Луқо 19
19
19–БОБ
Исо ва Заккай
1Исо Ерихо шаҳрига кириб, шаҳар бўйлаб ўтаётган эди. 2Бу шаҳарда Заккай деган бир одам бор эди. У солиқчилар#19:2 солиқчилар — 3:12 изоҳига қаранг. бошлиғи бўлиб, бой эди. 3Заккай “Исо ким экан?” деб Уни кўришга уринарди, аммо одам кўплигидан кўра олмасди, чунки унинг бўйи паст эди. 4У олдинга югуриб, Исони кўриш учун шикамора–анжир дарахти#19:4 шикамора–анжир дарахти — анжирнинг қадимги Яқин Шарқда кенг тарқалган бир тури. Катталиги ёнғоқ дарахтидай, барглари эса тут баргларига ўхшаш бўлиб, йил давомида бир неча бор ҳосил берадиган серсоя дарахт. устига чиқиб олди. Исо ўша ердан ўтиши керак эди.
5Исо у ерга келганда, юқорига қараб, Заккайга деди:
— Заккай! Тезроқ пастга туш, Мен бугун сенинг уйингда меҳмон бўлишим керак.
6Заккай дарров пастга тушди, Исони қувонч билан уйига таклиф қилди. 7Буни кўрганларнинг ҳаммаси: “Исо бир гуноҳкор одамнинг уйига меҳмонга борди”, деб норозилик билдиришди. 8Заккай эса ўрнидан туриб, Раббимиз Исога деди:
— Ҳазрат, мен мол–мулкимнинг ярмини камбағалларга бераман. Бирон кимсанинг нарсасини ноҳақ олган бўлсам, тўрт баробар қилиб қайтараман.
9Исо унга шундай жавоб берди:
— Бугун бу хонадонга нажот келди, чунки бу одам ҳам Иброҳимнинг ўғлидир#19:9 Иброҳимнинг ўғлидир — яъни Иброҳимнинг авлоди ва Худонинг халқига мансуб бўлган инсон маъносида келган.. 10Инсон Ўғли йўқолганни излаб топиш ва уни қутқариш учун келган.
Ўнта хизматкор ҳақида масал
11Оломон Исонинг бу сўзларини тинглар экан, Исо гапини бир масал билан давом эттирди. Чунки Исо Қуддусга яқинлашиб қолган эди, одамлар ҳам, Худонинг Шоҳлиги ҳозир зоҳир бўлиши керак, деб ўйлардилар.
12Исо шундай деди: “Бир зодагон одам узоқ мамлакатга кетмоқчи бўлибди. У ерда шоҳлик тахтини эгаллаб, қайтиб келмоқчи эди. 13Кетишдан олдин у хизматкорларидан ўнтасини чақирибди–да, ҳар бирига бир тилладан#19:13 бир тилла — юнонча матнда бир мина. Бу юнонча пул бирлигининг қиймати мардикорнинг 100 кунлик иш ҳақи миқдорига тенг келади. бериб, шундай дебди:
— Мен қайтиб келгунимча, бу пулларни ишга солинглар.
14Ҳолбуки, бу зодагоннинг ҳамюртлари уни ёмон кўришар экан. Унинг орқасидан: «Бу одам бизга шоҳ бўлмасин, истамаймиз», деб айтиш учун элчилар юборишибди.
15Аммо зодагон шоҳлик тахтини эгаллаб, қайтиб келибди. Сўнг ўзи пул берган хизматкорларини чақиртириб, ким қанча фойда олганини билмоқчи бўлибди.
16Биринчиси келиб:
— Шоҳ ҳазратлари, сизнинг тиллангиз ўн тилла фойда олиб келди, — дебди. 17Шоҳ унга:
— Баракалла! Сен яхши хизматкорсан! Кичик ишда ишончимни оқлаганинг учун ўнта шаҳар устидан ҳоким бўласан, — дебди.
18Иккинчиси келиб:
— Шоҳ ҳазратлари, сизнинг тиллангиз беш тилла фойда келтирди, — дебди. 19Унга ҳам:
— Сен ҳам бешта шаҳарга ҳокимлик қиласан, — дебди.
20Сўнг учинчи хизматкори келиб:
— Шоҳ ҳазратлари! — дебди, — мана сизнинг тиллангиз, мен уни рўмолчага тугиб сақладим. 21Мен сиздан қўрқдим, сиз қаттиққўл одамсиз. Сиз бермасдан оласиз, экмасдан ўрасиз.
22Шоҳ эса унга:
— Эй ёмон хизматкор! — деб дўқ урди, — мен сени ўз сўзларинг бўйича ҳукм қиламан! Менинг қаттиққўллигимни ҳамда бермасдан олишимни, экмасдан ўришимни билар экансан, 23нега пулимни муомалага киритмадинг? Мен қайтиб келганимдан кейин, пулимни фойдаси билан олган бўлардим.
24Сўнг ёнида турганларга дебди:
— Унинг қўлидан тиллани олиб, ўн тилласи борга беринглар.
25— Эй олампаноҳ, унинг ўн тилласи бор–ку! — дейишибди улар.
26— Сизларга шуни айтай: кимда бор бўлса, унга яна берилади. Кимда йўқ бўлса, ҳатто бори ҳам тортиб олинади. 27Энди менинг шоҳ бўлишимни истамаган душманларимга келсак, уларни шу ерга олиб келиб, кўз олдимда қатл қилинглар.”
Исо Қуддусга тантанали киради
28Исо шу гапларни айтгандан кейин, йўлида давом этиб, Қуддусга кетди. 29Зайтун тоғи#19:29 Зайтун тоғи — Қуддус шаҳрининг шарқий девори бўйлаб ўтган Қидрон сойлигининг нариги томонидаги тепалик. этагидаги Байтфагия билан Байтания қишлоқларига яқинлашгач, У шогирдларидан иккитасига деди:
30— Анави қишлоққа#19:30 Анави қишлоқ — яъни Байтфагия (Матто 21:1-2 га қаранг). боринглар. У ерга киришингиз биланоқ, боғлиқ турган ва ҳеч қачон минилмаган хўтикни кўрасизлар. Ўша хўтикни ечиб, бу ерга олиб келинглар. 31Агар кимдир сизлардан: “Хўтикни нега ечяпсизлар?” — деб сўраб қолса, “Бу хўтик Раббимиз Масиҳга керак”, — деб айтинглар.
32Шогирдлар бориб, худди Исонинг айтганини топдилар. 33Хўтикни ечаётганларида унинг эгалари:
— Нега хўтикни ечяпсизлар? — деб сўрашди. 34Шогирдлар:
— У Раббимиз Масиҳга керак, — дедилар.
35Хўтикни Исонинг олдига келтиришди–да, устига тўнларини ташлаб, Исони миндиришди. 36Исо хўтикни миниб кетаётганда, одамлар тўнларини йўлга пойандоз қилдилар. 37Исо Зайтун тоғидан тушадиган жойга етиб келганда, кўпдан–кўп шогирдлар кўрган барча мўъжизаларни эслаб шодландилар ва баланд овозда Худога ҳамду санолар айтдилар:
38“Эгамиз номидан келаётган Шоҳ барака топсин!#19:38 Эгамиз номидан келаётган Шоҳ барака топсин! — Забур 117:26 га қаранг.
Осмонда тинчлик, фалак тоқида шон–шарафлар бўлсин!”
39Шунда оломон орасидан баъзи фарзийлар Исога:
— Устоз, шогирдларингизни жим қилинг! — дейишди. 40Исо эса уларга деди:
— Сизларга шуни айтай: агар булар жим бўлса, тошлар чинқиради!
Исо Қуддус учун йиғлайди
41Исо Қуддусга кирай деганда, шаҳарни кўриб, йиғлаб юборди: 42“Тинчлик учун нималар зарурлигини бугун сен билсайдинг! Аммо булар сенга қоронғи. 43Бошингга шундай кунлар келади: душманларинг атрофингга тупроқ уядилар, сени ўраб оладилар, ҳар томондан сиқувга оладилар. 44Бағрингдаги фарзандларингни қириб ташлайдилар. Сени шу қадар вайрон қиладиларки#19:44 Сени шу қадар вайрон қиладиларки… — милодий 70 йилда Тит бошчилигида Рим қўшини Қуддусни ва у ердаги Маъбадни бутунлай вайрон қилган., шаҳрингда ҳатто тош устида турган тош қолмайди. Чунки Худо сени қутқаргани келганди, аммо сен бу имкониятни қўлдан бой бердинг#19:44 Худо сени қутқаргани келганди, аммо сен бу имкониятни қўлдан бой бердинг — Худо Исони яҳудийларнинг олдига қутқарувчи Масиҳ қилиб юборган эди, лекин яҳудийлар кўп ўтмай Ундан воз кечишади..”
Исо савдогарларни Маъбаддан қувиб чиқаради
45Исо Маъбадга кириб, ичкарида савдо–сотиқ қилаётганларни#19:45 савдо–сотиқ қилаётганлар — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида сотувчилар ва харид қилувчилар. қувиб чиқара бошлади. 46Уларга шундай деди:
— “Менинг уйим ибодат уйи бўлади”#19:46 Ишаё 56:7 га қаранг., деб Муқаддас битикларда ёзилган–ку! Сизлар эса Худонинг уйини қароқчилар уясига#19:46 қароқчилар уяси — Еремиё 7:11 га қаранг. айлантириб юборибсизлар!
47Исо ҳар куни Маъбадда таълим берарди. Бош руҳонийлар, Таврот тафсирчилари ва халқ йўлбошчилари эса Уни ҳалок қилиш пайига тушдилар. 48Лекин бунинг чорасини топмадилар, чунки бутун халқ Исонинг сўзларини жону дили билан тинглар эди.
Селектирано:
Луқо 19: ЎзбМК
Нагласи
Сподели
Копирај
Дали сакаш да ги зачуваш Нагласувањата на сите твои уреди? Пријави се или најави се
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020