YouVersion Logo
Search Icon

Ҳаворийлар 6

6
6–БОБ
Хизматга танланган етти киши
1Шу вақт давомида шогирдларнинг сони ортиб бораверди. Аммо шу пайтда юнонзабон ва орамийзабон#6:1 орамийзабон — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз иброний тилини ёки орамий тилини билдириши мумкин. Ўша пайтда қадимги Фаластинда яшаган яҳудийлар одатда орамий тилида гаплашар эдилар. яҳудий имонлилар орасида зиддият пайдо бўлди. Юнонзабон яҳудийлар: “Кундалик озиқ–овқат тақсимланганда, юнонзабон бевалар эътибордан четда қоляптилар”, деб эътироз билдирдилар. 2Ўн икки ҳаворий жамики шогирдларни йиғиб, уларга шундай дедилар:
— Биз Худонинг каломини ваъз қилишни бир четда қолдириб, озуқа тарқатиш билан овора бўлишимиз нотўғри. 3Биродарлар, орангиздан етти кишини танланглар. Улар обрў–эътиборга эга, Муқаддас Руҳга ва доноликка тўлиб–тошган бўлсин. Уларни бу хизматга тайин этайлик. 4Биз эса ўзимизни ибодатга ва Худо каломининг хизматига бағишлайлик.
5Уларнинг гапи бутун жамоага маъқул бўлди. Жамоа имонга ва Муқаддас Руҳга тўла Стефанни, шунингдек, Филип, Прохорус, Никанор, Тимон, Парменас ва илгари яҳудий динига кирган#6:5 …яҳудий динига кирган… — 2:10 изоҳига қаранг. Антиохиялик Николасни танладилар. 6Улар бу одамларни ҳаворийларнинг олдига турғизиб қўйдилар. Ҳаворийлар уларга қўлларини қўйиб, ибодат қилдилар.
7Шундай қилиб, Худонинг сўзи ёйилиб бораверди. Шогирдлар сони Қуддусда кўпайди. Руҳонийларнинг кўпчилиги имонга келдилар.
Стефан ҳибсга олинади
8Стефан Худонинг марҳаматига ва илоҳий қудратга тўлган эди#6:8 Стефан Худонинг марҳаматига ва илоҳий қудратга тўлган эди — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Стефан имони комил ва илоҳий қудратга тўлган эди.. У халқ орасида ажойиб мўъжизалар ва аломатлар кўрсатди. 9Аммо “Озод қилинган қуллар” деган синагога аъзоларининг баъзилари — Киринеяликлар, Искандарияликлар, шунингдек, Киликия ва Асияликлар Стефан билан баҳслаша бошладилар. 10Муқаддас Руҳ Стефанга кўп донолик берди, шунинг учун улар Стефаннинг гапларини инкор қила олмадилар. 11Шундан кейин синагога аъзолари баъзи одамларни гижгижлаб: “Стефан Мусога ва Худога қарши куфр сўзлар айтганини эшитдик”, деб айтишга кўндирдилар. 12Шу йўл билан улар халқни, йўлбошчиларни, Таврот тафсирчиларини қайрадилар. Улар Стефанни ушлаб, Олий кенгашга олиб келдилар. 13Шунда улар сохта гувоҳларни ёлладилар. Сохта гувоҳлар шундай дедилар: “Бу одам мана шу муқаддас Маъбадга ва қонунга қарши гаплар айтишдан тўхтамаяпти. 14Унинг айтишича, Носиралик Исо Маъбадни қулатар эмиш, Мусо бизларга берган урф–одатларни ўзгартирар эмиш.” 15Олий кенгашда ўтирганлар Стефанга тикилиб қарадилар, унинг юзи худди фариштанинг юзига ўхшаш эканини кўрдилар.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in