Ибтидо 11
11
11–БОБ
Бобил минораси
1Бутун ер юзида битта тил бўлиб, ҳамма одамлар бир хил сўзлашардилар. 2Одамлар шарқдан#11:2 шарқдан — ёки шарққа. кўчиб, Шинар еридаги#11:2 Шинар ери — 10:10 нинг биринчи изоҳига қаранг. бир текисликка келдилар ва ўша ерда жойлашдилар. 3Одамлар бир–бирларига: “Келинглар, ғишт қуйиб, яхшилаб пиширайлик”, дедилар. Шундай қилиб, улар қурилиш учун ғиштдан, қоришма учун қора сақичдан фойдаланадиган бўлдилар. 4Кейин одамлар айтдилар: “Келинглар, ўзимиз учун шаҳар қурайлик, шаҳар минорасининг чўққилари осмонга тегиб турсин. Шу тариқа ном таратайлик. Акс ҳолда, биз бутун ер юзига тарқалиб кетамиз.” 5Одамлар қураётган шаҳарни ва минорани кўриш учун Эгамиз пастга тушди. 6Эгамиз деди: “Қаранглар, ҳаммаси битта халқ, ҳаммасининг тили бир! Бу ҳали улар қилмоқчи бўлган ишнинг бошланиши, холос. Ҳадемай, улар кўнглига келган ишни қилишга қодир бўладилар. 7Қани, пастга тушайлик–да, уларнинг тилини аралаштириб юборайлик, токи бирининг гапини иккинчиси тушунолмай қолсин.” 8Шундай қилиб, Эгамиз уларни ўша ердан бутун ер юзи бўйлаб тарқатиб юборди. Одамлар шаҳар қурилишини тўхтатдилар. 9Эгамиз ҳамма одамларнинг тилини ўша ерда чалкаштириб, уларнинг ўзларини бутун ер юзига тарқатиб юборгани учун шаҳарнинг номи Бобил#11:9 Бобил — бу ном ибронийчадаги чалкаштириб юборилган сўзига оҳангдош. бўлиб қолди.
Сомнинг авлодлари
10Сомнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир:
Сом 100 ёшга кирганда, ўғли Арпахшодни кўрган эди#11:10 …ўғли…кўрган эди — бу оятда ҳамда шу бобнинг 11-25–оятларида ишлатилган бу ибронийча жумла унинг наслида…туғилган эди деган маънони ҳам англатиши мумкин (5:3 изоҳига қаранг).. Арпахшод туғилганда, тўфон бўлиб ўтганига икки йил бўлган эди. 11Арпахшод туғилгандан кейин, Сом 500 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.
12Арпахшод 35 ёшида ўғли Шилахни кўрган эди#11:12 Арпахшод…ўғли Шилахни кўрган эди — 10:24 изоҳига қаранг.. 13Шилах туғилгандан кейин, Арпахшод 403 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.
14Шилах 30 ёшида ўғли Ибирни кўрган эди. 15Ибир туғилгандан кейин, Шилах 403 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.
16Ибир 34 ёшида ўғли Палахни кўрган эди. 17Палах туғилгандан кейин, Ибир 430 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.
18Палах 30 ёшида ўғли Равуни кўрган эди. 19Раву туғилгандан кейин, Палах 209 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.
20Раву 32 ёшида ўғли Саруғни кўрган эди. 21Саруғ туғилгандан кейин, Раву 207 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.
22Саруғ 30 ёшида ўғли Нахўрни кўрган эди. 23Нахўр туғилгандан кейин, Саруғ 200 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.
24Нахўр 29 ёшида ўғли Тераҳни кўрган эди. 25Тераҳ туғилгандан кейин, Нахўр 119 йил яшаб, яна ўғил–қизлар кўрди.
26Тераҳ 70 ёшдан ўтгандан кейин ўғиллари Ибром#11:26 Ибром — Иброҳимнинг аввалги исми. Кейинчалик Худо унинг исмини Иброҳим деб ўзгартирди (17:3-5 га қаранг)., Нахўр ва Харонни кўрган эди.
Тераҳнинг авлодлари
27Тераҳнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир:
Тераҳдан Ибром, Нахўр ва Харон туғилдилар. Харондан Лут туғилди. 28Тераҳ ҳали ҳаёт экан, Харон ўзининг туғилган юртида — Халдейдаги Ур шаҳрида#11:28 Халдейдаги Ур шаҳри — Халдей ҳозирги Ироқнинг жанубида, Форс қўлтиғининг шимолида жойлашган ерлар эди. Ур шаҳри Месопотамиядан, яъни Дажла ва Фурот дарёлари орасидаги ҳудуддан Ўрта ер денгизига борадиган асосий савдо йўллари устида жойлашган эди. отасидан олдин оламдан ўтди. 29Ибром — Сорай#11:29 Сорай — Соранинг аввалги исми. Кейинчалик Худо унинг исмини Сора деб ўзгартирди (17:15 га қаранг). деган қизга, Нахўр — Милхо деган қизга уйландилар. Милхо Хароннинг қизи эди. Милхонинг Исках деган синглиси ҳам бор эди. 30Сорай бепушт бўлиб, боласи йўқ эди.
31Тераҳ ўғли Ибромни, Хароннинг ўғли — набираси Лутни, Ибромнинг хотини — келини Сорайни эргаштириб, Халдейдаги Ур шаҳридан чиқиб, Канъон юртига қараб йўл олди. Улар Хорон шаҳрига#11:31 Хорон шаҳри — Ур шаҳридан қарийб 900 километр шимоли–ғарбда, ҳозирги Туркиянинг жануби–шарқида жойлашган (яна шу бобнинг 28–ояти изоҳига қаранг). келишгач, ўша ерда ўрнашдилар. 32Тераҳ 205 ёшида Хоронда оламдан ўтди.
Dewis Presennol:
Ибтидо 11: ЎзбМК
Uwcholeuo
Rhanna
Copi
Eisiau i'th uchafbwyntiau gael eu cadw ar draws dy holl ddyfeisiau? Cofrestra neu mewngofnoda
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020