Ибтидо 5

5
5–БОБ
Одам Атонинг насли
1Одам Атонинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир:
Худо инсон зотини яратганда, уларни Ўзига ўхшаган қилиб яратган эди. 2Худо инсонларни эркак ва аёл қилиб яратди. Худо уларни яратгандан кейин Инсон деб ном қўйиб, уларга барака берди.
3Одам Ато 130 ёшида ўғил кўрган эди#5:3 …ўғил кўрган эди — ибронийча матнда бу жумла унинг наслида ўғил туғилган эди деган маънони ҳам англатиши мумкин. Одатда Муқаддас Китобда берилган насабномаларда ҳамма наслларнинг тўлиқ рўйхати берилмай, фақат маълум бир авлоднинг маълум бир аждоддан келиб чиққани кўрсатилади.. Ўғли отасининг суратидай бўлиб, унга ўхшаган эди. Одам Ато ўғлига Шис деб исм қўйган эди. 4Шис туғилгандан кейин, Одам Ато 800 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди. 5Одам Ато 930 ёшида оламдан ўтди.
6Шис 105 ёшида ўғли Энўшни кўрган эди#5:6 …ўғли…кўрган эди — бу оятда ҳамда шу бобнинг 7-26–оятларида ишлатилган бу ибронийча жумла унинг наслида…туғилган эди деган маънони ҳам англатиши мумкин (шу бобнинг 3–ояти изоҳига қаранг).. 7Энўш туғилгандан кейин, Шис 807 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди. 8Шис 912 ёшида оламдан ўтди.
9Энўш 90 ёшида ўғли Хенанни кўрди. 10Хенан туғилгандан кейин, Энўш 815 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди. 11Энўш 905 ёшида оламдан ўтди.
12Хенан 70 ёшида ўғли Махалиёлни кўрди. 13Махалиёл туғилгандан кейин, Хенан 840 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди. 14Хенан 910 ёшида оламдан ўтди.
15Махалиёл 65 ёшида ўғли Ёредни кўрди. 16Ёред туғилгандан кейин, Махалиёл 830 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди. 17Махалиёл 895 ёшида оламдан ўтди.
18Ёред 162 ёшида ўғли Ханўхни#5:18 Ханўх — шарқ ёзма адабиётида Идрис пайғамбар деб эътироф этилган. кўрди. 19Ханўх туғилгандан кейин, Ёред 800 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди. 20Ёред 962 ёшида оламдан ўтди.
21Ханўх 65 ёшида ўғли Матушалоҳни кўрди. 22Матушалоҳ туғилгандан кейин, Ханўх 300 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди. У умр бўйи Худога ҳамроҳ бўлиб яшади. 23Ханўх 365 йил умр кўрди. 24У бутун умри давомида Худога ҳамроҳ бўлиб яшаб, охири, ғойиб бўлиб қолди, чунки Худо уни олиб кетган эди.
25Матушалоҳ 187 ёшида ўғли Ламакни кўрди. 26Ламак туғилгандан кейин, Матушалоҳ 782 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди. 27Матушалоҳ 969 ёшида оламдан ўтди.
28Ламак 182 ёшида бир ўғил кўрди. 29Ламак: “Эгамиз бу ерни лаънатлаган, энди ерга ишлов берганимизда, оғир ишларимизни шу бола енгиллаштирсин”, деб ўғлининг отини Нуҳ#5:29 Нуҳ — бу исм ибронийчадаги енгил тортмоқ сўзига оҳангдош. қўйди. 30Нуҳ туғилгандан кейин, Ламак 595 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди. 31Ламак 777 ёшида оламдан ўтди.
32Нуҳ 500 ёшдан ўтгандан кейин Сом, Хом ва Ёфас деган ўғилларини кўрди.

Valgt i Øjeblikket:

Ибтидо 5: ЎзбМК

Markering

Del

Kopiér

None

Vil du have dine markeringer gemt på tværs af alle dine enheder? Tilmeld dig eller log ind