Исо нонларни олиб, шукрона дуосини ўқиди. Сўнг ўтирганларнинг ҳаммасига тарқатди. Балиқларни ҳам худди шундай қилди. Одамлар истаганларича едилар.
Ҳаммалари еб тўйганларидан кейин, Исо шогирдларига шундай деди:
— Ортиб қолган нон бурдаларини йиғиб олинглар, исроф бўлмасин.