YouVersion Logo
Search Icon

Матто 11

11
11–БОБ
Исо Масиҳ ва Яҳё чўмдирувчи
1Исо ўн икки шогирдига кўрсатмаларни бериб бўлгандан кейин, яқин атрофдаги шаҳарларда таълим бериш ва ваъз айтиш учун кетди. 2Яҳё бу пайтда зиндонда эди#11:2 Яҳё бу пайтда зиндонда эди… — 14:3-5 га қаранг., у Исонинг қилаётган ишларини эшитиб, шогирдларини#11:2 шогирдлари — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида шогирдларидан иккитаси. Исонинг олдига 3шундай савол билан юборди: “Келадиган Зот Сизмисиз, ёки биз бошқасини кутайликми?”
4Исо Яҳёнинг шогирдларига шундай жавоб берди:
— Боринглар, кўриб эшитаётганларингизни Яҳёга айтинглар: 5кўрлар кўрмоқда, чўлоқлар юрмоқда, тери касаллигига#11:5 тери касаллиги — 8:2 нинг биринчи изоҳига қаранг. чалинганлар тузалмоқда, карлар эшитмоқда, ўликлар тирилмоқда, йўқсиллар Хушхабарни эшитмоқда. 6Мендан юз ўгирмаганлар нақадар бахтлидир!
7Яҳёнинг шогирдлари кетаётганларида, Исо оломонга Яҳё ҳақида гапира бошлади: “Саҳрога нимани кўргани бордингизлар? Шамолда ҳилпираб турган қамишними? 8Хўш, нимани кўргани бордингизлар? Башанг кийинган одамними? Башанг кийинганлар шоҳ саройида бўлади–ку! 9Ундай бўлса, нимани кўргани бордингизлар? Пайғамбарними? Ҳа, сизларга шуни айтай: сизлар пайғамбардан ҳам улуғини кўрдингизлар! 10У ҳақда шундай ёзилган:
«Мана, Сендан олдин Мен Ўз элчимни юборяпман,
У Сен учун йўлни ҳозирлайди.»#11:10 Малаки 3:1 га қаранг.
11Сизларга чинини айтай: бутун инсон зоти орасида Яҳё чўмдирувчидан улуғи йўқ. Аммо Осмон Шоҳлигида энг кичик ҳисобланган одам ҳам ундан улуғроқдир. 12Яҳё чўмдирувчи давридан шу кунгача одамлар Осмон Шоҳлигига шафқатсиз ҳужум қилмоқдалар. Зўравонлар Осмон Шоҳлигини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқдалар. 13Яҳё чўмдирувчидан олдин ўтган ҳамма пайғамбарларнинг битикларида ва Таврот китобида#11:13 …ҳамма пайғамбарларнинг битиклари…Таврот китоби… — одатда Эски Аҳд китоблари тўплами шу ном билан аталади (5:17 изоҳига қаранг). Осмон Шоҳлиги ҳақида башорат қилинган. 14Агар бу башоратларга ишонишни истасангизлар, Яҳё — келиши башорат қилинган Илёсдир#11:14 келиши башорат қилинган Илёс — Малаки 4:5-6 га қаранг.. 15Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!
16Бу наслни кимга қиёсласам бўлади? Улар болаларга ўхшайдилар, майдонда ўтириб олиб, шундай дея бир–бирларига бақирадилар:
17«Сизлар учун най чалдик, аммо рақсга тушмадингиз,
Биз оҳ–воҳ қилдик, аммо сизлар қайғурмадингиз.»
18Яҳё келганда, у на еди, на ичди, шунинг учун ҳамма: «Уни жин урибди», дейдилар. 19Инсон Ўғли келганда эса ҳам еди, ҳам ичди. Аммо Уни: «Ебтўймас, шаробхўр, солиқчилар#11:19 солиқчилар — 5:46 изоҳига қаранг. ва гуноҳкорларнинг дўсти», дейдилар. Лекин билиб қўйинглар: донолик тўғри эканлиги ўз натижасидан аён#11:19 …донолик тўғри эканлиги ўз натижасидан аён — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Худонинг донолигини тан олганлар Унинг донолиги тўғри эканлигини кўрсатиб турибдилар..”
Гуноҳкор шаҳарларнинг ҳолига вой
20Исо баъзи шаҳарларда кўп мўъжизалар кўрсатганди, аммо халқ ўз гуноҳлари учун тавба қилмади. Исо ўша шаҳарлар аҳолисига таъна қилди: 21“Сенинг ҳолингга вой, эй Хоразин! Сенинг ҳолингга вой, эй Байтсайда! Агар сизларда қилинган мўъжизалар Тир билан Сидон шаҳарларида#11:21 Тир билан Сидон шаҳарлари — Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган ғайрияҳудийлар шаҳарлари. Бу шаҳарлар Жалиладан шимоли–ғарбда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу ер Ливан мамлакатининг жанубий қисмини ташкил қилади. қилинганда эди, улар аллақачон қанорга ўраниб, бошларига кул сочиб#11:21 …қанорга ўраниб, бошларига кул сочиб… — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Қанорга ўраниб олиш ва бошга кул сочиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди. Кўпинча бу ҳаракат Худодан кечирим сўраб ибодат қилиш ва Ундан мадад тилаш билан биргаликда амалга оширилган., тавба қилган бўлардилар. 22Бироқ сизларга айтайин: қиёмат кунида сизнинг ҳолингиз Тир ва Сидоннинг ҳолидан баттар бўлади. 23Эй Кафарнаҳум! Худо сени кўкларга кўтаради деб ўйлайсанми?! Йўқ, У сени тубсиз чуқурликка улоқтиради! Агар сенда юз берган мўъжизалар Садўмда#11:23 Садўм — 10:15 изоҳига қаранг. бўлганда эди, у шаҳар шу кунгача сақланиб қолган бўлар эди. 24Бироқ сенга айтайин: қиёмат кунида сенинг ҳолинг Садўм шаҳрининг ҳолидан баттар бўлади.”
Ҳолдан тойганларга ором ваъдаси
25Ўша вақтда Исо яна шундай деди: “Эй Ота, еру осмоннинг Эгаси! Сен бу ишларни донолару идроклилардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга шукурлар айтаман. 26Ҳа, Ота, бу Сенинг эзгу хоҳишинг эди.
27Отам ҳамма нарсани Менинг ихтиёримга топширган. Ўғилни Отадан бошқа ҳеч ким билмайди. Отани ҳам Ўғилдан бошқа ва Ўғил аён қилишни истаган одамдан бошқа ҳеч ким билмайди.
28Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман. 29Менинг бўйинтуруғимни#11:29 бўйинтуруқ — итоаткорлик ва бўйсуниш рамзи. тақиб олинглар, Мендан ўрганинглар. Чунки Мен юмшоқ кўнгил ва камтаринман. Шунда сизларнинг жонларингиз ором топади. 30Ахир, Менинг бўйинтуруғим қулай, юким енгилдир.”

Currently Selected:

Матто 11: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in