Худо ўсмирнинг йиғисини эшитди. Худонинг фариштаси самодан Ҳожарни чақириб деди:
— Нимага ғам чекяпсан, Ҳожар? Қўрқма, сен ўсмирни қолдириб кетган жойдан Худо унинг йиғисини эшитди. Қани, ўғлингни тургиз, унинг қўлидан ушла. Мен унинг наслидан буюк халқ яратаман.