YouVersion Logo
Search Icon

Ҳаворийлар 14

14
14–БОБ
1Худди шунга ўхшаш воқеа Икония шаҳрида#14:1 Икония шаҳри — Икония, Листра ва Дарба шаҳарлари Ликонияда жойлашган эди (шу бобнинг 6–оятига қаранг). Ликония Римнинг Галатия вилоятидаги бир туман бўлган. юз берди: Павлус билан Барнабо синагогага кириб, оташин ваъз айтдилар. Натижада бир қанча яҳудийлар билан ғайрияҳудийлар#14:1 ғайрияҳудийлар — юнонча матнда юнонлар. Ўша даврда юнонлар сўзи нафақат миллати юнон бўлган, балки юнон тилида сўзлашувчи, юнон урф–одатларига риоя қилувчи одамларга нисбатан ҳам ишлатилган. Синагогаларга бориб, у ердаги маросимларда қатнашадиган ғайрияҳудийлар “Худодан қўрқадиганлар” деб аталган (10:2 изоҳига қаранг). имонга келдилар. 2Аммо имонга келмаган яҳудийлар ғайрияҳудийларни қайраб, уларни имонлиларга қарши қўзғатдилар. 3Павлус билан Барнабо бу ерда узоқ вақт қолиб, Раббимиз Исо ҳақида жасорат билан гапиравердилар. Раббимиз ҳам уларга мўъжизалар ва аломатлар кўрсатиш қудратини бериб, Ўзининг марҳамати ҳақидаги хабарни улар орқали тасдиқлади. 4Шаҳар аҳолиси эса иккига бўлинди: баъзилари яҳудийлар томонга ўтди, бошқалари эса ҳаворийларга қўшилди.
5Шундан кейин яҳудийлар ва ғайрияҳудийлар ўз йўлбошчилари билан бирга ҳаворийларга ҳамла қилиб, уларни тошбўрон қилмоқчи бўлдилар. 6Ҳаворийлар бу тўғрида билиб қолганларидан кейин Ликониянинг бошқа ҳудудларига қочиб кетдилар. Улар Листра ва Дарба шаҳарларида ва уларнинг ён–атрофидаги жойларда ҳам 7Хушхабарни ваъз қилишда давом этдилар.
Листра ва Дарба шаҳарларида
8Листра шаҳрида бир одам бўлиб, оёқларини қимирлата олмасдан ўтирарди. У туғма майиб бўлиб, ҳеч қачон юрмаган эди. 9Павлус гапираётганда, у қулоқ солиб ўтирган эди. Павлус унга тикилиб қаради. У одамнинг шифо топишига ишончи борлигини кўриб, 10унга баланд овозда деди:
— Ўрнингдан тур!#14:10 Ўрнингдан тур! — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Раббим Исо Масиҳ номидан сенга айтаман: ўрнингдан тур!
У одам сакраб ўрнидан турди–да, юра бошлади. 11Оломон Павлуснинг қилган ишини кўргач, Ликоний тилида: “Худолар бизнинг олдимизга инсон қиёфасида келибди!” деб шовқин солдилар. 12Улар Барнабони Зевс, Павлус нотиқ бўлгани учун уни Хермес#14:12 …Зевс…Хермес… — қадимдаги юнонларнинг худоларидан иккитаси. Зевс — олий худо, Хермес эса ҳамма худоларнинг, хусусан Зевснинг элчиси ҳисобланган. деб аташди. 13Зевснинг маъбади шаҳар ташқарисида эди. Зевс руҳонийси шаҳар дарвозаларига буқалар ва гулчамбарлар олиб келди. Руҳоний билан оломон қурбонлик назр қилмоқчи бўлдилар. 14Ҳаворийлар Барнабо билан Павлус буни эшитиб, қаттиқ изтироб чекиб, кийимларини йиртдилар#14:14 …кийимларини йиртдилар… — бу ҳаракат юз бераётган воқеадан уларнинг ҳайратланиб, изтиробга тушганларини кўрсатади., оломон орасига ёриб кирдилар. Улар шундай деб бақирдилар:
15— Нимага бундай қиляпсизлар! Биз ҳам сизлар сингари, инсонлармиз! Биз сизларга Хушхабар олиб келдик, токи сизлар анави беҳуда нарсалардан юз ўгиринглар, осмон билан ерни, денгизни ва улардаги ҳамма мавжудотни яратган барҳаёт Худога юз буринглар. 16Ўтмишда Худо ҳамма халқларни ўз ҳолига қўйди. 17Аммо шунга қарамай, Ўз эзгулигини кўрсатиб, осмондан ёмғир ёғдириб келди, мавсумида ҳосил берди, ризқингизни тугал қилиб, юракларингизни шодликка тўлдирди.
18Шу гапларни айтиб, ҳаворийлар, биз учун қурбонлик келтирманглар, деб оломонни зўрға тўхтатиб қолдилар#14:18 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар оятга қўшимча қилинган: ва уларни уй–уйларига юбордилар. Ўзлари эса яна шу ерда таълим беришни давом этдилар..
19Антиохия ва Икониядан баъзи бир яҳудийлар келиб, халқни ўзларига оғдириб олдилар. Улар#14:19 …келиб, халқни ўзларига оғдириб олдилар. Улар… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида …у ерга келди. Ҳаворийлар жасорат билан ваъз айтиб турганда, ўша яҳудийлар: “Улар бирон ҳақиқатни айтишгани йўқ, ҳамма сўзлари ёлғон”, деб халқни ҳаворийлардан юз ўгиришга ундадилар. Халқни ўзларига оғдириб олгач, улар…. Павлусни тошбўрон қилдилар ва “У ўлди, шекилли”, деб уни шаҳардан ташқарига судраб чиқариб ташладилар. 20Шогирдлар Павлуснинг атрофига йиғилганларидан кейин эса, у ўрнидан туриб, шаҳарга қайтиб кирди. Эртаси куни эса Барнабо билан бирга Дарба шаҳрига кетди.
Павлус ва Барнабо Суриянинг Антиохия шаҳрига қайтадилар
21Улар Хушхабарни Дарба шаҳрида ваъз қилиб, кўп шогирдлар орттирганларидан кейин, Листра шаҳрига, сўнгра Икония ва Антиохия шаҳарларига қайтиб келдилар. 22Улар шогирдларни имонда собит қолишга ундаб: “Биз Худонинг Шоҳлигига киришимиз учун кўп машаққатларни бошдан кечиришимиз керак”, деб далда берардилар. 23Улар ҳар бир имонлилар жамоатига оқсоқоллар тайин қилдилар. Сўнг ибодат қилиб ва рўза тутиб, оқсоқолларни ўзлари ишонган Раббимиз Исонинг паноҳига топширдилар.
24Сўнгра улар Писидиядан ўтиб, Памфилияга келдилар. 25Перга шаҳрида Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилганларидан кейин, Атталияга кетдилар. 26Сўнг кемада Антиохияга қайтиб келдилар. Бу шаҳардаги жамоат уларни мана шу қилган ишлари учун Худонинг марҳаматига топширган эди#14:26 …жамоат уларни…Худонинг марҳаматига топширган эди — 13:1-3 га қаранг.. 27Ҳаворийлар Антиохияга келганларидан кейин, жамоатни бир жойга йиғдилар ва Худо улар орқали нималар қилганини, ғайрияҳудийларнинг имонга келиши учун Худо қандай йўл очиб берганини айтиб бердилар. 28Ҳаворийлар бу ерда шогирдлар билан бирга анча вақт қолдилар.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in