мусо атрофга қаради. Ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, Мисрлик одамни ўлдириб, қумга кўмиб қўйди.