Исо бир шаҳарда бўлганда, тери касаллигига чалинган бир одам келиб қолди. У Исони кўриб, юз тубан ерга мук тушиб, ёлворди:
— Ҳазрат, биламан, истасангиз, мени бу касалликдан поклай оласиз.
Исо қўлини узатди ва унга теккизиб:
— Истайман, пок бўл! — деди. Касаллик эса ўша заҳоти кетди.