Ҳаворийлар 7
7
7–БОБ
Стефаннинг Олий кенгаш олдидаги нутқи
1Олий руҳоний Стефандан: “Шу гаплар ростми?” деб сўради. 2Стефан шундай жавоб берди: “Биродарлар, оталар! Менинг гапларимга қулоқ солинглар. Бобомиз Иброҳим ҳали Хоронда яшамасдан олдин — Месопотамияда#7:2 …Хорон…Месопотамия… — Хорон ҳозирги Туркиянинг жануби–шарқида жойлашган шаҳар эди. Месопотамия эса Дажла ва Фурот дарёлари орасида жойлашган ҳудуд эди. бўлган пайтда улуғвор Худо унга зоҳир бўлиб, 3шундай деди: «Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан.»#7:3 Ибтидо 12:1 га қаранг. 4Шундан кейин Иброҳим Халдейлар юртини#7:4 Халдейлар юрти — ҳозирги Ироқнинг жанубида, Форс қўлтиғининг шимолидаги ерлар эди. Иброҳим Ур шаҳридан бўлиб, Ур Хорон шаҳридан қарийб 900 километр жануби–шарқда жойлашган. тарк этиб, Хоронга бориб ўрнашди. Иброҳимнинг отаси вафот этгач, Худо уни Хорондан ҳозир сизлар яшаб турган юртга кўчирди. 5Худо Иброҳимга у ердан мулк бермади, ҳатто бир қарич ер ҳам бермади. Лекин Иброҳимга ва унинг наслига ўша юртни мулк қилиб беришни ваъда қилди. Ваҳоланки, ўша пайтда Иброҳимнинг фарзанди йўқ эди. 6Худо унга шундай деди: «Сенинг наслинг бегона бир юртда мусофир бўлиб яшайди. Тўрт юз йил қул бўлиб, жабр–зулм тортади. 7Аммо уларни қул қилиб оладиган халқни Мен жазолайман. Шундан кейин улар ўша юртдан чиқадилар ва бу ерда Менга сажда қиладилар.»#7:6-7 Ибтидо 15:13-14, Чиқиш 3:12 га қаранг. 8Кейин Худо унга суннат аҳдини#7:8 суннат аҳди — Ибтидо 17:1-14 га қаранг. берди. Шундай қилиб, Иброҳимдан Исҳоқ туғилди. Исҳоқни саккиз кунлигида Иброҳим суннат қилди. Исҳоқдан Ёқуб туғилди, у ҳам суннат қилинди. Ёқубдан ўн икки қабила асосчилари туғилди, улар ҳам суннат қилинди.
9Ёқубнинг ўғиллари ўзларининг укалари Юсуфга ҳасад қилиб, уни Мисрга сотиб юбордилар. Аммо Худо Юсуф билан бирга бўлиб, 10уни ҳамма кулфатлардан сақлаб қолди. Худо Юсуфни шунчалик доно қилдики, у Миср фиръавнининг илтифотига сазовор бўлди. Фиръавн Юсуфни бутун Миср ва ўзининг хонадони устидан ҳоким қилиб тайинлади. 11Ўша даврда бутун Миср ва Канъон бўйлаб очарчилик тарқалди, кўп азоб–уқубатлар келиб чиқди. Ота–боболаримиз егулик топа олмай қолдилар. 12Ёқуб, Мисрда дон бор экан, деб эшитиб қолди. У ўғилларини, яъни бизнинг боболаримизни Мисрга биринчи бор сафарга жўнатди. 13Улар Мисрга иккинчи марта борганларида, Юсуф акаларига ўзини танитди. Шундай қилиб, Юсуфнинг уруғ–аймоғи фиръавнга маълум бўлди. 14Шундан кейин Юсуф отаси Ёқубни, ҳамма қариндош–уруғларини ёнига чақирди. Улар ҳаммаси бўлиб етмиш беш#7:14 етмиш беш — бу сон Ибтидо 46:27 нинг ва Чиқиш 1:5 нинг қадимий юнонча таржимасидан олинган. Ибронийча матнда бу сон “етмиш” деб ёзилган. Ибтидо 46:20 нинг қадимий юнонча таржимасида матнга бешта исм қўшилган (Эфрайим ва Манашенинг ўғиллари ва набиралари), бу исмлар ибронийча матнда йўқ. киши эдилар. 15Шундай қилиб, Ёқуб Мисрга кетди. Ёқуб ҳам, унинг ўғиллари, яъни ота–боболаримиз ҳам Мисрда вафот этдилар. 16Уларнинг суякларини Шакам шаҳрига олиб келиб, Иброҳимнинг мақбарасига қўйдилар. Бу мақбарани Иброҳим шакамлик Хамўрнинг ўғилларидан бир қанча кумушга сотиб олган эди.
17Худонинг Иброҳимга берган ваъдаси амалга ошадиган пайт яқинлашгани сари, Мисрдаги халқимиз ғоят кўпайиб борар эди. 18Мисрни бошқа ҳукмдор бошқара бошлади. У Юсуф тўғрисида ҳеч нарса билмасди. 19Улар ота–боболаримизга найранг ишлатдилар. Ота–боболаримиз чақалоқларидан воз кечишларига тўғри келди, чақалоқлари ўлдирилди. 20Шу пайтда Мусо туғилган эди. У жуда чиройли бола эди. Ота–онасининг уйида Мусони уч ой парваришлаганларидан кейин 21охири, воз кечишга мажбур бўлдилар. Фиръавннинг қизи Мусони сақлаб олиб, ўз ўғлидай тарбия қилди. 22Мусога Мисрликларнинг илму маърифати ўргатилди, у сўзда ҳам, ишда ҳам буюк одам бўлди.
23Мусо қирқ ёшга кирганда, унинг юрагида қардошлари бўлган Исроил халқини кўриш орзуси туғилди. 24Мисрликлардан бири Исроил халқидан биттасига шафқатсизлик қилаётганини кўрганда, Мусо қардошини ҳимоя қилди. Мисрликни ўлдириб, қардошининг ўчини олди. 25Мусо: «Худо мен орқали халқимни озод қилмоқчи, буни халқим тушунса керак», деб ўйлади. Аммо улар тушунмадилар. 26Кейинги куни Мусо Исроил халқидан иккитаси жанжаллашаётганини кўриб, уларни яраштирмоқчи бўлди: «Қулоқ солинглар, эй одамлар, ахир, сизлар биродарсизлар! Нега бир–бирингизни хафа қиляпсизлар?» 27Аммо қардошини хафа қилаётган одам Мусони туртиб деди: «Ким сени бизнинг устимиздан ҳукмдор ёки ҳакам қилиб қўйди? 28Кеча Мисрликни ўлдирганингдай мени ҳам ўлдирмоқчимисан?»#7:26-28 Чиқиш 2:13-14 га қаранг. 29Мусо бу гапни эшитгач, Мисрдан қочиб кетди ва Мидиён юртида#7:29 Мидиён юрти — айнан қаерда жойлашгани маълум эмас. Бу юрт Мисрдан шарқда, Синай ярим оролида ё Ўлик денгизнинг жанубидаги ерларда ёки ҳозирги Ақаба қўлтиғининг шарқ томонида жойлашган бўлиши мумкин. мусофир бўлиб яшай бошлади. Бу юртда Мусо икки ўғил кўрди.
30Орадан қирқ йил ўтгач, Мусо саҳродаги Синай тоғи ёнида бўлганда, бута алангаси ичида унга бир фаришта#7:30 бир фаришта — Эгамизнинг фариштаси назарда тутилган (Чиқиш 3:2 га қаранг), баъзан шу йўл билан Худонинг Ўзи зоҳир бўлишига ишора қилинади. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЭГАМИЗНИНГ ФАРИШТАСИ иборасига қаранг. зоҳир бўлди#7:30 …бута алангаси ичида унга бир фаришта зоҳир бўлди — Чиқиш 3:1-10 га қаранг.. 31Мусо буни кўриб, ҳайрон бўлди. Яхшироқ кўриш учун бутага яқин борди. Шу пайт у Эгамизнинг овозини эшитди: 32«Мен ота–боболарингиз — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман.» Мусо қўрққанидан титраб, қарашга журъат этмади. 33Шунда Эгамиз Мусога деди: «Оёғингдаги чориғингни еч, чунки сен турган жой муқаддас ердир. 34Халқимнинг Мисрда чеккан азобларини кўрдим, уларнинг оҳ–воҳларини эшитдим. Мен уларни озод қилиш учун келдим. Энди кел, Мен сени Мисрга юбораман.»
35Мана шу Мусони халқ рад қилиб, унга: «Ким сени бизга ҳукмдор ва ҳакам қилиб қўйди?» деб айтганди. Худонинг Ўзи эса Мусони ҳукмдор ва халоскор қилиб юборди. У буни бута ичида зоҳир бўлган фаришта орқали амалга оширди. 36Мусо Исроил халқини Мисрдан олиб чиқди. Мисрда, Қизил денгизда ва саҳрода қирқ йил давомида мўъжизалар ва аломатлар кўрсатди. 37Исроил халқига: «Худо сизлар учун ўз халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради#7:37 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар Мусонинг гапига қўшимча қилинган: унга қулоқ солинглар.»#7:37 Қонунлар 18:15 га қаранг., деб айтган ҳам ўша Мусо эди. 38Саҳрода Исроил халқи билан бирга яшаган Мусодир, Синай тоғида оталаримиз билан бирга турган, фаришта билан гаплашган ҳам удир. Бизга бериладиган Худонинг ҳаётбахш каломини Мусо фариштадан қабул қилди. 39Аммо ота–боболаримиз Мусога итоат этишни истамадилар. Аксинча, улар Мусони менсимай, кўнгилларида Мисрга қайтишга мойил бўлдилар. 40Улар Ҳорунга шундай дедилар: «Биз учун худолар ясаб бер, улар бизни йўлда бошлаб борсин. Бизни Мисрдан олиб чиққан Мусога нима бўлганини билмаймиз.»#7:40 Чиқиш 32:1 га қаранг. 41Ўша пайтда улар бузоқ тасвирини ясадилар, ўша бутга қурбонлик қилдилар. Шундай қилиб, қўлларининг ижоди олдида кўнгилхушлик қилдилар. 42Шу сабабдан Худо улардан юз ўгирди, самовий жисмларга сажда қилишсин, деб уларни тарк этди. Зотан, пайғамбарлар китобида шундай ёзилган:
«Эй Исроил халқи, сизлар жуда кўп қурбонликлар келтирасизлар! Мен ота–боболарингизни қирқ йил саҳрода олиб юрганимда, улардан шу қадар кўп қурбонлигу назрларни талаб қилмадим! 43Сизлар ўзингиз ясаган худоларга — Мўлах ва Райфон#7:43 Мўлах ва Райфон — Мўлах Оммон халқи сажда қилган худо эди, Райфон эса Мисрликлар сажда қилган Сатурн сайёра худоси эди. тасвирларига топиниб юрибсизлар. Шунинг учун Мен сизларни Бобил юртига сургун қиламан. Қани, энди туринглар! Мўлахнинг чодирини ва Райфоннинг тасвири бўлган юлдузни кўтариб олиб кетинглар.»#7:42-43 Стефан бу ўринда Амос 5:25-27 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган. Амос пайғамбар Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолисининг милоддан олдинги 722 йилда Оссурияга сургун бўлганига ишора қилган. Мазкур оятларда эса Стефан Дамашқ шаҳри ўрнига (Амос 5:26-27 га қаранг) Бобил номини ишлатади. Шу йўсинда у Яҳудо, яъни жанубий шоҳлик аҳолисининг милоддан олдинги 586 йилда Бобилга сургун бўлганига ишора қилади. Шу орқали Стефан Қуддус ва Яҳудода яшаётган замондошларига ота–боболари Худога садоқатсизлик қилганини эслатяпти.
44Саҳрода ота–боболаримизнинг Муқаддас аҳд чодири#7:44 Муқаддас аҳд чодири — юнонча матнда Гувоҳлик чодири, Муқаддас чодирнинг яна бир номи. Юнонча матндаги иборанинг гувоҳлик сўзи ўнта амр ёзилган иккита тош лавҳага ишора қилади. Бу тош лавҳалар Худо ва Унинг халқи ўртасида тузилган аҳднинг далили, яъни тошга битилган гувоҳлик бўлиб хизмат қиларди. Мусо даврида бу икки тош лавҳа Муқаддас чодирдаги Аҳд сандиғининг ичида сақланарди (Чиқиш 40:20 га қаранг). бор эди. Бу Чодир, Худо Мусога буюргандай, У кўрсатган намуна бўйича ясалган эди. 45Кейинроқ ўша Чодир оталаримизга берилди. Оталаримиз Ёшуа билан кетганларида Чодирни ўзлари билан олиб кетдилар. Ўшанда Худо қувиб юборган халқларнинг ерини оталаримиз тортиб олган эдилар. Чодир шоҳ Довуд замонигача ўша юртда оталаримиз билан қолди. 46Худонинг марҳаматига сазовор бўлган Довуд: «Ёқубнинг Худосига маскан#7:46 …Ёқубнинг Худосига маскан… — баъзи юнон қўлёзмаларидан. Юнонча матнда …Ёқубнинг хонадонига маскан…, бу ўринда мазкур ибора Ёқубнинг авлоди Худога сажда қиладиган Маъбад деган маънони билдиради. қуриб берай», деб Ундан изн сўради. 47Аммо Худога уйни Сулаймон қуриб берди. 48Ваҳоланки, Худойи Таоло инсон қўллари билан ясалган уйларда истиқомат қилмайди. Худо пайғамбар орқали айтгандай:
49«Осмон Менинг тахтимдир,
Ер оёғим тагидаги курсидир.
Менга қандай уй қуриб бера оласиз?!
— демоқда Эгамиз. —
Қайси жой Менга маскан бўла олади?!
50Ахир, ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратганман.»#7:50 Ишаё 66:1-2 га қаранг.
51Сизлар ўжар халқсиз! Эй юраклари, қулоқлари суннат қилинмаганлар!#7:51 Эй юраклари, қулоқлари суннат қилинмаганлар! — суннат Худонинг Иброҳим ва унинг авлоди билан қилган аҳд белгиси эди (Ибтидо 17:9-14 га қаранг). Суннат яҳудийларнинг Худога содиқлигини ва Унинг танлаган халқига тегишли эканини кўрсатади. Бу оятдаги “юраклари, қулоқлари суннат қилинмаганлар” ибораси кўчма маънода ишлатилиб, тузилган аҳднинг ташқи белгиси бўлган жисмоний суннат етарли эмаслигини кўрсатади. Стефан бу сўзлари билан ўша яҳудий йўлбошчилари ҳам ўз ота–боболари сингари, Худога садоқатсиз ва итоатсиз эканига урғу беряпти. Сизлар ҳам, ота–боболарингизга ўхшаб, ҳар доим Муқаддас Руҳга қарши турасизлар. 52Ота–боболарингиз пайғамбарларнинг ҳаммасини қувғин қилганлар! Солиҳ Зотнинг#7:52 Солиҳ Зот — Исо Масиҳга ишора. келишини башорат қилганларни улар ўлдирганлар! Энди эса сизлар Солиҳ Зотни сотиб, қатл қилдингизлар. 53Худонинг қонунини олган сизларсиз. Аммо ўша қонун сизларга фаришталар орқали берилганига#7:53 ўша қонун сизларга фаришталар орқали берилгани — Қонунлар 33:2-4, Галатияликлар 3:19, Ибронийлар 2:2 га қаранг. қарамай, сизлар унга риоя қилмадингизлар.”
54Олий кенгаш аъзолари Стефаннинг сўзларини эшитиб, ғазабга миндилар, ғазабдан тишларини ғижирлатдилар. 55Аммо Муқаддас Руҳга тўлган Стефан осмонга тикилиб, Худонинг улуғворлигини кўрди. Исо Худонинг ўнг томонида#7:55 ўнг томони — ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган. турар эди.
56“Қаранглар! — деди Стефан. — Мен осмон очилганини кўряпман. Инсон Ўғли#7:56 Инсон Ўғли — Исо Масиҳ кўпинча Ўзига нисбатан ишлатган унвон. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИНСОН ЎҒЛИ иборасига қаранг. Худонинг Ўнг томонида турибди!”
57Улар эса қўллари билан қулоқларини беркитиб олдилар, сўнг бирданига ҳаммалари овозлари борича бақириб, Стефанга ташландилар. 58Улар Стефанни шаҳар ташқарисига олиб чиқдилар ва тошбўрон қилдилар. Унга қарши гувоҳлик берганлар эса чопонларини Шоул#7:58 Шоул — Павлус исми билан танилган, у кейинчалик ҳаворий бўлган (13:9 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). деган йигитнинг оёқлари остига қўйдилар.
59Улар Стефанни тошбўрон қилаётганларида, Стефан: “Эй Раббим Исо, руҳимни ол!” деб ибодат қилди. 60Сўнгра у тиз чўкиб, овози борича: “Эй Раббим Исо! Бу гуноҳни уларга юкламагин!” деб бақириб, жон берди.
Currently Selected:
Ҳаворийлар 7: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020