Римликлар 9
9
9–БОБ
Худо танлаган халқ
1Мен Исо Масиҳга тегишли бўлганим учун ҳақиқатни айтяпман, ёлғон гапирмайман. Бу ҳақда виждоним ҳам Муқаддас Руҳ орқали шаҳодат беряпти. 2Ўз халқим учун чуқур қайғуга ботган юрагим муттасил алам чекмоқда. 3Ўз қондошларим ҳақи, Худонинг лаънати остида қолиб, Масиҳдан ажралишга ҳам рози бўлардим. 4Улар Исроил халқидир. Худо уларни Ўзига фарзанд#9:4 фарзанд — Чиқиш 4:22-23, Еремиё 31:9, Хўшея 11:1 га қаранг. қилиб олиш учун танлади. Ўзининг улуғворлигини уларга намоён қилиб, улар билан аҳдлар#9:4 аҳдлар — Худонинг Исроил халқи ва уларнинг ота–боболари билан қилган аҳдларига ишора (Ибтидо 15:18, 17:1-14, Чиқиш 19:1-8, 2 Шоҳлар 7:8-16, Еремиё 31:31-34 га қаранг). тузди. Уларга Ўз қонунини бериб, уларни Ўзининг хизматига тайинлади ҳамда уларга Ўз ваъдаларини берди. 5Улар улуғ ота–боболардан келиб чиққан, Масиҳ ҳам жисман Исроил халқидан келиб чиққан. Бутун борлиқ устидан ҳукмдор бўлган Худога абадий ҳамду санолар бўлсин#9:5 Бутун борлиқ устидан ҳукмдор бўлган Худога абадий ҳамду санолар бўлсин — ёки Масиҳ бутун борлиқ устидан Ҳукмдор, абадий ҳамду саноларга сазовор бўлган Худодир.. Омин!
6Худо Ўз сўзида турмади, демоқчи эмасман. Аммо Исроил халқининг ҳаммаси ҳам Худонинг халқи эмасдир. 7Шунга ўхшаб, Иброҳимдан туғилганларнинг ҳаммаси ҳам Иброҳимнинг асл зурриёти деб ҳисобланмайди. Ахир, Худо Иброҳимга: “Сенинг наслинг Исҳоқ орқали келиб чиқади”#9:7 Ибтидо 21:12 га қаранг., деб айтган–ку! 8Демак, жисмоний жиҳатдан Иброҳимнинг фарзандлари бўлганларнинг ҳаммаси ҳам Худонинг фарзандлари эмасдирлар. Фақатгина Худо берган ваъданинг натижасида#9:8 …жисмоний жиҳатдан…Худо берган ваъданинг натижасида… — Иброҳимнинг ўғиллари Исмоил ва Исҳоқнинг қай тарзда дунёга келганига ишора (Ибтидо 16:1-4, 15-16, 17:15-22, 21:1-7, Галатияликлар 4:22-23 га қаранг). дунёга келганлар асл зурриёт ҳисобланади. 9Худонинг Иброҳимга берган ваъдаси қуйидагича эди: “Мен келгуси йили шу пайтда келганимда, хотининг Сора ўғилли бўлади.”#9:9 Ибтидо 18:10 га қаранг.
10Ўша ўғил бобокалонимиз Исҳоқ эди. Вақти келиб, Исҳоқнинг хотини Ривқо эгизак ўғилларга ҳомиладор бўлди. 11-12Фарзандлар туғилмасларидан аввал, ҳали бирорта яхши ёки ёмон иш қилмасларидан олдин Худо Ривқога: “Каттаси кичигига хизмат қилади”#9:11-12 Ибтидо 25:23 га қаранг., деб айтганди. Бундан кўриниб турибдики, Худо Ўз мақсадини бажариш учун инсонларни танлайди, танланиш инсонларнинг ишларига эмас, балки Худонинг даъватига боғлиқдир. 13Ахир, Муқаддас битикларда: “Мен Ёқубни яхши кўриб, Эсовдан нафратландим”#9:13 Малаки 1:2-3 га қаранг., деб ёзилган–ку!
14Хўш, бунга нима деймиз? Худо адолатсизми? Йўқ, асло! 15Худо Мусога: “Марҳамат қиладиганимга марҳамат қиламан, шафқат қиладиганимга шафқат қиламан”#9:15 Чиқиш 33:19 га қаранг., деб айтган. 16Шундай қилиб, Худонинг меҳр–шафқати инсон хоҳиши ва ташаббусига эмас, балки Худонинг иродасига боғлиқ. 17Муқаддас битикларда ёзилганидай, Худо фиръавнга: “Сенга қудратимни кўрсатай, бутун оламга шуҳратимни ёяй деб, сени ҳукмдор қилиб тайинладим”#9:17 Чиқиш 9:16 га қаранг., деб айтган. 18Хуллас, Худо Ўз хоҳиш–иродасига кўра, иш юритади, бир инсонга марҳамат кўрсатади, бошқа бировнинг эса юрагини тош қилади.
Худонинг ғазаби ва марҳамати
19Шунда кимдир мендан: “Унда нима учун Худо бизни айблайди? Ахир, ким ҳам Унинг иродасига қарши чиқа оларди?” деб сўраши мумкин. 20Эй инсон, сен ким бўлибсанки, Худога гап қайтарсанг?! Яратилган нарса яратувчисидан: “Нима учун мени бундай қилиб яратдинг?” деб сўрайдими?! 21Ахир, кулол ҳам бир лой қоришмасидан ҳар хил идишлар ясайди–ку! Уларнинг баъзиларини қутлуғ байрам кунларида ишлатиладиган қилишга, бошқаларини эса ҳар куни ишлатиладиган идиш қилиб қўйишга ҳақи йўқми?!
22Тўғри, Худо Ўз ғазаби ва қудратини жазо орқали кўрсатишга ҳақлидир. Аммо жазога мубтало бўладиганларнинг ҳалокатини орқага суриб, сабр–бардош кўрсатса, нима бўпти? 23Шундай қилиб, Худонинг марҳаматига сазовор бўлган ва Унинг улуғворлигини баҳам кўришга белгиланган одамларга Худо Ўз улуғворлигининг нақадар бой эканлигини намоён қилади. 24Нафақат яҳудийлар орасидан, балки бошқа халқлар орасидан танланганлар қаторида биз ҳам бормиз. 25Хўшея китобида Худо шундай деб айтган: “Менинг халқим бўлмаганларни «Ўз халқим» деб атайман. Олдин суюклигим бўлмаганни «Суюклигим» деб айтаман#9:25 Хўшея 2:23 га қаранг.. 26Уларга: «Халқим эмас», деб айтилган бўлса, келажакда улар «Барҳаёт Худонинг фарзандлари» деб аталади.”#9:26 Хўшея 1:10 га қаранг.
27Ишаё ҳам Исроил халқи ҳақида шундай деган эди: “Исроил халқининг сони денгиз қумидай кўп бўлса ҳам, улардан фақатгина саноқли одамлар қутқарилиб, омон қолади, 28чунки Эгамиз дунё устидан чиқарган ҳукмини тўла–тўкис ва тезда ижро этади.”#9:27-28 Муаллиф бу ўринда Ишаё 10:22-23 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган.
29Булардан олдинроқ Ишаё яна шундай деб айтган эди:
“Агарда Сарвари Олам
Қолдирмаганда эди бизга зурриёт,
Садўм шаҳрининг ҳолига тушар эдик,
Ғамўра шаҳридай#9:29 Садўм шаҳри…Ғамўра шаҳри — аҳолисининг ўта бузуқлиги оқибатида Эгамиз вайрон қилган иккита шаҳар (Ибтидо 18:16-19:28 га қаранг). хонавайрон бўлардик.”#9:29 Ишаё 1:9 га қаранг.
Исроил халқи ва оқланиш
30Хўш, булар нимани билдиради? Оқланиш пайида бўлмаган халқлар энди имон туфайли Худонинг олдида оқландилар. 31Исроил халқи эса оқланиш ниятида қонунни бажариш пайида бўлдилар, лекин мақсадларига эриша олмадилар. 32Нима учун? Чунки улар имон билан эмас, балки қонунни бажариш орқали оқланишга уриндилар. Улар Муқаддас битикларда тасвирланган тошга қоқилиб йиқилдилар. 33Худо Муқаддас битикларда шундай деб айтган эди: “Мен Қуддусда#9:33 Қуддус — юнонча матнда Сион. Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг. бир тош жойлаштиряпман. Баъзилар Унга қоқилиб йиқиладилар, аммо Унга таянган ҳеч бир инсон уятга қолмайди.”#9:33 Ишаё 8:14, 28:16 га қаранг. Бу тош Исо Масиҳдир#9:33 Бу тош Исо Масиҳдир — яна 1 Бутрус 2:4-8 га қаранг..
Currently Selected:
Римликлар 9: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020