YouVersion Logo
Search Icon

Забур 28

28
28–САНО
Довуд саноси.
1Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй илоҳий зотлар#28:1 илоҳий зотлар — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Худонинг ўғиллари. Бу ибора самода яшайдиган мавжудотларга, жумладан, фаришталарга нисбатан ишлатилган. Худонинг тахти атрофида самовий мавжудотлар йиғилгани ҳақида Эски Аҳдда бир неча марта сўз юритилган (мисол учун, 81:1, 88:6-8 га ва 3 Шоҳлар 22:19-22, Ишаё 6:1-8 га қаранг).,
Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг.
2Эгамизнинг шарафига ҳамдлар ўқинг,
Муқаддас улуғворликка бурканган Эгамизга сажда қилинг!#28:2 Муқаддас улуғворликка бурканган Эгамизга сажда қилинг! — ёки Эгамизнинг муқаддас маскани улуғворлиги ичра Унга сажда қилинг! ёхуд Муқаддас либосларда Эгамизга сажда қилинг!
3Эгамизнинг овози сувлар узра эшитилади,
Улуғвор Худо гулдираб садо беради.
Ҳа, азим сувлар узра
Эгамиз гулдираб садо беради.
4Эгамизнинг овози қудратлидир,
Эгамизнинг овози ҳайбатлидир.
5Эгамизнинг овози садр дарахтларини қулатади,
Ҳатто Лубнондаги садр дарахтларини#28:5 Лубнондаги садр дарахтлари — Лубнон тоғларида ўсадиган бу садр дарахтлари дунёнинг ўша ҳудудидаги энг катта дарахт турларидан эди. парчалаб ташлайди.
6Лубнон тоғларини Эгамиз буқадай сакратади,
Ҳа, Хермон тоғини#28:6 Хермон тоғи — ибронийча матнда Сириён, Хермон тоғининг яна бир номи (Қонунлар 3:9 га қаранг). Хермон тоғи — ҳозирги Суриянинг энг баланд тоғи. ёввойи бузоқдай сакратади.
7Эгамизнинг овози чақмоқ чақтиради,
8Эгамизнинг овози саҳрони титратади,
Эгамиз Кадеш саҳросини ларзага солади.
9Эгамизнинг овози улкан дарахтларни эгиб юборади#28:9 …улкан дарахтларни эгиб юборади… — ёки …буғу туғишига сабаб бўлади….,
Ўрмонларни яланғочлаб, шилиб юборади,
“Эгамиз улуғвордир”, деб Маъбадида ҳамма куйлайди.
10Эгамиз тўфонни#28:10 тўфон — шу санонинг 3–оятида айтиб ўтилган сувларга ишора қилинган, шунингдек, оламни йўқ қилиб юборган тўфонга ишора қилаётган бўлиши ҳам мумкин (Ибтидо 7:1-8:22 га қаранг). Худо бу қудратли кучларни бошқаради. жиловлади,
У то абад Шоҳ бўлиб тахтда ўтиради.
11Эгамиз Ўз халқига куч ато этсин,
Ўз халқига тинчлик билан барака берсин.

Currently Selected:

Забур 28: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in