YouVersion Logo
Search Icon

Матто 5

5
5–БОБ
Ҳақиқий бахтиёрлик
1Исо катта бир оломонни кўриб, тоққа чиқиб ўтирди. Шогирдлари Унинг олдига келишди. 2Исо шогирдларига таълим бериб, гап бошлади:
3“Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир,
Чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир.
4Йиғлаётганлар бахтлидир,
Чунки улар тасалли топадилар.
5Камтарин бўлганлар бахтлидир,
Чунки улар ер юзига эга бўладилар.
6Адолатга ташна бўлганлар бахтлидир,
Чунки Худо уларни қондиради.
7Раҳмдил бўлганлар бахтлидир,
Чунки улар раҳм–шафқат топадилар.
8Покдил бўлганлар бахтлидир,
Чунки улар Худони кўрадилар.
9Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир,
Чунки улар Худонинг фарзандлари деб аталадилар.
10Худонинг йўлидан юргани учун
Қувғин бўлганлар бахтлидир,
Чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир.
11Одамлар Мен туфайли сизларни ҳақоратлаб қувғин қилганларида, сизлар ҳақингизда ёлғон гапириб туҳмат қилганларида, бахтлисизлар! 12Севининглар, хурсанд бўлинглар. Сизларни осмонда буюк мукофот кутмоқда. Ахир, сиздан аввал ўтган пайғамбарлар ҳам худди шундай қувғин бўлганлар.
Туз ва нур ҳақида
13Сизлар ернинг тузисизлар. Лекин туз ўз таъмини йўқотса, уни яна қандай шўр қилиб бўлади?! Бундай туз бошқа ҳеч нарсага ярамайди, уни оёқ остига ташлаб юборишади.
14Сизлар дунёнинг нурисизлар. Тепаликка қурилган шаҳарни кўздан пинҳон тутиб бўлмайди. 15Ҳеч ким чироқни ёқиб, устини идиш билан ёпиб қўймайди. Аксинча, уни чироқпояга қўйишади, шунда чироқ уйдагиларнинг ҳаммасига ёруғлик беради. 16Сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласинки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни#5:16 осмондаги Отангиз — Худога ишора. Исо кўпинча Ота унвонини Худога нисбатан ишлатган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ НОМЛАРИ ибораси остида берилган ОТА сўзига қаранг. улуғласинлар.
Мусонинг қонуни ҳақида
17Мени, Таврот ёки пайғамбарларнинг битикларини#5:17 …Таврот…пайғамбарларнинг битиклари… — одатда яҳудийлар, Эски Аҳд тўплами уч қисмдан иборат, деб айтадилар. Бу уч қисм қуйидагилардир: Таврот (Мусонинг қонуни деган ном билан ҳам юритилади), Пайғамбарлар битиклари (унинг таркибига баъзи тарихий китоблар ҳам кирган) ва Битиклар (Забур бу қисмнинг биринчи китобидир). Яҳудийлар баъзан дастлабки икки қисм “Таврот ва Пайғамбарлар битиклари” деганда бутун Эски Аҳд тўпламини назарда тутадилар. бекор қилгани келган, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим. 18Сизга чинини айтайин: еру осмон йўқ бўлиб кетиши мумкин. Аммо Тавротдаги на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади. Унда ёзилган ҳамма нарса амалга ошади. 19Шу боис ким бу амрларнинг энг кичигига ҳам риоя қилмай, уни бошқаларга бузиб ўргатса, Осмон Шоҳлигида энг кичик бўлади. Лекин ким бу амрларни бажариб, бошқаларга ўргатса, Осмон Шоҳлигида буюк бўлади. 20Сизларга айтиб қўяй: агар сизларнинг солиҳлигингиз Таврот тафсирчилари ва фарзийларнинг солиҳлигидан устун келмаса, сизлар ҳеч қачон Осмон Шоҳлигига киролмайсизлар.
Ғазаб ва жазо ҳақида
21Аждодларимизга шундай айтилганини эшитгансизлар: «Қотиллик қилма#5:21 Чиқиш 20:13 га қаранг.. Қотиллик қилган одам ҳукм қилинади.» 22Лекин Мен сизларга айтаман: ўз яқинидан ҳатто ғазабланган одам#5:22 …ҳатто ғазабланган одам… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида ҳатто беҳуда ғазабланган одам. ҳам ҳукм қилинади. Яқинини ҳақоратлаган одам олий маҳкамада жавоб беради. Яқинига: «Аҳмоқсан» деган одам эса, дўзах оловига ташланади.
23Шундай экан, сиз эҳсонингизни қурбонгоҳга олиб келганингизда, яқинингиз нимадандир сиздан хафа эканлиги ёдингизга тушса, 24эҳсонингизни қурбонгоҳ олдида қолдиринг. Биринчи навбатда бориб, яқинингиз билан ярашинг, кейин келиб, эҳсонингизни назр қилинг.
25Биров сизни айблаб қозихонага олиб борса, вақтни бой бермай, йўлдаёқ айбловчингиз билан келишиб олинг. Акс ҳолда, айбловчингиз сизни қози олдига олиб боради, қози эса сизни миршабга топширади. Сизни зиндонга ташлашади. 26Сизларга чинини айтай: охирги тийинингизни тўламагунингизча, у ердан чиқолмайсиз.
Зино ва ажралиш ҳақида
27«Зино қилма»#5:27 Чиқиш 20:14 га қаранг., — деб айтилганини ҳам эшитгансизлар. 28Лекин Мен сизларга айтаман: агар сиз аёлга шаҳват билан қарасангиз, хаёлингизда у билан зино қилган бўласиз. 29Борди–ю, ўнг кўзингиз гуноҳ қилишингизга сабабчи бўлса, уни ўйиб олиб, улоқтириб юборинг. Бутун баданингиз дўзахга ташлангандан кўра, аъзоларингиздан биттаси йўқ бўлгани сиз учун яхшироқдир. 30Агар ўнг қўлингиз гуноҳ қилишингизга сабабчи бўлса, уни кесиб ташлаб, улоқтириб юборинг. Бутун баданингиз дўзахга йўлиққандан кўра, аъзоларингиздан биттаси йўқ бўлгани сиз учун яхшироқдир.
31Яна дейилганки: «Ким хотини билан ажрашмоқчи бўлса, унга талоқ хатини ёзиб берсин.»#5:31 Қонунлар 24:1 га қаранг. 32Лекин Мен сизларга айтаман#5:32 Лекин Мен сизларга айтаман… — 19:3-9 оятларга ва 19:3 изоҳига қаранг.: ким бевафолик айбидан бошқа сабаб туфайли ўз хотини билан ажрашса, унга зино қилишга сабаб топиб беради. Шунингдек, ким ажрашган хотинга уйланса, зино қилган бўлади.
Қасам ҳақида
33Аждодларимизга: «Ичган қасамингдан қайтма. Эгамизга берган ваъдаларингни бажаргин»#5:33 Саҳрода 30:3, Қонунлар 23:21 га қаранг., деб айтилганини ҳам эшитгансизлар. 34Лекин Мен сизларга айтаман: умуман қасам ичманглар. «Осмон ҳақи», дея қасам ичманглар, чунки осмон Худонинг тахтидир. 35«Ер ҳақи», дея қасам ичманглар, чунки ер Худонинг пойандозидир. «Қуддус ҳақи», дея ҳам қасам ичманглар, чунки Қуддус буюк Шоҳнинг#5:35 буюк Шоҳ — Худога ишора. шаҳридир. 36Бошингиз ҳақи ҳам қасам ичманглар, чунки ўзларингиз сочингизнинг бир толасини ҳам оқ ёки қора қила олмайсиз. 37Сизларнинг сўзингиз фақат «ҳа» ёки «йўқ» бўлсин. Бундан ортиғи эса ёвуз шайтондандир.
Ёмонликни яхшилик билан енгиш ҳақида
38Сизлар: «Кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш»#5:38 Чиқиш 21:24, Левилар 24:20, Қонунлар 19:21 га қаранг., — деб айтилганини ҳам эшитгансизлар. 39Лекин Мен сизларга айтаман: сизга ёмонлик қилган одамга қаршилик кўрсатманг. Агар кимдир ўнг чаккангизга урса, унга чапини ҳам тутинг. 40Ким сиз билан даъволашиб, кўйлагингизни олмоқчи бўлса, унга тўнингизни ҳам бериб юборинг. 41Биров#5:41 Биров — Рим аскари назарда тутилган бўлиши мумкин. Ўша даврда қадимги Фаластин Рим империяси ҳукмронлиги остида эди. сизни бир чақирим#5:41 чақирим — юнонча матнда милион, тахминан 1,5 километрга тўғри келади. йўл юришга мажбур қилса, у билан бирга икки чақирим юринг. 42Сиздан сўраганга беринг, сиздан қарз олмоқчи бўлгандан юз ўгирманг.
Душманларингизни яхши кўринглар
43«Яқинингни севгин#5:43 Яқинингни севгин… — Левилар 19:18 га қаранг., душманингдан нафратлан», деб айтилганини ҳам эшитгансизлар. 44Лекин Мен сизларга айтяпман: душманларингизни яхши кўринглар. Сизларни қувғин қилганлар учун ибодат қилинглар#5:44 Сизларни қувғин қилганлар учун ибодат қилинглар — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Сизни лаънатлаганларни дуо қилинглар. Сиздан нафратланганларга яхшилик қилинглар. Сизнинг номингизга иснод келтирганлар учун, сизларни қувғин қилганлар учун ибодат қилинглар.. 45Шунда сиз осмондаги Отангизнинг фарзандлари бўласизлар. Чунки У Ўз қуёшини ёвузлар устида ҳам, яхшилар устида ҳам балқитади, ёмғирини солиҳлар устига ҳам, фосиқлар устига ҳам ёғдиради. 46Агар сизни севганларнигина яхши кўрсангиз, сизларга қандай мукофот бўлади? Ахир, солиқчилар#5:46 солиқчилар — бу солиқчилар одатда яҳудий бўлиб туриб, Рим давлатига ишлагани учун ҳамма уларни ёмон кўрарди. Кўп солиқчилар фирибгарлик қилиб, халқдан солиқ учун керагидан ортиқроқ пул ундирардилар–да, бу пулни ўз чўнтакларига урардилар. Мана шунинг учун ҳам халқ солиқчилардан нафратланиб, уларни ўз имонини сотган хоинлар деб биларди. ҳам шундай қилишмайдими? 47Агар сиз фақат ўз яқинларингиз билан саломлашсангиз, бошқалардан нима фарқингиз қолади?! Ахир, бутпарастлар ҳам худди шундай қилишмайдими?! 48Осмондаги Отангиз баркамол бўлгани каби, сизлар ҳам баркамол бўлинглар.

Currently Selected:

Матто 5: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in