Ҳаворийлар 13
13
13–БОБ
Барнабо билан Шоул сафарга жўнатилади
1Антиохиядаги имонлилар жамоатида пайғамбарлар ва муаллимлар ҳам бор эди. Барнабо, Қорача лақабли Шимўн, Киринеялик Лукиёс, вилоят ҳукмдори#13:1 вилоят ҳукмдори — юнонча матнда тетрарх. Бу унвон Рим империяси томонидан жорий қилинган бўлиб, ҳокимияти чекланган ва фақат Рим ҳукумати рухсати билан иш юритадиган ҳукмдорга нисбатан қўлланилган. Авом халқ орасида бундай ҳукмдор шоҳ деб аталар эди (мисол учун, Матто 14:9, Марк 6:14 га қаранг). Ҳирод#13:1 Ҳирод — 4:27 нинг биринчи изоҳига қаранг. билан бирга ўсган Манахим ва Шоул#13:1 Шоул — Павлус исми билан танилган (шу бобнинг 9–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). шулар жумласидан эди. 2Улар Эгамизга сажда қилиб, рўза тутар эканлар, Муқаддас Руҳ уларга шундай деди: “Барнабо билан Шоулни Менга бағишланглар, токи улар Мен тайинлаган ишни бажарсинлар.” 3Улар рўза тутиб, ибодат қилдилар, сўнг қўлларини Барнабо билан Шоулга қўйиб, икковини сафарга жўнатдилар.
Кипрда
4Муқаддас Руҳ буйруғига кўра, Барнабо билан Шоул йўлга тушдилар#13:4 …Барнабо билан Шоул йўлга тушдилар — Павлуснинг Хушхабар ёйиш мақсадида қилган биринчи сафарининг бошланиши (“Хариталар” бўлимига қаранг). Улар Антиохияга қайтиб келганларида бу сафар якунланган (14:26-28 га қаранг).. Улар Селевкия шаҳрига#13:4 Селевкия шаҳри — Антиохиядан қарийб 20 километр ғарбда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган. бориб, у ердан кемада Кипрга сузиб кетдилар. 5Саламис шаҳрига келганларидан кейин, яҳудийларнинг синагогаларида Худонинг каломини ваъз қилдилар. Юҳанно#13:5 Юҳанно — Марк исми билан ҳам танилган (12:12, 25 га қаранг). ҳам улар билан бирга бўлиб, хизматда ёрдам берар эди.
6Улар бутун оролни у бошидан бу бошигача кезиб чиқиб, Пафос шаҳрига келдилар. У ерда Барёшуа деган сеҳргарга дуч келдилар. У одам яҳудийларнинг сохта пайғамбари эди. 7Барёшуа оролнинг ҳокими Сергиюс Павлуснинг#13:7 оролнинг ҳокими Сергиюс Павлус — Рим ҳукумати томонидан тайинланган ҳоким. яқинларидан бири эди. Сергиюс Павлус ақлли одам эди. У Барнабо билан Шоулни ҳузурига чақириб, Худонинг каломини эшитмоқчи бўлди. 8Аммо сеҳргар Элимос Барнабо билан Шоулга қарши чиқди. (Элимос Барёшуанинг яна бир исми бўлиб, юнончада “сеҳргар” демакдир.) Элимос ҳокимни имондан тойдиришга ҳаракат қилди. 9Шоул, яъни Павлус#13:9 Шоул, яъни Павлус — Павлуснинг ибронийча исми Шоул, лотинча исми Павлус бўлган. Китобнинг шу жойидан бошлаб, муаллиф уни Павлус деб атайди., Муқаддас Руҳга тўлиб, сеҳргарга тик боқиб 10деди:
— Эй иблис ўғли! Сен ҳар қандай ҳақиқатнинг душманисан, юрагинг айёрлик ва ярамасликларга тўла. Эгамизнинг тўғри йўлини бузиб кўрсатишни қачон бас қиласан?! 11Энди эшит: Эгамизнинг қўли сенга қарши кўтарилган, сен маълум бир вақтгача кўр бўлиб қоласан, қуёш нурини кўрмайсан.
Шу заҳоти Элимоснинг кўзи олди хиралашиб, қоронғи бўлди. Элимос у ёқ–бу ёқни пайпаслаб, қўлидан етаклаб юрадиган биронтасини излади. 12Ҳоким юз берган воқеани кўриб, имонга келди, чунки у Раббимиз Исо ҳақидаги таълимотдан ҳайратга тушган эди.
Писидиядаги Антиохия шаҳрида
13Павлус билан унинг ҳамроҳлари Пафос шаҳридан сузиб, Памфилиядаги Перга шаҳрига келдилар. Юҳанно#13:13 Юҳанно — Марк исми билан ҳам танилган (12:12, 25 га қаранг). шу ерда уларни тарк этиб, Қуддусга қайтди. 14Қолганлар эса Пергадан жўнаб, Писидиядаги Антиохия шаҳрига келдилар. Шаббат куни улар синагогага кириб ўтиришди. 15Таврот ва Пайғамбарлар битикларидан#13:15 Таврот ва Пайғамбарлар битиклари — Таврот (Мусонинг қонуни деган ном билан ҳам юритилади) ва Пайғамбарлар битиклари (унинг таркибига баъзи тарихий китоблар ҳам кирган) Эски Аҳд тўпламининг иккита қисмини назарда тутган. қироат тугагач, синагоганинг йўлбошчилари: “Биродарлар, агар бизга бирор насиҳатингиз бўлса, марҳамат”, деб уларга хабар юбордилар. 16Павлус ўрнидан туриб, қўли билан “жим” деган ишорани қилди, сўнг сўз бошлади: “Эй Исроил халқи! Худодан қўрқадиган#13:16 …Худодан қўрқадиган… — 10:2 изоҳига қаранг. бошқа халқлар, қулоқ солинглар! 17Мана шу Исроил халқининг Худоси бизнинг ота–боболаримизни танлаб олди. Улар Мисрда мусофир бўлиб яшаган вақт давомида Худо улардан буюк халқ яратди. Буюк қудрати билан уларни Мисрдан олиб чиқди. 18Қирқ йил давомида Худо уларнинг саҳродаги қилмишларига чидади#13:18 …Худо уларнинг саҳродаги қилмишларига чидади — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Худо саҳрода уларга ғамхўрлик қилган.. 19У Канъон юртида етти элатни#13:19 етти элат — Қонунлар 7:1-2 га қаранг. қириб ташлаб, уларнинг юртини Исроил халқига мулк қилиб берди. 20Буларнинг ҳаммаси тахминан 450 йил#13:20 450 йил — Исроил халқининг Мисрда бўлган вақтини (Ибтидо 15:13 га қаранг), Синай саҳросида юрган пайтларни (Саҳрода 32:13 га қаранг) ва Канъон юртини босиб олган ва қабилаларга бўлиб берган пайтни ўз ичига олади. давом этди.
Бундан кейин Худо уларга Шомуил пайғамбар замонигача ҳакамларни берди. 21Кейин Исроил халқи шоҳ сўраган эди, Худо уларга Киш ўғли Шоулни шоҳ қилиб берди. Шоул Бенямин қабиласидан бўлиб, қирқ йил ҳукмронлик қилди. 22Худо Шоулни тахтдан туширгандан кейин, Довудни Исроил халқининг шоҳи қилди. Худо у ҳақда шундай деган эди: «Эссай ўғли Довудни Ўзимнинг кўнглимга мос деб топдим. Довуд Менинг ҳамма хоҳишларимни бажо қилади.»#13:22 1 Шоҳлар 13:14, Забур 88:21 га қаранг. 23Худо берган ваъдасига мувофиқ, Довуд наслидан Исони Исроил халқига нажоткор қилиб юборди. 24Исо хизматини бошламасдан олдин, Яҳё бутун Исроил халқига, гуноҳларингиздан қайтинглар, сувга чўминглар, деб ваъз қилди. 25Яҳё хизматини якунлаётиб: «Сизлар мени ким деб биласизлар? Мен ваъда қилинган Зот эмасман. У мендан кейин келади. Мен Унинг чориқларини ечиб қўйишга ҳам арзимайман», деган эди#13:25 Яҳё…деган эди — Юҳанно 1:20, Луқо 3:15-16 га қаранг..
26Эй биродарларим, Иброҳим авлодлари! Эй Худодан қўрқадиган бошқа халқлар! Нажот ҳақидаги бу хабар бизга берилган. 27Аммо Қуддус аҳолиси ва уларнинг ҳукмдорлари Исонинг кимлигини танимадилар. Гарчи улар ҳар Шаббат куни ўқилаётган пайғамбарларнинг сўзларини эшитсалар–да, пайғамбарлар Исо ҳақида ёзганини улар тушунмадилар. Исони ўлимга маҳкум қилиб, пайғамбарларнинг башоратларини амалга оширдилар. 28Ўлимга маҳкум қилиш учун улар сабаб топа олмаган бўлсалар ҳам, Пилатдан#13:28 Пилат — 3:13 нинг иккинчи изоҳига қаранг. Уни ўлдиришни талаб қилдилар. 29У тўғрида ёзилган ҳар бир нарсани амалга оширганларидан кейин, жасадини ёғочдан#13:29 ёғоч — 5:30 изоҳига қаранг. тушириб, қабрга қўйдилар. 30Аммо Худо Уни ўликдан тирилтирди. 31Бир неча кун У Жалиладан Қуддусга Ўзи билан келганларга зоҳир бўлиб турди. Ҳозир улар Исроил халқига гувоҳлик беряптилар.
32-33Барнабо билан мен эса бу Хушхабарни сизларга эълон қилмоқдамиз: Худо Исони тирилтирди! Шу орқали ота–боболаримизга берган ваъдасини уларнинг фарзандлари бўлмиш бизлар учун бажарди. Бу ҳақда Забурнинг иккинчи саносида шундай ёзилган:
«Сен Менинг Ўғлимсан,
Бугун Мен Сенга Ота бўлдим.»#13:32-33 Забур 2:7 га қаранг.
34Ахир, Худо, Уни ўликдан тирилтираман, Уни қабрда чиритмайман, деб ваъда берган эди. У шундай деган эди:
«Довудга ваъда қилган табаррук баракаларни сизларга бераман.»#13:34 Муаллиф бу ўринда Ишаё 55:3 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.
35Бошқа бир санода бу янада тўлиқроқ тушунтирилган:
«Тақводорингни#13:35 Тақводоринг — юнонча матндан сўзма–сўз таржимаси Муқаддас бўлганинг. қабрда чиритмайсан.»#13:35 Забур 15:10 га қаранг.
36Дарвоқе, Довуд ўз вақтида Худонинг мақсади учун хизмат қилган эди. Довуд вафот этгач, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг танаси қабрда чириди. 37Аммо Худо тирилтирган Исонинг танаси чиримади. 38Шунинг учун, эй биродарларим, эшитинглар! Гуноҳларимиз Исо орқали кечирилишини биз сизларга эълон қилмоқдамиз. 39Исога ишонган ҳар бир киши ҳамма гуноҳларидан У орқали оқланади. Мусонинг қонуни орқали эса оқланиб бўлмайди. 40Эҳтиёт бўлинглар, токи пайғамбарлар айтган қуйидаги сўзлар бошингизга тушмасин:
41«Қаранглар, эй мазахчилар!
Ҳайратда қолиб ўлинглар!
Сизнинг даврингизда Мен шундай бир иш қиламанки,
Эшитсангиз қулоқларингизга ишонмайсизлар.»#13:41 Муаллиф бу ўринда Хабаққуқ 1:5 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.”
42Павлус билан Барнабо синагогадан чиқар эканлар, халқ уларга: “Келгуси Шаббат куни ҳам шу нарсалар тўғрисида гапириб берсангизлар”, деб илтимос қилдилар. 43Синагогадаги йиғиндан кейин халқ тарқалди. Павлус билан Барнабога кўплаб яҳудийлар ва яҳудий динига кирган#13:43 …яҳудий динига кирган… — 2:10 изоҳига қаранг. тақводорлар эргашдилар. Павлус билан Барнабо уларга, Худонинг марҳамати остида яшашни давом эттиринглар, деб далда бердилар.
44Кейинги Шаббат куни ҳам деярли бутун шаҳар Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни эшитиш учун йиғилди. 45Яҳудийлар шунчалик кўп одамни кўриб, қаттиқ ҳасад қила бошладилар. Павлуснинг айтганларига қарши чиқиб, уни ҳақоратладилар. 46Шунда Павлус билан Барнабо иккови жасорат билан шундай дедилар:
— Худонинг каломини биринчи навбатда сизларга билдиришимиз керак эди. Аммо сизлар Худонинг каломини рад қилдингизлар ва ўзларингизни абадий ҳаётга нолойиқ деб билдингизлар. Шунинг учун биз ғайрияҳудийларнинг олдига кетяпмиз. 47Эгамиз бизга шундай амр берган эди:
“Ернинг четигача нажотни олиб боринглар деб,
Мен сизларни ғайрияҳудийларга нур қиламан.”#13:47 Ишаё 49:6 га қаранг.
48Ғайрияҳудийлар бу гапни эшитиб, хурсанд бўлдилар. Улар Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни иззат–ҳурмат билан қабул қилдилар. Абадий ҳаёт учун танланганларнинг ҳаммаси имонга келди. 49Шундай қилиб, Раббимиз Исо ҳақидаги хабар юрт бўйлаб ёйилиб бораверди. 50Аммо яҳудийлар шаҳарнинг юқори мартабали, Худодан қўрқадиган#13:50 …Худодан қўрқадиган… — 10:2 изоҳига қаранг. аёлларини ва эътиборли эркакларини қайраб, Павлус билан Барнабони таъқиб қилиб, уларни юртдан қувиб чиқаришга ундадилар. 51Ҳаворийлар эса огоҳлантириш тариқасида оёқларининг чангини қоқиб#13:51 …огоҳлантириш тариқасида оёқларининг чангини қоқиб… — одамлар Худонинг элчиларини рад этганлари учун, ҳаворийлар оёқларидаги чангни қоқиб кетардилар. Ҳаворий Павлус ҳам шунга ўхшаш ҳаракатни ишлатган (18:6 га қаранг). Бу ҳаракат ўша одамларнинг аянчли қисматини, яъни Худо томонидан рад этилишини ва Унинг шоҳлигидан бенасиб қолиш хавфини англатарди., Икония шаҳрига кетдилар. 52Антиохиядаги шогирдлар севинч ва Муқаддас Руҳга тўлиб боравердилар.
Currently Selected:
Ҳаворийлар 13: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020