Logo YouVersion
Ikona vyhledávání

Ибтидо 23

23
23–БОБ
Сора вафот этиб, дафн қилинади
1Сора 127 ёшида, 2Канъон юртидаги Хират–Арбада вафот этди. (Хират–Арба ҳозир Хеврон деб юритилади.) Иброҳим Сорага аза тутиб, йиғлади. 3У Соранинг жасадини қолдириб, Хет халқидан#23:3 Хет халқи — ибронийча матнда Хет насли (шу бобнинг 5, 7, 10, 16, 18, 20–оятларида ҳам бор). 10:15 га қаранг. бўлган оқсоқоллар олдига борди ва уларга деди:
4— Мен сизларнинг орангизда яшаётган бир мусофирман. Илтимос, менга ерингиздан озгина жойини сотинглар, токи марҳумамни дафн қилай.
5Хет халқидан бўлган оқсоқоллар Иброҳимга шундай жавоб беришди:
6— Гапимизга қулоқ солинг, тўрам! Биз сизни улуғ бек деб ҳисоблаймиз. Хотинингизни дафн қилишингиз учун жойларимиздан энг яхшисини танлаб олинг. Марҳумангизни дафн қилишингиз учун бирортамиз сиздан мақбара учун ер аямаймиз.
7Иброҳим уларга эгилиб таъзим қилди. 8Кейин деди:
— Марҳумамни дафн қилишимга рози экансизлар, энди менинг гапимга қулоқ солинглар, Зўхар ўғли Эфрўнга менинг илтимосимни етказинглар. 9У ўзининг Махпаладаги даласининг четида жойлашган ғорни менга сотсин. Мен ғорнинг тўлиқ нархини тўлайман, токи сизларнинг гувоҳлигингизда ғор менинг хонадоним учун мақбара бўлсин.
10Эфрўн шу пайтда шаҳар дарвозасида#23:10 …шаҳар дарвозасида… — 19:1 нинг иккинчи изоҳига қаранг. йиғилган ўз халқи орасида ўтирган эди. У жамики Хет халқига эшиттириб, Иброҳимга шундай жавоб берди:
11— Тўрам, энди менинг гапимни эшитсинлар. Мен даламни, даламдаги ғорни ҳам сизга инъом қиламан. Халқимнинг гувоҳлигида буларни сизга бераман. Марҳумангизни дафн қилаверинг.
12Иброҳим юрт халқига яна таъзим қилди. 13У юрт халқига эшиттириб, Эфрўнга шундай жавоб берди:
— Раҳмат, лекин мен бутун далангиз учун кумуш тўлаб, сотиб олай, токи марҳумамни у ерга олиб бориб, дафн қилай. Илтимос, менинг таклифимни рад этманг.
14-15— Э тўрам, — деди Эфрўн Иброҳимга, — тўрт юз бўлак кумуш#23:14-15 тўрт юз бўлак кумуш — ибронийча матнда тўрт юз шақал кумуш, тахминан 4,5 килога тўғри келади. Қадимги пайтларда маълум вазндаги кумуш бўлаклари одатда пул бирлиги сифатида ишлатилган. турадиган бир парча ер бизнинг орамизда нима бўпти?! Марҳумангизни дафн қилаверинг.
16Иброҳим рози бўлиб, Эфрўн ҳаммага эшиттириб айтган тўрт юз бўлак кумушни унга тортиб берди. Бу ўлчов савдогарлар орасида муомалада эди.
17Шундай қилиб, Эфрўннинг Мамре шарқида жойлашган Махпаладаги мулки Иброҳимга ўтди. Мулк далани, даладаги ғорни ва даланинг четидаги ҳамма дарахтларни ўз ичига олар эди. 18Булар шаҳар дарвозасида йиғилган Хет халқининг гувоҳлигида Иброҳимнинг доимий мулки бўлиб қолди. 19Шундан кейин Иброҳим Канъон юртида Мамре шарқидаги Махпала даласининг четида жойлашган ғорга хотини Сорани дафн қилди. (Мамре Хевронда жойлашган.) 20Шундай қилиб, Хет халқига қарашли бўлган дала ва у ердаги ғор мақбара сифатида Иброҳимнинг доимий мулки бўлиб қолди.

Zvýraznění

Sdílet

Kopírovat

None

Chceš mít své zvýrazněné verše uložené na všech zařízeních? Zaregistruj se nebo se přihlas