YouVersion Logo
Search Icon

Юҳанно 7

7
7–БОБ
Исо ва укалари
1Шундан кейин Исо Жалила ҳудудини кеза бошлади. У Яҳудияни кезишни хоҳламаган эди, чунки у ердаги яҳудийлар Уни ўлдиришга қасд қилган эдилар. 2Яҳудийларнинг Чайла байрами#7:2 Чайла байрами — бу байрам кузда йиғим–терим тугаган пайтга тўғри келади. яқинлашаётган эди. 3Укалари Исога шундай дейишди:
— Бу ердан чиқиб Яҳудияга боринг. Қилаётган ишларингизни шогирдларингиз ҳам кўришсин. 4Эл назарига тушаман деган биронта одам яширинча иш қилмайди–ку! Бундай ишларни қилар экансиз, Ўзингизни дунёга танитинг!
5Ҳатто укалари ҳам Унга ишонмас эдилар. 6Исо укаларига шундай деди:
— Менинг вақт–соатим ҳали келгани йўқ. Лекин сизлар учун ҳар вақт қулайдир. 7Дунё сизлардан нафратлана олмайди, лекин Мендан нафратланади. Чунки Мен унинг қилмишлари ёмон эканлигини юзига соламан. 8Майли, сизлар байрамга боринглар. Мен ҳозирча бу байрамга бормайман, чунки Менинг вақтим ҳали келгани йўқ.
9Шу сўзларни айтиб, Исо Жалилада қолди.
Исо Қуддусда Чайла байрамида
10Исонинг укалари байрамга кетганларидан кейин, Исонинг Ўзи ҳам ҳеч кимга билдирмай, яширинча байрамга борди. 11Яҳудийлар эса Исони байрамда қидирар, “У қаёқда?” деб сўрар эдилар. 12Омма орасида Исо тўғрисида ҳар хил гап–сўзлар ёйилган эди. Баъзилар: “У яхши одам”, десалар, бошқалар: “Йўқ, У халқни йўлдан оздиряпти”, дейишарди. 13Бироқ яҳудийлардан қўрққанлари учун У ҳақда ҳеч ким очиқ гапирмас эди.
14Байрамнинг ярми ўтганда, Исо Маъбадга кириб, таълим бера бошлади. 15Уни эшитган яҳудийлар ҳайрон қолиб дейишди:
— Бу Одам ўқимаган бўлса, қаердан шунча нарсани билади?!
16Исо уларга жавобан деди:
— Мен ўргатаётган таълимот Ўзимники эмас, балки Мени Юборганникидир. 17Ким Худонинг иродасини бажаришни истаса, бу таълимот Худоданми ёки Ўзимданми, билиб олади. 18Ким ўз номидан гапирса, ўзига шуҳрат излайди. Ким уни юборганга шуҳрат изласа, ҳақиқатни сўзлайди, унинг дилида ҳийла бўлмайди. 19Қонунни сизларга Мусо берди, шундай эмасми? Аммо бирортангиз қонунни бажармайсиз. Нега Мени ўлдирмоқчисизлар?
20— Сени жин урибди! Ким Сени ўлдирмоқчи экан? — деди халойиқ. 21Исо эса Ўз сўзида давом этди:
— Мен Шаббат куни битта мўъжиза қилганим#7:21 Мен Шаббат куни битта мўъжиза қилганим… — 5:1-18 га қаранг. учун ҳаммаларингиз ҳайрон қоляпсизлар. 22Ўзларингиз эса, Мусонинг қонунига амал қилайлик деб, Шаббат куни ўғил болани суннат қиласизлар–ку! Аслида, суннат одати#7:22 суннат одати — суннат Худонинг Иброҳим ва унинг авлоди билан қилган аҳд белгиси эди (Ибтидо 17:9-14 га қаранг). Суннат яҳудийларнинг Худога содиқлигини ва Унинг танлаган халқига тегишли эканини кўрсатади. Мусодан эмас, Иброҳим давридан қолган. 23Мусонинг қонуни бузилмасин деб, сизлар ҳатто Шаббат куни ҳам ўғил болани суннат қилсангизлар, нега Мендан ғазабланасизлар?! Шаббат куни одамни бутунлай соғайтирганим учунми?! 24Юзаки ҳукм қилманглар, ҳукмингиз адолатли бўлсин.
Исонинг кимлиги ҳақида гумонлар
25Баъзи Қуддусликлар шундай дейишарди:
— Йўлбошчиларимиз ўлдирмоқчи бўлган Одам шу эмасми? 26Мана, У ҳамманинг олдида сўзлаяпти, Унга қарши ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти. Наҳотки йўлбошчиларимиз Уни Масиҳ деб тан олишган бўлса?! 27Аммо бу Одамнинг қаерданлигини ҳаммамиз биламиз, Масиҳ келганда эса, Унинг қаерданлигини ҳеч ким билмайди.
28Исо Маъбадда таълим берар экан, баланд овозда шундай деди:
— Ҳа, сизлар Менинг кимлигимни ҳам, қаерданлигимни ҳам биласизлар. Лекин Мен Ўзимча келганим йўқ. Мени Юборган бор, сизлар эса Уни танимайсизлар. У ҳақдир. 29Мен Уни биламан, чунки Мен Унинг олдидан келганман, У Мени юборган.
30Бу гапи учун Исони қўлга олмоқчи бўлдилар. Бироқ ҳеч ким Унга қўл теккизмади, чунки Унинг вақт–соати ҳали келмаган эди. 31Шу билан бирга, халқ орасидаги кўп одамлар Унга имон келтирди. Улар:
— Масиҳ келса ҳам, барибир бунчалик кўп мўъжизали аломатлар кўрсата олмайди! — дейишарди.
Исони тутиб олмоқчилар
32Одамлар Исо тўғрисида шундай деб пичирлашаётганини фарзийлар эшитиб қолишди. Шунда бош руҳонийлар#7:32 бош руҳонийлар — жамиятнинг бошқа эътиборли одамлари қаторида Олий кенгаш аъзолари эдилар. Олий кенгаш яҳудийларнинг сиёсий ва диний кенгаши эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БОШ РУҲОНИЙЛАР иборасига қаранг. билан фарзийлар Исони қўлга олиш учун Маъбад миршабларини#7:32 Маъбад миршаблари — Маъбадни қўриқлаш ва у ерда тартиб сақлаш учун масъул бўлган яҳудий ҳарбийлари. юборишди.
33Исо деди:
— Мен сизлар билан қисқа бир муддат бўлиб, яна Мени Юборганнинг олдига қайтиб бораман. 34Сизлар Мени излайсизлар–у, лекин тополмайсизлар. Мен борадиган жойга сизлар боролмайсизлар.
35Буни эшитган яҳудийлар ўзаро шундай деб айтишарди:
— У қаерга бормоқчики, биз Уни топа олмасак? Балки У бошқа юртларда яшайдиган яҳудийлар орасига бормоқчидир? Ғайрияҳудийларга#7:35 …бошқа юртларда…Ғайрияҳудийларга… — юнонча матнда …юнонлар орасида…Юнонларга…. Ўша даврда юнонлар сўзи нафақат миллати юнон бўлган, балки юнон тилида сўзлашувчи, юнон урф–одатларига риоя қилувчи одамларга нисбатан ҳам ишлатилган. Бу ўринда яҳудийларнинг Худосига сажда қилган ғайрияҳудийлар назарда тутилган бўлиши мумкин (12:20 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). ҳам таълим бермоқчидир? 36“Сизлар Мени излайсиз–у, лекин тополмайсизлар, Мен борадиган жойга сизлар боролмайсизлар” деган гаплари билан нима айтмоқчи экан?
Ҳаётбахш сув ва Руҳ ҳақида
37Чайла байрамининг охирги, улуғ кунида Исо туриб, баланд овозда хитоб қилди:
— Ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин. 38Шунда Муқаддас битикларда айтилганидек, Менга ишонган одамнинг ичидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқиб чиқади.
39Исо шундай деганда, Муқаддас Руҳни назарда тутган эди. Унга ишонганлар Руҳни қабул қилиб олишлари керак эди. Лекин Руҳ ҳануз берилмаган эди, чунки Исо ҳали улуғланмаган эди.
Исо туфайли халқ бўлинади
40Оломон ичидан баъзилари бу сўзларни эшитиб шундай дедилар:
— Ҳақиқатан ҳам бу Одам биз кутган пайғамбар#7:40 биз кутган пайғамбар — 1:21 нинг иккинчи изоҳига қаранг. экан.
41Бошқалари:
— Бу Масиҳ, — дейишса, яна бошқалари шундай дейишарди:
— Масиҳ Жалиладан келмайди–ку! 42Муқаддас битикларда, Масиҳ Довуднинг уруғидан келиб чиқади, У Довуд яшаган Байтлаҳм қишлоғида туғилади, деб айтилмаганми?!#7:42 Муқаддас битикларда…деб айтилмаганми?! — Михо 5:2 га қаранг.
43Шу тариқа Исо туфайли халқ иккига бўлинди. 44Баъзилар Уни қўлга олмоқчи бўлишди, аммо ҳеч ким Унга қўл теккизмади.
45Шу пайт Маъбад миршаблари бош руҳонийларнинг ва фарзийларнинг олдига қайтиб келишди.
— Нега Уни олиб келмадингизлар? — деб сўрашди улардан.
46— Ҳеч ким ҳеч қачон бу Одамдай гапирмаган, — деди миршаблар.
47— Мабодо У сизларни ҳам йўлдан урмадими? — дейишди фарзийлар. 48— Бош руҳонийлар билан фарзийлар орасида Унга ишонган биронта одам ҳам йўқ! 49Тавротни билмаган ўша қаланғи–қасанғилар эса шундоқ ҳам лаънат остида қолган!
50Шунда фарзийлардан бири, илгари Исонинг олдига борган Никодим#7:50 Никодим — 3:1-15 га қаранг. шундай савол берди:
51— Қонунимизга кўра, наҳотки биз одамни эшитмай туриб, унинг айбини топмасдан уни ҳукм қила олсак?!
52— Сен ҳам Жалиладан бўлсанг керак–а? Муқаддас битикларни ўрганиб чиқ, Жалиладан пайғамбар чиқмаслиги аниқ, — дейишди унга#7:52 Юҳанно китобининг энг қадимги юнон қўлёзмалари ва таржималари 7:53-8:11 ни ўз ичига олмаган..
53Шундан кейин ҳаммалари уй–уйларига тарқалиб кетдилар.

Currently Selected:

Юҳанно 7: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in