1 Юҳанно Кириш
Кириш
Мазкур мактуб муаллифи Исо Масиҳнинг шогирди Юҳаннодир. Муаллиф, бу мактубдан ташқари, “Юҳанно баён этган Хушхабар”, “Юҳаннонинг иккинчи мактуби”, “Юҳаннонинг учинчи мактуби” ва “Ваҳий” китобларини ҳам ёзган.
Юҳанно бу мактуби орқали имонлиларни Худо билан алоқада бўлишга, нурда яшашга, гуноҳ қилмасликка, бир–бирларига нисбатан меҳр–оқибатли бўлишга ундайди. Улар абадий ҳаётга эга эканлигини эслатади. Шунингдек, масиҳийларни сохта пайғамбарларнинг ёлғон таълимоти ҳақида огоҳлантиради. Чунки бу ёлғон таълимот дастидан кўп имонлилар гумроҳ бўлиб, Худодан узоқлашган эдилар.
Сохта пайғамбарларнинг бу таълимотига кўра, моддий дунё билан бўлган ҳар қандай алоқа ёмонликни келтириб чиқарар эмиш. Сохта пайғамбарлар жисмоний танани ҳам моддият туфайли булғанган деб билганлари учун, Масиҳ#Масиҳ — 2:22 изоҳига қаранг., яъни Худонинг Ўғли инсон бўлиб келмаган#…Худонинг Ўғли инсон бўлиб келмаган… — 5:6 нинг биринчи изоҳига қаранг., деб айтишган. Улар, руҳий ҳаёт билан моддий дунё орасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ, шунинг учун нажот топган одам дунё ташвишларидан холи равишда, меҳр–оқибат ва одоб–ахлоқ қоидаларига эътибор бермасдан яшаши керак деган ғояни илгари суришган.
Юҳанно бу сохта таълимотни фош этиб, Масиҳ ҳақиқий инсон бўлганини таъкидлайди, шу билан бир қаторда, Худони севган ҳамма одамларни бир–бирларига меҳр–оқибатли бўлишга чақиради.
Currently Selected:
1 Юҳанно Кириш: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020