YouVersion
Pictograma căutare

Юҳанно 21

21
21–БОБ
Исо кўл бўйида зоҳир бўлади
1Бу ҳодисалардан кейин Исо Жалила кўли#21:1 Жалила кўли — юнонча матнда Тиберияс кўли, Жалила кўлининг яна бир номи. бўйида яна шогирдларига зоҳир бўлди. Бу шундай рўй берди: 2Бутрус#21:2 Бутрус — юнонча матнда Шимўн Бутрус (шу бобнинг 3, 7, 11–оятларида ҳам бор). 1:40 изоҳига қаранг., Тўма, яъни Дидимус#21:2 Тўма, яъни Дидимус — 11:16 изоҳига қаранг., Жалиладаги Каъна қишлоғидан бўлган Натанил, Забадиёнинг ўғиллари#21:2 Забадиёнинг ўғиллари — яъни Ёқуб ва Юҳанно. ва бошқа икки шогирд — ҳаммалари бирга йиғилган эдилар. 3Бутрус ёнидагиларга:
— Мен кетдим, балиқ тутаман, — деди.
— Биз ҳам сен билан борамиз, — дейишди улар. Сўнг қайиққа тушиб, жўнаб кетишди. Лекин ўша кеча ҳеч нарса тутишолмади.
4Кун ёришганда, Исо қирғоқда турган эди. Шогирдлари эса Унинг Исо эканлигини билмадилар.
5— Йигитлар, балиғингиз борми? — деб сўради Исо улардан.
— Йўқ, — деб жавоб берди улар.
6— Тўрингизни қайиқнинг ўнг томонига ташланглар, шунда тутасизлар, — деди Исо.
Улар тўрни ташладилар. Балиқ кўплигидан уни тортиб ололмадилар. 7Шу пайт Исонинг севикли шогирди#21:7 Исонинг севикли шогирди — яъни Юҳанно.:
— Бу Раббимиз Исо–ку! — деди Бутрусга. Бутрус буни эшитиши биланоқ, узун кўйлагининг этакларини белига қистирди–ю, кўлга сакради. 8Бошқа шогирдлар эса балиқ тўла тўрни судраганча, қайиқда келдилар. Улар қуруқликка яқин, тахминан икки юз тирсак#21:8 икки юз тирсак — тахминан 90 метрга тўғри келади. масофада эдилар. 9Қирғоққа чиққанларида, нонни ва ёнган кўмир устида пишаётган балиқни кўрдилар.
10Исо уларга:
— Ҳозир тутган балиғингиздан олиб келинглар, — деди. 11Бутрус бориб, тўрни қирғоққа тортиб чиқарди. Тўр катта балиқларга тўла эди. Ҳаммаси бўлиб 153 та балиқ бор эди. Балиқлар кўплигига қарамасдан, тўр йиртилмади.
12Исо шогирдларига:
— Қани, келинглар, нонушта қилиб олинглар, — деди. Улардан ҳеч бири: “Сиз кимсиз?” деб сўрашга ботинолмади, чунки Унинг Раббимиз Исо эканлигини билар эдилар. 13Исо уларнинг олдига бориб, нондан берди, балиқдан ҳам берди.
14Шу йўсин Исо тирилгандан кейин учинчи марта шогирдларига зоҳир бўлди.
Исонинг Бутрусга саволи
15Исо нонуштадан кейин Шимўн Бутрусдан#21:15 Шимўн Бутрус — Исо Масиҳ Шимўнга Бутрус исмини берган эди (Марк 3:16, Луқо 6:14 га қаранг). Баъзан у ҳақда сўз юритилганда, иккала исм ҳам биргаликда ишлатилади. сўради:
— Юҳанно#21:15 Юҳанно — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида бу исмнинг бошқа варианти Юнус. Шу бобнинг 16, 17–оятларида ҳам бор. ўғли Шимўн, сен Мени улардан кўпроқ яхши кўрасанми?
— Ҳа, Раббим! Мен Сени яхши кўришимни Ўзинг биласан–ку, — деди Унга Бутрус.
— Қўзиларимни ўтлат, — деди унга Исо.
16Исо иккинчи марта Бутрусдан сўради:
— Юҳанно ўғли Шимўн, сен Мени яхши кўрасанми?
— Ҳа, Раббим! Сени яхши кўришимни Ўзинг биласан–ку, — деди Бутрус Унга.
— Қўйларимни боқ, — деди унга Исо.
17Сўнг учинчи марта Бутрусдан сўради:
— Юҳанно ўғли Шимўн, сен Мени яхши кўрасанми?
Исо учинчи марта яна шу саволни бергани учун Бутрус хафа бўлди.
— Раббим! Сен ҳамма нарсани биласан, мен Сени яхши кўришимни ҳам биласан, — деди Бутрус. Исо унга шундай деди:
— Қўйларимни ўтлат! 18Сенга чинини айтайин: ёш бўлганингда камарингни ўзинг боғлар эдинг, хоҳлаган жойингга борар эдинг. Қариганингда эса қўлларингни узатасан, бошқа биров сени боғлайди, сени хоҳламаган жойингга олиб боради.
19Исо бу сўзлар орқали Бутруснинг қай йўл билан ўлиб, Худони улуғлашини билдирди#21:19 …Бутруснинг қай йўл билан ўлиб, Худони улуғлашини билдирди — бу гап Бутрус ўз имони учун қатл қилинишини англатади. Шу бобнинг 18–оятидаги “қўлларингни узатасан” сўзлари хочга михланишга ишора қилаётган бўлиши мумкин. Анъанага кўра, Бутрус оёғи осмондан қилиб хочга михланган.. Сўнгра унга:
— Ортимдан юр! — деди.
Исо ва Унинг севикли шогирди
20Бутрус бурилиб, Исонинг севикли шогирди#21:20 Исонинг севикли шогирди — яъни Юҳанно. орқаларидан эргашиб келаётганини кўрди. Бу шогирди кечки зиёфатда энгашиб, Исодан: “Ҳазрат, Сизни ким тутиб беради?” — деб сўраган эди. 21Бутрус уни кўриб, Исодан:
— Раббим, унинг тақдири нима бўлади? — деб сўради. 22Исо унга:
— Мен келгунимгача унинг тирик қолишини истасам, бундан сенга нима?! Сен ортимдан юравер, — деди.
23Шундай қилиб, имонлилар орасида бу шогирд ўлмайди деган гап–сўз тарқалиб кетди. Ҳолбуки, Исо уни ўлмайди, демаганди. У фақат: “Агар Мен келгунимгача унинг тирик қолишини истасам, бундан сенга нима?!” — деб айтган эди.
Хотима
24Ана шу шогирд бу ҳодисаларнинг ҳаммасига гувоҳ бўлиб, уларни ёзиб олган. Унинг гувоҳлиги ҳақиқат эканлигини биламиз. 25Исо яна кўп бошқа ишлар қилган. Булар бирма–бир ёзиб чиқилганда эди, ёзилган китоблар оламга ҳам сиғмас эди, деб ўйлайман#21:25 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўз оятга қўшимча қилинган: омин..

Evidențiere

Partajează

Copiază

None

Dorești să ai evidențierile salvate pe toate dispozitivele? Înscrie-te sau conectează-te