YouVersion Logo
Search Icon

Римликлар 4

4
4–БОБ
Иброҳимнинг ибратли имони
1Хўш, биз бобокалонимиз Иброҳим ҳақида нима деймиз? Иброҳим қандай қилиб иноят топди? 2Агар Иброҳим савоб ишлари туфайли оқланганда эди, унинг мақтанишга ҳақи бўларди, аммо Худонинг олдида ҳеч ким мақтана олмайди. 3Ахир, Муқаддас битикларда нима деб ёзилган? “Иброҳим Худога ишонди, Худо уни ишончи учун, солиҳ деб билди.”#4:3 Ибтидо 15:6 га қаранг. 4Меҳнаткашга тўланадиган маош илтифот эмас, хизмат ҳақидир. 5Бироқ қонунни бажаришга суянмай, балки бетавфиқни оқловчи Худога ишонган киши ўз ишончи туфайли оқланади. 6Мана, қонун талабларини бажо қилган–қилмаганидан қатъи назар, Худо томонидан оқланган одамни Довуд ҳам бахтли деб айтади:
7“Итоатсизлиги кечирилганлар бахтлидир,
Эгамиз кимнинг гуноҳидан ўтган бўлса,
Ўша инсон бахтлидир.
8Эгамиз кимнинг айбини ёзмаган бўлса,
Ўша инсон бахтлидир.”#4:7-8 Забур 31:1-2 га қаранг.
9Бу бахтиёрлик фақат суннат қилинганларга#4:9 суннат қилинганлар — яъни яҳудийлар. 2:25 изоҳига қаранг. мансубми ёки суннатсизларга#4:9 суннатсизлар — яъни ғайрияҳудийлар. ҳам тегишлими? Айтиб ўтганимиздай, Худо Иброҳимни ишончи учун солиҳ деб билди. 10Хўш, бу қачон содир бўлди? Иброҳим суннат бўлишидан олдинми ёки кейинми? Суннат бўлишидан олдин! 11У суннатни имон орқали сазовор бўлган солиҳлигининг муҳри сифатида қабул қилди. У суннат қилинмасдан олдин оқланганди. Шундай қилиб, Иброҳим суннатсиз ҳолда имон келтириб оқланган ҳар бир инсоннинг отаси бўлди. 12Айни замонда, Иброҳим суннатлиларнинг ҳам отаси ҳисобланади. Аммо шарти шуки, суннатлиларнинг имони ҳам отамиз Иброҳим суннат қилинмасдан олдин эга бўлган имондай бўлиши керак.
Худо Ўз ваъдасида туради
13Худо Иброҳимга ва унинг наслига, сизлар ер юзини мулк қилиб оласизлар, деб ваъда берган эди. Иброҳим қонунга итоат қилгани учун эмас, балки Худо уни ишончи туфайли солиҳ деб билгани учун Худо бу ваъдани берди. 14Агар қонунга суянадиганлар ер юзини мулк қилиб оладиган бўлса эди, унда имон беҳуда, ваъда эса қуруқ бўлиб қолар эди. 15Ахир, қонун Худонинг ғазабини қўзғатади, холос. Қонун бўлмаса, қонунбузарлик ҳам бўлмайди. 16Шу сабабдан, Худонинг ваъдаси Унинг иноятига боғлиқ бўлиб, фақат имон билан қабул қилинади. Иброҳимнинг имонидай имонга эга бўлганларнинг ҳаммаси қонунга амал қилиб яшайдими, йўқми, унинг зурриёти ҳисобланади. Худонинг ваъдаси албатта уларга ҳам дахлдордир. Ахир, Иброҳим ҳаммамизнинг отамиздир. 17Муқаддас битикларда қуйидагича ёзилган–ку: “Мен сени кўплаб халқларнинг отаси қиламан.”#4:17 Ибтидо 17:5 га қаранг. Ўликларни тирилтирувчи ва мавжуд бўлмаган нарсаларни вужудга келтирувчи Худога ишониб, Иброҳим ҳаммамизнинг отамиз бўлди.
18Худо Иброҳимга яна: “Сенинг наслинг сон–саноқсиз бўлади”#4:18 Ибтидо 15:5 га қаранг., деган эди. Иброҳим кўп халқларнинг отаси бўлишга ҳеч бир умиди қолмаганига қарамасдан, имони туфайли умидвор эди. 19Ўзи юз ёшга яқинлашиб, бадани анча заифлашиб қолганига ва хотини Соранинг бепуштлигига қарамай, Иброҳимнинг имони заифлашмади. 20Иброҳим имонсизлик қилмади, Худонинг ваъдасидан шубҳаланмади, балки имонида маҳкам туриб, Худони улуғлади. 21Худо берган ваъдасини бажо келтиришга қодир, деб Иброҳим қатъий ишонар эди. 22Мана шу ишончи учун Худо Иброҳимни солиҳ деб билди. 23Бу сўзлар фақатгина Иброҳимга тегишли эмас, 24балки биз учун ҳам айтилган. Агар Раббимиз Исони ўликдан тирилтирган Худога ишонсак, Худо бизни ҳам оқлайди. 25Худо бизнинг гуноҳларимиз учун Исо Масиҳни ўлимга топширди ва оқланишимиз учун Уни тирилтирди.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in