Ибтидо 18
18
18–БОБ
Худо Иброҳимга ўғил ваъда қилади
1Куннинг жазирама иссиқ пайти эди. Иброҳим Мамредаги муқаддас эманзорда#18:1 эманзор — ёки теребинтзор. 13:18 оятга ва 12:6 нинг иккинчи изоҳига қаранг. чодирига кираверишда ўтирган эди, шу пайт Эгамиз унга зоҳир бўлди. 2Шу лаҳзада Иброҳим рўпарасида учта одам турганини билди. Иброҳим учаласини кўрган заҳоти уларни кутиб олгани югуриб борди ва мук тушиб таъзим қилди.
3— Ҳазратим#18:3 Ҳазратим — Иброҳим ўша уч одамнинг бирини йўлбошчи сифатида тан олди., — деди Иброҳим, — марҳаматингизни дариғ тутманглар, бу қулингизнинг эшигини босиб ўтиб кетманглар. 4Хизматкорларим сув келтиришсин, оёқларингизни ювишсин, ўзларингиз дарахтнинг соясида дам олинглар. 5Модомики, бу қулингизнинг хонадонига ташриф буюрибсизлар, мен нон–пон олиб келай. Саёҳатингизни давом эттиришдан олдин бардам бўлиб олинглар.
— Майли, — дейишди улар, — айтганингдай қилавер.
6Иброҳим шошилганича чодирга қайтди–да, Сорага деди:
— Тез бўл! Уннинг яхшисидан дарров бир тоғора#18:6 бир тоғора — ибронийча матнда уч сеха, тахминан 22 килога тўғри келади. олиб, нон ёп.
7Сўнгра подага бориб, семиз бузоқни танлади ва хизматкорига берди. Хизматкор дарров бузоқни сўйиб, таом тайёрлашга киришди. 8У сузма, сут ва пишириб тайёрланган бузоқ гўштини олиб, меҳмонларнинг олдига қўйди. Меҳмонлар овқатланишаётганда, Иброҳим дарахт остида уларга ўзи хизмат қилиб турди.
9— Хотининг Сора қаерда? — деб сўрашди улар.
— Шу ерда, чодирда, — деб жавоб берди Иброҳим.
10Улардан бири#18:10 Улардан бири — ибронийча матнда У, келган уч одамнинг йўлбошчиси назарда тутилган бўлиши мумкин (шу бобнинг 3–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).:
— Мен келгуси йили шу пайтда#18:10 …келгуси йили шу пайтда… — ёки …тўққиз ойдан кейин… ёхуд …келгуси баҳор…. Шу бобнинг 14–оятида ҳам бор. қайтиб келганимда, хотининг Сора ўғилли бўлади, — деди. Сора чодир пардасининг орқасида, чодирга киравериш ёнида бу суҳбатни эшитиб турарди. 11Бу пайтда Иброҳим ҳам, Сора ҳам жуда кексайиб қолишган, Сора бола туғиш давридан анча ўтган эди. 12У ичида кулиб, ўзича ўйлади: “Мен мункиллаган кампир бўлсам–у, қандай қилиб лаззатлана олардим?! Бунинг устига, хўжайиним ҳам қариб қолган бўлса.” 13Шунда Эгамиз#18:13 Эгамиз — Иброҳимникига одам кўринишида келган меҳмонларнинг бири Эгамиз эканлиги бу оятда аниқ кўрсатилган (шу бобнинг 1, 3, 10–оятларига қаранг). Шу пайтгача Иброҳим бундан бехабар эди. Қолган иккита меҳмон фаришталар эди (шу бобнинг 22–оятига ва 19:1 га қаранг). яна Иброҳимга айтди:
— Нима учун Сора кулди? Нимага у: “Қариб қолган бўлсам, бола туғармидим”, деди? 14Мен — Эгангиз учун имконсиз нарса бор эканми?! Келгуси йил шу пайтда Мен қайтиб келаман. Ўшанда Сора ўғилли бўлади.
15Лекин Сора қўрқиб кетган эди.
— Кулмадим, — деб гапидан тонди у.
— Йўқ, кулдинг, — деди Эгамиз.
Иброҳим Садўм учун ёлворади
16Шундан кейин учалови ўринларидан туриб, Садўм томонга йўл олдилар. Иброҳим, уларни кузатиб қўяй деб, бирга юрди. 17Эгамиз: “Мен қилмоқчи бўлган ишларимни Иброҳимдан сир тутмайман”, деди Ўзига. 18“Иброҳимдан буюк, қудратли халқ келиб чиқади. Ер юзидаги жамики халқлар у орқали барака топади. 19Иброҳим ўғилларини, ўз наслини Менинг йўлимдан юришга, тўғрилик ва адолат билан иш қилишларига йўл кўрсатсин деб, уни танлаганман. Шунда Мен Иброҳимга берган ваъдамни бажараман.” 20Сўнгра Эгамиз Иброҳимга деди:
— Садўм ва Ғамўра аҳолисининг разиллиги, уларнинг оғир гуноҳлари ҳақидаги оҳу фиғонлар Менга етиб келди. 21Мен пастга тушиб кўрай–чи, уларнинг ҳаммаси ҳақиқатан ҳам шунчалик гуноҳга ботиб кетибдимикан?!
22Шундан кейин икки киши Садўмга қараб йўл олди. Эгамиз эса Иброҳим билан қолди. 23Иброҳим Унга қараб, сўради:
— Сен гуноҳкорни ҳам, бегуноҳни ҳам бирдай қириб ташлайверасанми? 24Айтайлик, шаҳарда элликта бегуноҳ одам топсанг, шаҳарни вайрон қилаверасанми? Бегуноҳ одамларнинг ҳақи–ҳурмати учун шаҳарга раҳм қилмайсанми? 25Наҳотки гуноҳсиз одамни гуноҳкор билан бирга йўқ қилсанг?! Асло! Сен гуноҳсизнинг бошига гуноҳкорнинг кунини солмайсан–ку! Ахир, Сен бутун оламнинг Ҳокимисан, адолат ила иш тутасан!
26— Агар Мен Садўмда элликта бегуноҳ одамни топсам, — деди Эгамиз, — уларнинг ҳақи–ҳурмати учун бутун шаҳарга раҳм қиламан.
27— Эй Раббий! Мен тупроқ ва кул бўлсам ҳам, Сенга гапираётганимда қўполлигим учун кечиргин, — деди Иброҳим. 28— Элликта бегуноҳ одамга бешта етмаса–чи? Бешта кам бўлгани учун бутун шаҳарни қириб ташлайсанми?
— Агар у ерда қирқ бешта солиҳ одамни топсам, шаҳарни қириб ташламайман.
29Иброҳим Эгамизга яна гапирди:
— Балки у ерда қирқта бегуноҳ одам топилар.
— Ўша қирқта бегуноҳнинг ҳақи–ҳурмати учун бу ишни қилмайман, — деди Эгамиз.
30— Ё Раббий! — деди Иброҳим. — Гапирсам, Ўзинг кечиргайсан. Балки у ерда ўттизта бегуноҳ топилар?
— Агар у ерда ўттизта бегуноҳ одамни топсам, шаҳарни қириб ташламайман, — деб жавоб берди У.
31— Раббий! Гапираётганимда қўполлигим учун кечиргин, — деди Иброҳим. — Балки у ерда йигирмата бегуноҳ одам топилар?
— Ўша йигирмата бегуноҳ одамнинг ҳақи–ҳурмати учун шаҳарни қириб ташламайман, — деди У.
32— Раббий! Яна бир марта гапирсам, Ўзинг кечиргайсан, — деди Иброҳим. — Балки у ерда ўнта бегуноҳ одам топилар?
— Ўша ўнта бегуноҳ одамнинг ҳақи–ҳурмати учун шаҳарни қириб ташламайман, — деб жавоб берди Эгамиз.
33Эгамиз Иброҳим билан гаплашиб бўлгач, Ўз йўлига кетди. Иброҳим ҳам чодирига қайтди.
Valið núna:
Ибтидо 18: ЎзбМК
Áherslumerki
Deildu
Afrita
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020